ишга тушириш учун сарфланган жами инвестициялар миқдори, млрд. долл117.
Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. UNEP маълумотларига кўра, ушбу соҳада бандлик даражаси 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 5%га ортиб, бевосита ва билвосита яратилган ишчи ўринлари сони 11,0 миллиондан ошиб кетди. Қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида яратилган ишчи ўринларининг улуши жами яратилган иш ўринлари таркибида 51%ни ташкил этди (4.5.4-расм).
Муқобил энергия ишлаб чиқариш соҳаси айрим мамлакатларда аҳоли бандлигини оширишда стратегик аҳамият касб этиб, мазкур соҳага йўналтирилган инвестициялар оқими ва бандлик даражаси ортиб бормоқда. Жумладан, инвестициялар оқими ва бандлик даражаси Ҳиндистонда қуёш энергияси, Бразилияда эса шамол энергияси ишлаб чиқариш соҳасида юқори бўлмоқда. 2018 йилда Хитойда қуёш энергияси ишлаб чиқариш соҳасида 1,7 млн. ва муқобил энергия мосламаларини ўрнатиш ҳисобидан эса 3,5 млн. ишчи ўрни яратилди.
Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга янгидан йўналтирилаётган инвестициялар. Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга янгидан йўналтирилаётган инвестициялар объектлари нуқтаи назаридан янги технологиялар ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ сарф-харажатларга бўлинади. Маблағларнинг соҳани технологик ривожлантириш, илмий-техник изланишларга йўналтирилган қисми биринчи гуруҳга, ишлаб чиқариш жараёнини янги асбоб-ускуналар билан қуроллантириш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган қисми эса
117 Global Trends in Renewable Energy Investment 2020, Frankfurt School-UNEP Centre/BNEF. 2020 маълумотлари асосида тузилган.
иккинчи гуруҳга киритилади. Лойиҳалар доирасида янги технологияларни ривожлантириш илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларига асосланади. Янги инвестициялар илмий изланиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш, самарадорлигикни ошириш каби тадқиқотларга сарфланади. Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилган инвестициялар эса мавжуд техника ва технологиялар сонини кўпайтириш орқали энергия ишлаб чиқариш миқдорини экстенсив оширишга хизмат қилади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |