Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Учинчи босқич – 1980-1990 йиллар. Ушбу давр ривожланган мамлакатларда “яшил” технологияларни жадал суръатларда ривожланиш босқичи бўлиб, экологик модернизация ғояси илгари сурилди. Мазкур ғоянинг асосий мазмуни иқтисодий ўсиш ва саноатнинг ривожланиши экологик жиҳатдан мослашиши иқтисодиёт нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ эканлиги билан изоҳланади. Ушбу даврда мутахассислар ўртасида барқарор ривожланиш концепцияси шакллана бошлади.
1983 йилда Атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича Бутунжаҳон комиссияси ташкил этилди 10 . Комиссия уч йил давомида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва экологик омилларнинг ўзаро таъсири ва алоқадорлиги масалаларини ўрганди. Мазкур маъруза “барқарор ривожланиш” (sustainable development) тушунчасини оммалаштиришга хизмат қилди. Барқарор ривожланиш (ингл. sustainable development) — бу иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар жараёни бўлиб, унда табиий ресурслар эксплуатацияси сармоялар йўналиши, илмий-техник ривожланиш, шахс ривожи ва институционал ўзгаришлар бир-бири билан боғлиқ бўлиб, инсоннинг эҳтиёжларини қондириш учун бугунги ва эртанги салоҳиятни шакллантиради. Ушбу ҳолатда асосан инсон ҳаёти сифатини ошириш назарда тутилади. 1992 йилда Рио-де-Женейрода Атроф-муҳит ва унинг ривожланиши бўйича Конференция (Ер саммити) ўтказилди. 1997 йилда Киото протоколи имзоланди. Киото протоколи — БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий Конвенцияси (1992)га қўшимча равишда қабул қилинган ҳужжат бўлиб, Япониянинг Киото шаҳрида 1997 йил декабрь ойида қабул қилинган. Ушбу ҳужжат турли хил мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари олдига иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш вазифасини қўйди11. 10 https://www.un.org/ru/ga/pdf/brundtland.pdf 11 http://unfccc.int/resource/docs/convkp/kprus.pdf Киото протоколи бозор механизмининг бошқарувига асосланган, яъни иссиқхона газларининг чиқарилиши бўйича халқаро квоталар савдосига асосланган атроф-муҳит муҳофазаси борасида биринчи глобал келишув эди. Протоколнинг биринчи босқичи 2008 йил 1 январдан бошланиб, 2012 йил 31 декабрга қадар амалда бўлди. Протокол иловасидаги В рўйхатда турган мамлакатлар ушбу беш йил давомида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари миқдорини қисқартириш борасида мажбурият олдилар. Чегирманинг мақсади бу даврда 6 турдаги газлар эмиссиясини (карбонат ангидрид, метан, фторуглеводородлар, фторуглеродлар, азот оксиди, олтингугурт гексафториди) 1990 йилга нисбатан 5,2% га қисқартириш эди. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling