Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet10/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Тўртинчи босқич – 2000-2010 йиллар. Барқарор ривожланиш концепциясининг халқаро ва миллий қонунчиликда, бизнес-муҳитда, оммавий ахборот воситаларида қайд этилиши ва мустаҳкамланиши. Глобал молиявий- иқтисодий инқироз халқаро иқтисодий тизимларнинг беқарорлиги муаммосини янгича талқин этишга ундади. “Эркин бозор” биосфера ресурсларини сақлаб қолиш ва ижтимоий адолат манфаатларини ҳимоя қилиш, узоқ муддатли даврда иқтисодий барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан ўз-ўзини тартибга солишга қодир эмаслиги ғояси илгари сурилди. Ушбу босқичда халқаро саммитлар ва конференциялар ўтказилди. Улар жумласига 2000 йилда Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТнинг Минг йиллик Саммити (Минг йиллик мақсадларининг эълон қилиниши), 2006 йилда Йоханнесбургда ўтказилган “Рио+10” Барқарор ривожланиш бўйича умумжаҳон саммити, 2012 йили Рио-де-Жанейрода БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича “Рио+20” номини олган Конференцияларини киритиш мумкин. “Яшил иқтисодиёт” тушунчаси 2008–2009 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида БМТ тизимида кенг қўлланила бошлади. Жумладан, 2009 йилда UNEP томонидан “Янги “яшил” курс”, деб номланган таҳлилий маъруза эълон қилинди. Мазкур маърузада саноат ва инфратузилмада “яшил” инвестициялар ёки экологик “соф” технологияларни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилди 12 . UNEP “яшил” рағбатлантириш ғоясини ҳимоя қилиб, йирик миқдордаги давлат инвестициялари “яшил иқтисодиёт”нинг ривожланиши учун туртки бериши мумкин бўлган соҳаларни аниқлаб берди.
Ҳозирги вақтда “яшил иқтисодиёт” масалалари билан БМТ ҳузуридаги турли ташкилотлар ва қўмиталар шуғулланади. Улар жумласига БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалари бўйича департамент (UN DESA), “Яшил иқтисодиёт” ташаббуси (GEI), “Яшил иқтисодиёт” бўйича масалаларни тартибга солиш гуруҳларини киритиш мумкин. Жумладан, GEI ўз фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, БМТ тизимидаги йигирмага яқин ташкилот, муассасаларни бирлаштиради.
“Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга бағишланган илк илмий тадқиқотлар ХХ асрнинг 70-йилларидан бошланган. Жумладан, 1972 йилда


12 Глобальный «зеленый» новый курс : доклад UNEP / UNEP. – 2009. – март. –42 c – URL: http://www.uncclearn.org/sites/www.uncclearn.org/files/inventory/UNEP90_RUS.pdf
Стокгольмда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экология муаммоларига бағишланган халқаро конференцияда атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган 26 та тамойил ишлаб чиқилди13.
Иқтисодий адабиётда “яшил иқтисодиёт” тушунчаси илк маротаба 1989 йилда14 қўлланилганлигига қарамасдан унинг моҳияти ҳозирга қадар турлича талқин этилади. Айрим манбаларда “яшил иқтисодиёт” мамлакат табиатини яхшилашга кўмаклашувчи иқтисодиётнинг янги тармоқлари сифатида тадқиқ қилинса, баъзи тадқиқотларда “яшил иқтисодиёт” табиатга ёрдам берувчи ва фойда келтирувчи янги технологиялар, экотизимлар сифатида ўрганилади, учинчи гуруҳ тадқиқотларда эса “яшил иқтисодиёт” – бу экологик тоза маҳсулотлар яратишга йўналтирилган ривожланишнинг янги босқичига ўтиш ҳисобланиб, унинг асосини соф ёки “яшил” технологиялар ташкил этади дейилади.
“Яшил иқтисодиёт” тушунчасининг кенг тарқалган, нисбатан тўлиқ таърифи UNEP томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “яшил иқтисодиёт” – бу “инсонлар фаровонлиги ва ижтимоий тенглигининг яхшиланиши, экологик рисклар ва экологик тақчилликни сезиларли даражада камайтириш”га олиб келувчи иқтисодиётдир 15 . Ушбу тушунчанинг моҳиятини ёритиб беришда умумқабул қилинган ёндашувнинг мавжуд эмаслиги “яшил иқтисодиёт” концепцияси ҳали шаклланиш босқичида эканлигидан далолат беради. Ушбу концепция иқтисодиёт тармоқлари, “яшил иқтисодиёт” назарияси, тамойиллари ёки “яшил иқтисодиёт” сиёсатига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
“Яшил иқтисодиёт” концепциясининг мақсади барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва инвестициялар фаоллигини ошириш, атроф муҳит муҳофазаси ва ижтимоий интеграция сифатини яхшилаш ҳисобланади 16 . Ушбу мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий инвестицияларни барқарор ривожланишнинг экологик ва ижтимоий омилларига кенг миқёсда йўналтириш зарур бўлади.
Фикримизча, “яшил иқтисодиёт” барқарор ривожланиш ўрнини боса олмайди ва барқарор ривожланишга эришишга хизмат қилувчи муҳим мезон ҳисобланади. Барқарор ривожланишнинг мазмуни ҳозирги авлод ўз иқтисодий фаолиятини шундай ташкил этиши керакки, кейинги авлодлар улардан кам бўлмаган иқтисодий имкониятлар ва турмуш фаровонлигига эга бўлишлари лозимлигида намоён бўлади. Барқарор ривожланиш иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентларни яхлит, ўзаро боғлиқликда ривожлантиришни тақозо этади.
“Яшил иқтисодиёт” концепцияси тарафдорлари амал қилаётган иқтисодий тизим аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишида муайян ижобий


13 Декларация Конференции ООН по проблемам окружающей человека среды от 16.06.1972 // Консультант плюс 4012.00.32 2002-2013.
14 Blueprint for a green economy: David Pearce, Anil Markandya and Edward B. Barbier. Earthscan, London, Great Britain, 1989. 192 pp.
15 Навстречу «зелёной» экономике: пути к устойчивому развитию и искоренению бедности / Штайнер А., Айрис Р., Бэсса С. И др: ЮНЕП/Грид Арендаль, 2011. С. 17.
16 Ўша манба. С.20.
натижаларга олиб келганлигига қарамасдан мукаммал эмас, деб ҳисоблашади. Экологиянинг бузилиши (иқлим ўзгариши, чўллашиш, био хилма-хилликнинг йўқотилиши), табиий капитал чекланганлиги, тугаб бораётганлиги, камбағаллик миқёсининг ортиб бориши, чучук сув, озиқ-овқат, энергиянинг етишмаслиги, одамлар ва мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик каби муаммолар амалдаги иқтисодий тизимнинг мукаммал эмаслигини шаҳодатловчи ҳолатлар ҳисобланади. Юқорида қайд этилган сабабларга кўра амалдаги иқтисодий модел “жигар ранг иқтисодиёт”, деб аталади.
Қайд этиб ўтилган таърифларни умумлаштирган ҳолда “яшил иқтисодиёт”нининг тор ва кенг маънодаги таърифларини фарқлаш мумкин. Тор маънода “яшил иқтисодиёт”ни анъанавий иқтисодиёт билан ёнма-ён ривожланаётган муайян тармоқлар йиғиндиси сифатида тавсифлаш мумкин.
Кенг маънода эса “яшил иқтисодиёт” учун муҳим динамик жиҳат, яъни иқтисодий тизимда экологияга йўналтирилган ўзгаришлар муҳим аҳамият касб этади.
Умуман, “барқарор ривожланиш”, “яшил ўсиш” ва “яшил иқтисодиёт” тушунчалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик “яшил иқтисодиёт” тушунчасининг мазмунини чуқурроқ очиб бериш имконини беради. “Яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш “яшил ўсиш”ни таъминлаб беради ва барқарор ривожланиш стратегиясини амалга оширишга кўмаклашади. Демак, “яшил иқтисодиёт”ни барқарор ривожланишнинг узоқ муддатли мақсадларига эришишнинг асоси сифатида қабул қилиш мумкин.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling