Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий ғоя
- Иккинчи босқич
йй.
1960-1970 йй. 1980-1990 йй. 2000-2010 йй. Асосий ғоя Иқтисодиё т-нинг атроф- муҳит ва инсонга салбий таъсирини англаб етиш Инсон учун қулай атроф- муҳит ва табиий ресурсларни сақлаб қолиш мақсадида тежамкор (рационал) иқтисодиётни шакллантириш Иқтисодий ўсиш ва саноат ривожланиши- нинг экологик жиҳатдан мослашиши иқтисодиёт нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқлиги “Эркин бозор”нинг биосфера ресурсларини сақлаб қолиш ва ижтимоий адолат манфаатларини ҳимоя қилиш, узоқ муддатли даврда иқтисодий барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан ўз-ўзини тартибга солишга қодир эмаслиги. “Яшил иқтисодиёт” концепцияси 1.3.1-расм. “Яшил иқтисодиёт” концепциясининг ривожланиш босқичлариИккинчи босқич – 1960-1970 йилларни ўз ичига олади. Ушбу босқичда барқарор иқтисодий ривожланиш туфайли табиий ресурслардан жадал суръатларда интенсив фойдаланиш ва атроф-муҳитни ифлослантириш иқтисодиётнинг моддий-ресурс базасини издан чиқариши ва инсон турмуш фаровонлигининг пасайишига олиб келиши тўғрисидаги баҳс-мунозалар кучайди. Муҳокамалардаги бош ғоя – табиий ресурсларни ва инсон учун қулай 9 https://www.un.org/ru/ga/17/docs/17res.shtml атроф-муҳитни сақлаб қолиш мақсадида тежамкор (рационал) иқтисодиётни шакллантиришдан иборат эди. 1970-йилларда табиий ресурслар муҳофазасига бағишланган турли хил ташкилотларнинг ҳаракат дастурлари шакллана бошлади. 1970 йилда АҚШнинг экологик сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадида табиий ресурсларни муҳофаза этиш бўйича Кенгаш ташкил этилди. Шу йили атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бўйича биринчи миллий семинар шаклида Ер куни ўтказилди. 1971 йили Англияда атроф-муҳит муҳофазаси ва тараққиёти бўйича халқаро институт ташкил этилиб, унинг мақсади табиатга зиён етказмай иқтисодий ривожланиш йўлларини излашдан иборат эди. 1972 йили Стокгольмда (Швеция) атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган БМТ Конференцияси бўлиб ўтиб, унда БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) ишлаб чиқилди. Ушбу ҳолат миллий давлат даражасида халқаро ҳамжамият эътиборини экологик муаммоларни ҳал этишга қаратишни англатди Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling