Хажибакиев шухрат хужаёрович
Ўзбекистонда экологик вазият ва экологик сиёсатнинг устувор
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда атроф муҳитнинг сифатли ҳолати билан боғлиқ
Ўзбекистонда экологик вазият ва экологик сиёсатнинг устуворйўналишлари Мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини юмшатиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги экологик вазият билан боғлиқ мавжуд муаммоларни глобал, минтақавий, миллий ва институционал муаммоларга гуруҳлаш мумкин (7.4.4-жадвал). 7.4.4-жадвал Ўзбекистонда атроф муҳитнинг сифатли ҳолати билан боғлиқмавжуд муаммолар
Ўзбекистон иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган халқаро ҳаракатнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 18 майда Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенциясига ва Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколига қўшилди. 2030 йилда гидрохлорфторуглеродлар ишлатишни батамом тўхтатиш Ўзбекистон учун Монреал протоколининг халқаро мажбуриятларини бажаришга риоя этишнинг стратегик йўналиши ҳисобланади. Ўзбекистон 1993 йилдан буён БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг (Нью-Йорк, 1992 йил май) аъзоси ҳисобланади, ушбу Конвенция доирасида Киото протоколи 1998 йилда имзоланган ва 1999 йилда ратификация қилинган, Париж битими эса 2017 йилда имзоланган ва 2018 йилда ратификация қилинган. Орол денгизининг қуриши муаммоси Ўзбекистон, минтақа ва халқаро миқёсдаги экологик муаммо ҳисобланади. Орол денгизи сувининг қуриши натижасида экологик муҳит ва табиий мувозанатнинг бузилиб, иқлим салбий томонга ўзгариб бормоқда. Ушбу ҳудудлардан қум, туз ва чангларнинг ҳавога кўтарилиши ва атроф-муҳитга ёғилиши натижасида Оролбўйи минтақаси ҳудудида яшовчи аҳолига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорлар экилган ерларда иккиламчи шўрланишлар кучайиб, ҳосилдорликка салбий таъсир қилмоқда. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling