Хажибакиев шухрат хужаёрович


-расм. Орол денгизи устидаги қум бўронлари


Download 4.29 Mb.
bet102/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

7.4.1-расм. Орол денгизи устидаги қум бўронлари


Маълумотларга қараганда, денгиз қуриши ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Қуриган денгиз ўрнида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган “Оролқум” саҳроси пайдо


бўлди208. Ушбу маълумотларни АҚШнинг НАСА космик агентлиги томонидан ксомосдан туриб олинган қуйидаги расмлар ҳам тасдиқлаб турибди (7.4.1- расм).
Мамлакатимизда Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш, экологик муҳитни барқарорлаштириш, табиий мувозанатни тиклаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Натижада ушбу ҳудудда 1 126 минг гектар майдон экишга тайёрланиб, 461 минг гектарда ўрмон барпо қилиш ишлари амалга оширилди, жумладан, 93 км масофада ҳимоя тўсиқлари ташкил этилиб, келгуси экиш мавсумларида ушбу ҳудудда экиш ишларини давом эттириш учун 420 гектар майдонда саксовул ниҳолхоналари ташкил этилди209.
Ер русурслари. Мамлакатимизда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ҳудудининг 80%и чўл ва ярим чўллардан иборат. Қарийб 10 млн гектар яйловлар тубдан яхшиланишга муҳтож. Кўчадиган қумлар қарийб 1 млн гектар майдонни эгаллайди ва ушбу ерларнинг икки юз минг гектари сўнгги вақтда суғориладиган майдонлар атрофида пайдо бўлган.
Сув русурслари. Ўзбекистоннинг сув ресурслари қайта тикланадиган ер усти ва ер ости сувлари, антропоген фойдаланишдан қайтадиган сувлар (дренаж ва оқова сувлар)дан иборат. Ўртача кўп йиллик жами оқар сув ҳажми 114,4 км3ни ташкил этадиган Амударё ва Сирдарё трансчегаравий дарёлар Ўзбекистонда ер усти сув оқимини шакллантирадиган асосий манбалар ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳудудида 17 777 та табиий оқар сув манбалари (Амударё ҳавзасида – 9 930 та, Сирдарё ҳавзасида – 4 926 та) ва 500 дан ортиқ кўл бўлиб, Айдар-Арнасой кўллар тизими уларнинг таркибида каттаси ҳисобланади,. Мамлакатда прогноз қилинган ҳажми суткасига 75,5 млн м3ни ташкил этадиган чучук сув ва бироз шўрланган ер ости сувлари конларида 26 мингдан зиёд қудуқлар мавжуд.
Марказий Осиёдаги бешта республика ўртасида сув тақсимлаш схемаларига мувофиқ Амударё ва Сирдарё ҳавзалари бўйича Ўзбекистоннинг лимити 100 фоизли лимитда йилига 63,02 км3ни ташкил этади. Сув олиш лимитидан фойдаланиш таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ўрта ҳисобда 85 фоиз, 2008, 2011, 2018 йиллардаги каби сув камчил йилларда эса 70-75 фоизга яқин сув олади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling