Сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида:
сув ресурслари йўқотишларини қисқартириш;
қишлоқ хўжалигида солиштирма гектарга нисбатан сув истеъмолини қисқартириш;
томчилатиб суғориш ва сувни тежовчи бошқа технологияларга ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини кенгайтириш;
оқава сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш;
саноатда сув таъминотининг айланма цикли амалиётини кенгайтириш;
республика аҳолисини марказлаштирилган канализация тизими билан таъминланиш қамровини ошириш
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида:
атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш;
жамоат транспортини газ-баллон ёқилғиси ва электр энергиясида ишлашга ўтказиш;
амалдаги ишлаб чиқариш қувватларининг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларни қўллаш;
электр энергияси ишлаб чиқарадиган қувватларнинг умумий таркибида қайта тикланадиган муқобил манбалар (қуёш ва шамол энергияси) улушини кўпайтириш.
Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш соҳасида:
I-V тоифадаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш;
табиий муҳитдан қизилмия, коврак, ковул ва бошқа турдаги доривор, озуқабоп ва техник ўсимликларни олишни қисқартириш;
қизил китобга киритилган, питомникларда етиштирилган чиройли тувалоқларни табиатга қўйиб юборишни кўпайтириш;
янги ташкил этиладиган қўриқланадиган табиий ҳудудларда жайронларнинг янги популяцияларини ташкил этиш;
ўрмонлар билан қопланган ўрмон фонди ҳудудини кўпайтириш
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш соҳасида:
аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати билан қамраб олиш;
ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш;
тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш тизимини ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |