Хажибакиев шухрат хужаёрович


ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва “яшил ўсиш”ни таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегиялар212


Download 4.29 Mb.
bet110/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва “яшил ўсиш”ни таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегиялар212


Мамлакат

Мақсади ва устувор йўналишлари

Европа Иттифоқи

“Европа 2020” дастури (2015 й.), “Европа яшил битим” дастури (2019 й.) Паст углеродли иқтисодиётга ўтишни таъминлаш, ресурслар истеъмолини қисқартириш билан бир вақтда иқтисодий ўсиш, рақобатбардошликни
ошириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва ресурслардан фойдаланишнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини чеклаш.

Буюк Британия

Саноатни ривожлантириш (Industrial Strategy - 2017 й.), Соф ўсиш стратегияси (Clean Growth Strategy - 2017 й.). Иқтисодиётнинг барча секторларида иссиқхона газлари миқдорини пасайтириш. Паст углеродли
инновациялар”ни қўллаб-қувватлаш.

Франция

“Яшил ўсишга энергетик ўтиш тўғрисида”ги (2015 й.) ва “Био хилма-хиллик, табиат ва ландшафтни тиклаш тўғрисида”ги қонунлар (2016 й.); “Паст углеродли” ва “2015-2020 йилларда барқарор ривожланишга экологик ўтиш” миллий стратегиялари (2015 й.). Нефтга асосланган энергетика моделидан кейинги ривожланишга асос солиш. Энергия таъминоти, нархлар ўзгариши, ресурсларнинг тугаб бориши ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ
муаммоларни ҳал этиш.

Япония

“Энергетика стратегияси”. Иссиқхона газлари миқдорини 2030 йилгача 26%, 2050 йилгача 80%га қисқартириш, тикланадиган энергия манбалари
улушини 22-24%га ошириш.

Корея Республика си

“Яшил ўсиш миллий стратегияси ва беш йиллик режа” (2009-2013 йй.); Кореяда 2040 йилгача водород иқтисодиётини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”. Барқарор ўсишни таъминлашга кўмаклашиш, атроф-муҳит учун
қулай муҳит яратиш; аҳоли турмуш сифатини ошириш; халқаро даражада иқлим ўзгаришларига қарши курашишга ҳисса қўшиш.



211 ИҲҲТ таърифига кўра “яшил ўсиш” иқтисодиётни “яшил иқтисодиёт”га трансформациялашнинг комплекс стратегияси ҳисобланади.
212 Оценка окружающей среды Европы. Европейское агентство по окружающей среде, 2011. Обобщающий доклад. Копенгаген. [Электронный ресурс]. URL: http://www. eea. europa. eu.
ИҲТТнинг “яшил ўсиш” кўрсаткичлари қуйидаги стратегик йўналишлар бўйича гуруҳлаштирилган:

  • ресурсларни тежовчи, паст углеродли иқтисодиётга ўтиш;

  • табиий капитални асраб қолиш;

  • аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш;

  • “яшил ўсиш” таклиф этаётган иқтисодий имкониятларни рағбатлантириш борасида сиёсат олиб бориш.

Қайд этиб ўтилган стратегик йўналишлар ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурларининг мақсади ва умумий жиҳатларини белгилаб беради. Ушбу мамлакатларда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг амалий йўналишлари қишлоқ хўжалигидан бизнесни қўллаб қувватлашгача ва инновациялардан “яшил” бандликка қадар ўзгариб туради. Глобал молиявий инқироздан сезиларли зарар кўрган Греция, Ирландия ва Испания каби мамлакатлар “яшил иқтисодиёт” асосида иқтисодий ўсиш ва “яшил бандлик”ни таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. Иқтисодиётнинг бирламчи секторига кўпроқ боғлиқ мамлакатларда (Франция, Норвегия, Финляндия) табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ёқилғи ресурсларига эга бўлмаган мамлакатларда эса (Австрия) энергетика ва энергияни тежаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Германия, Норвегия, Дания ва Корея Республикасида “яшил иқтисодиёт” модели иқтисодий ривожланишда етакчи мавқега эга. Аммо аксарият мамлакатларда ҳукумат “катта бизнес” босими остида “яшил иқтисодиёт” моделининг чекланган дастакларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Ушбу мамлакатларда “яшил иқтисодиёт” моделига ўтиш жараёнининг секинлашишини иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетиши билан изоҳланади.



11,7


12,1


13,0

14,6
13,4

13,0

12,3


12,3


12,3


12,4


12,0


9,7

10,0

10,7






















1990

1995

2000

2005

2010

2015

2016

2017

2018

2019

8.1.1-расм. Дунё мамлакатларида атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдорининг ўзгариши, млрд. тонна213.


Жаҳонда “яшил иқтисодиёт”га ўтишни баҳолашнинг муҳим кўрсаткичи иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини Париж битимида қабул қилинган




213 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
мақсадли, яъни 1990 йил кўрсаткичига тенглаштириш ҳисобланади. BP маълумотлари 1990-2019 йилларда атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдори жаҳон бўйича 1,6 мартага ошгани ҳолда, ИҲТТга аъзо мамлакатларда 103,3%га, ИҲТТга аъзо бўлмаган мамлакатларда эса 2,3 мартага ўсганлигини кўрсатмоқда. Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда СО2 миқдори 11,7 млрд. тоннадан 12,4 млрд. тоннага қадар ошган бўлса-да, уларнинг жаҳондаги улуши 54,6%дан 35,2 %га қадар қисқарган (8.1.1-расм). Бу ҳолатни ривожланаётган мамлакатлар гуруҳининг айрим мамлакатлари (Хитой, Ҳиндистон)да саноатлашиш жараёнларининг жадал суръатларда амалга оширилаётганлиги ҳамда баъзи ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Япония)да “яшил иқтисодиёт” тамойилларини ҳаётга тадбиқ этишда мақсадли дастурларнинг мавжуд эмаслиги билан изоҳлаш мумкин.
Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар томонидан иссиқхона газлари эмиссиянинг қисқариши асосан ЕИ ҳисобидан амалга ошганини кузатиш мумкин. АҚШ ва Япония улуши бу даврда сезиларли ошмаган бўлса- да 1990 йил кўрсаткичига нисбатан қисқармаган. Биринчилардан бўлиб, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш миллий дастурини қабул қилган Корея Республикасида эса СО2 эмиссияси салкам уч бараварга ошган (8.1.2-ждвал).
8.1.2-жадвал

Жаҳонда атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдори таркибининг



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling