Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соф водород.
- Тикланадиган энергия.
- Соф транспорт.
Қурилиш. Биноларнинг томларига жойлаштирилган қуёш панеллари, тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлайдиган иситиш тизимларини грантлар ва кредитлар ёрдамида таъмирлаш учун 91 млрд. евро ажратилади ва хусусий инвесторларни жалб этиш ҳисобидан маблағлар миқдори 350 млрд. еврогача етказилиши лозим. Мактаблар, касалхоналар ва ижтимоий яшаш уйлари устувор йўналишлар сифатида белгиланган.
Соф водород. ЕИда тикланадиган электрэнергия ёрдамида 1 млн. тонна соф водород ишлаб чиқариш мўлжалланган. Жамғарма соф водород ишлаб чиқариш қийматини 30 млрд. еврогача оширмоқчи. Тикланадиган энергия. 2020-2021 йилларда тикланадиган энергия манбаларини ўздаштириш соҳасида 15 ГВт қувватга эга станциялар қуриш учун 25 млрд. евро маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда. Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш лойиҳалари 10 млрд. евро миқдорида банк кредитлари билан таъминланади. Соф транспорт. 20 млрд. евро миқдоридаги икки йиллик муддатга эга грантлар ва кафолатлар тизими “соф” автомобиллар савдосини жонлантиришга хизмат қилиши зарур. 2025 йилгача электромобиллар ва водород транспорт воситаларини қувватловчи 2 миллионта станция ўрнатилади. Жамғарма 40-60 млрд евро миқдоридаги маблағни иссиқхона газлари чиқармайдиган поездлар ишлаб чиқаришга сарфлайди. Шунингдек, 239 InvestEU дастури Европа учун инвестиция режаси ҳисобланиб Европа стратегик инвестициялар жамғармаси ва 13 та молиявий дастакларни қамраб олади. InvestEU дастури ЕИнинг 2021-2027 йилларга мўлжалланган бюджети дастурларидан бири ҳисобланади. InvestEU дастури InvestEU жамғармаси, InvestEU маслаҳат маркази ва InvestEU порталидан иборат. 240 Proposal for a REGULATION OF THE EUROPEAN PARLIAMENT AND OF THE COUNCIL establishing the Just Transition Fund. Brussels, 14.1.2020. COM.2020. N 22 final 2020/0006 (COD). – 42 p. 241 https://www.reuters.com/article/us-eu-budget-recovery-climate-factbox/factbox-key-climate-spending-in-eus- green-recovery-plan-idUSKBN2331RB велосипедчилар ва соф жамоат транспорти учун зарур инфратузилмани шакллантираётган шаҳарларга 20 млрд. евро ажратилиши режалаштирилган. Умуман, Европа яшил битим дастури ЕИнинг жаҳонда экологик муаммоларни ҳал этишда етакчи мавқега эришиши учун хизмат қилади. Пандемия инқирози ушбу дастурга кейинги йилларда тузатишлар киритишни тақозо этади. 2027 йилда биринчи оралиқ натижаларни муҳокама қилиш мумкин бўлади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling