Хажибакиев шухрат хужаёрович


Европа 2020 ривожланиш стратегиясининг асосий кўрсаткичлари232


Download 4.29 Mb.
bet116/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Европа 2020 ривожланиш стратегиясининг асосий кўрсаткичлари232


Кўрсаткичлар

2008

2015

2016

2017

2018

2019

2020*

Бандлик


Бандлик даражаси, 20-64 ёшдаги аҳолига нисбатан
фоиз ҳисобида

70,2


70,1


71,1


72,2


73,2


73,9


75,0


ИТТКИ


ИТТКИ
харажатларининг ЯИМдаги улуши,
%

1,83


2,03


2,04


2,08


2,12


...


3,0


Иқлим ўзгариши ва энергетика

Атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари,
1990=100

91,0


78,28


77,92


78,38


76,76


...


80


Тикланадиган энергия манбаларининг жами энергия истеъмолидаги
улуши, %

11,46

16,7

17,0

17,5

18,0

..

20

Энергия истеъмоли, млн. т.н.э

1700,9


1537,6


1544,9


1562,4


1551,9


...


1483


Пировард энергия истеъмоли, млн.
т.н.э

1184,8


1090,1


1110,0


1122,9


1124,1


...


1086


Таълим


Ўрта ва ўрта махсус таълим даражаси, % (18-24
ёшдаги аҳолига нисбатан)

14,7

11,0

10,7

10,5

10,5

10,3

<10,0

Олий таълим даражаси, % (30-34 ёшдаги аҳолига
нисбатан)

31,1


38,7


39,2


39,9


40,7


41,6


≥40,0


Камбағаллик

Камбағаллик чегарасида яшовчилар, 2008 йилга нисбатан
ўзгариш, минг киши

...

1847

830

-4461

-7521

...

- 20000

*мақсадли кўрсаткичлар


232http://ec.europa.eu/eurostat/web/europe-2020-indicators/europe-2020-strategy
ЕИ мамлакатларида иқлим ўзгариши ва тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш 2020 йилдан кейин ҳам фаол давом эттирилиши режалаштирилган бўлиб, 2030 йилгача ушбу энергия турларидан фойдаланиш даражасини 27%га етказиш кўзда тутилган233.
BP маълумотларига кўра, охирги ўн йилда ЕИда бирламчи энергия истеъмоли таркибида жиддий ўзгаришлар рўй берган. Жумладан, кўмир ва атом энергияси истеъмоли 15,5 ва 12,1%дан мос равишда 11,2 ва 10,6%гача қисқаргани ҳолда тикланадиган энергия истеъмоли 3,5%дан 11,0%га қадар ошган (8.3.1-расм). 2019 йилда ЕИда электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия манбалари улуши 23,9%ни, шамол энергияси - 13,4%, қуёш энергияси улуши эса 4,3%ни ташкил этди (8.3.2-расм).

4, 3,5 11,0
4
12,1 4,3
10,6
15,5 11,2


24,6 24,6

39,9 38,4


2009 й. 2019 й.
Нефть Газ
Кўмир Атом




Бошқа; 2,1
Гидро; 10,2
Атом; 25,6 Шамол; 13,4
Тикланади ган; 23,9
Кўмир; Қуёш; 4,3
15,2

Бошқа; 6,2


Газ; 21,5
Нефть; 1,5

Гидро Тикланадиган







8.3.1-расм. ЕИда бирламчи энергия истеъмоли таркибининг ўзгариши, %234




8.3.2-расм. ЕИда электрэнергия ишлаб чиқариш манбаларининг улуши, %, 2019 й235.



“ЕИ энергияси 2020” дастурининг мантиқий давоми сифатида 2013 йилда ЕИ энергетика мажмуасини 2050 йилга қадар ривожлантиришнинг йўл харитаси (Energy roadmap 2050) қабул қилинди236. Унга мувофиқ 2020 йилдан кейинги даврда амалдаги дастурнинг устувор йўналишлари янада кенгайтирилади:

  • тикланадиган энергия манбаларига тўлиқ ўтишни таъминлаш, анъанавий ёқилғидан воз кечиш, тизимга рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида энергия тежаш ва талабни бошқариш тизимини қайта шакллантириш;



233http://eurasiatx.com/38860/?lang=ru
234 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
235 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
236 Energy roadmap 2050 // European Commission. 2012. December. URL: https:// ec.europa.eu/energy/sites/ener/files/documents/2012_energy_roadmap_2050_en_0.pdf
- энергетика бозори таркибини бошқарувнинг янги усуллари ёрдамида модернизациялаш, маҳаллий ресурслар ва марказлашган энергия тизимини интеграциялаш;

  • кенг жамоатчиликни ЕИ энергетика хавфсизлиги муаммоларини ҳал этишга жалб этиш;

  • ЕИда рўй бераётган инновацион ўзгаришларни халқаро даражада оммалаштириш.

Европа яшил битими” дастури. “Яшил битим” дастури ЕИнинг COVID-19 падемияси инқирозидан кейинги иқтисодий тикланиш жараёнидаги устувор йўналишларини белгилаб беради. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен дастурни таништиришда “Европа яшил битими – бу бизнинг янги ўсиш стратегиямиз. У ишчи ўринларини яратиш билан бир вақтда иссиқхона газларини чиқариш имконини беради”, дея таъкидлаб ўтган бўлса, Еврокомиссия вице-президенти Франс Тиммерманс эса “... биз аҳоли фаровонлигини яхшилаш ва келажак авлод учун соғлом сайёрани таъминлашга ёрдам берувчи “яшил ва инклюзив ўтиш”ни таклиф этамиз”, дея аниқлик киритди237.
“Яшил битим” лойиҳасини амалга оширишнинг биринчи муддати - 2030 йил. Бу даврга келиб иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини 1990 йил даражасига нисбатан камида 40%га қисқартириш мўлжалланган. 2030 йилдан бошлаб аъзо-мамлакатлар фаолияти ҳар беш йилда баҳолаб борилади. Зарур бўлган ҳолларда эса лойиҳага тегишли тузатишлар критилади. Лойиҳани амалга оширишнинг иккинчи муддати 2050 йил. ЕИ 2050 йилга қадар иқтисодий пасайишнинг олдини олиш билан бир вақтда ҳар йили миқдори 4 млрд. тоннага тенг иссиқхона газлари эмиссиясини бутунлай тўхтатишдан иборат.


Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling