Хажибакиев шухрат хужаёрович
Германияда барқарор ривожланиш стратегиясининг айрим кўрсаткичлари244
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Германияда барқарор ривожланиш стратегиясининг айрим кўрсаткичлари244
Energiewende 3.0 босқичида бозор қатнашчилари қуйидаги муаммоларга дуч келишади: юқори кучланишга эга электр узатиш линияларини сақлаш харажатларини ким ўз зиммасига олади?; 244 Актуальный опыт зарубежных стран по развитию государственных систем стратегического планирования (Часть 1) – М. : Изд. дом Высшей школы экономики, 2016. – 68 с. - ҳукумат давлат инфратузимасидан хусусий инфратузилмага ўтишни қандай амалга оширади. Мутахассислар ушбу босқичда компаниялар электрэнергияни сотишни эмас, хизматлар пакетини таклиф эта бошлайдилар, деб ҳисоблашади 245 . Шунинг учун яқин истиқболда электрэнергия нархи ўзгармас, доимий бўлиши мумкин. Бозорда мижозлардан ортиқча электрэнергияни йиғиб, кейин бошқа истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланувчи агрегаторлар пайдо бўлади. Рақамлар Германияда 2009-2019 йилларда пировард энергия истеъмоли таркибида тикланадиган энергия манбалари улуши 5,5%дан 16,1%га қадар ўсганлигини кўрсатмоқда (8.4.2-расм). Электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия истеъмолининг улуши эса 36,6%ни ташкил этиб Европа 2020 стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичдан ошиб кетди. Электрэнергия ишлаб чиқариш таркибида кўмир ва атом энергиясининг улуши мос равишда 46,3 ва 26,2%дан 28,0 ва 3,3%гача қисқариб, тикланадиган энергия манбалари улуши эса 10,0%дан 36,6%гача ортган. Жумладан, шамол ва қуёш энергияси улуши мутаносиб равишда 5,0 ва 0,2%дан 20,6 ва 7,9%га қадар ўсган (8.4.3-расм).
Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling