Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet12/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш. Энергетика сектори иқлим ўзгаришларига жиддий таъсир кўрсатиувчи соҳа ҳисобланади ва атмосферага иссиқхона газларини чиқариш миқдорининг 60%га яқини ушбу сектор ҳиссасига тўғри келади. Таҳлиллар кўрсатишича, ер шарида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳар бештасидан бири ёки 1,2 млрд. киши электрэнергиядан фойдаланиш имкониятидан маҳрум. 2,8 млрд. киши эса овқат тайёрлаш ва яшаш жойини иситиш учун дарахт, кўмир ва ҳайвонлар аҳлатидан фойдаланишади. Бу эса уй ҳавосининг бузилиши оқибатида ҳар йили 4 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Дунё мамлакатлари “яшил энергетика” соҳасини ривожлантириш учун зарур инфратузилмани шакллантиришга сарфланаётган йиллик инвестициялар





17 Ващалова Т.В. Экологические основы природопользования. Устойчивое развитие: учебное пособие. –М.: Юрайт, 2020. С. 56.
18 Towards a Green Economy: Pathways to Sustainable Development and Poverty Eradication // UNEP’s Green Economy Initiative. Website. 2011. 2 December. URL: http:// www.unep.org/greeneconomy/Portals/88/documents/ger/ger_final_dec_2011/Green%20 EconomyReport_Final_Dec2011.pdf P. 9.
19 "Зелёная экономика" — новый вектор глобального развития: возможности и вызовы для России.
//Проблемы национальной стратегии № 4 (37) 2016. С.60.
20 Иванова Н.И., Левченко Л.В. «Зеленая» экономика: сущность, принципы и перспективы. //Вестник Омского университета. Серия «Экономика». 2017. № 2 (58) С.20-21.
миқдорини 2030 йилга қадар ҳозирги 400 млрд. доллардан 1,25 трлн. долларга қадар оширишлари зарур бўлади21.

  1. Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда ҳар куни аҳоли жон бошига 1 кг.дан 3 кг.гача қаттиқ маиший чиқиндилар ишлаб чиқарилмоқда. АҚШда ушбу кўрсаткич ҳар 10 йилда 10%га ортиб бормоқда. Россияда эса чиқиндилар тўпланадиган майдонлар 2 минг кв. км.дан ортиқ майдонни ташкил этади22. Шу билан бир вақтда чиқиндиларни оқилона бошқариш тизимини яратиш жиддий иқтисодий дивиденд келтириши мумкин. Жумладан, Буюк Британияда 2005-2010 йилларда махсус дастурлар доирасида 7 млн. тонна чиқинди қайта ишланган ва улардан иккиламчи марта фойдаланилган. Бу эса

6 млн. тонна иссиқхона газларини атмосферага чиқариш, 10 млн. тонна бирламчи материаллар ва 10 млн. литр сувни тежаш имконини берди. Ушбу соҳада 8 700 нафар ишчи ўринлари яратилган.23


  1. Download 4.29 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling