Хажибакиев шухрат хужаёрович
Сув ресурсларини бошқариш тизимларини такомиллаштириш
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соф”, “барқарор” ёки “яшил транспорт”ни ривожлантириш.
Сув ресурсларини бошқариш тизимларини такомиллаштириш. Ер шарида ҳар олтинчи киши ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда24. Иқлим ўзгариши, сувнинг глобал табиий айланишининг фаолашуви натижасида иқлими нам ҳудудларда намгарчилик даражаси янада ошиб бораётган бўлса, иқлими қуруқ минтақаларда қурғоқчиликлар авж олмоқда. Ҳозирги вақтда 3,6 млрд. киши (ер шари аҳолисининг деярли ярми) йилига бир ойдан кам бўлмаган муддатда сув танқислиги кузатиладиган ҳудудларда яшайди ва 2050 йилга қадар ушбу кўрсаткич 4,8 млрд. кишидан 5,7 млрд. кишигача ортиши мумкин25.
“Соф”, “барқарор” ёки “яшил транспорт”ни ривожлантириш. UNEP аҳолининг умумий ҳаракатига зиён етказмасдан транспортга, аввало хусусий транспорт воситаларига бўлган талабни қисқартириш устида тадқиқотлар олиб бормоқда. “Яшил транспорт” деганда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирувчи ҳаракатланишнинг ҳар қандай усули ёки ташкилий шакли тушунилади. Яшил транспортга пиёда ва велосипедда ҳаракатланиш, экологик автомобиллар, жамоат транспортга қулай ўтиш зоналарини лойиҳалаштириш, тежамкор, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи ва яшаш майдонини сақлаб қолишга кўмаклашувчи шаҳар транспорт тизимларини киритиш мумкин. Транспорт тизимлари атроф-муҳитга жиддий салбий таъсир кўрсатади, жаҳон энергияси истеъмоли ва иссиқхона газларининг 20-25%и бевосита тўғри транспорт ҳиссасига тўғри келади 26 . 2050 йилга бориб жаҳон 21 https://www.un.org/ru/development/devagenda/pdf/Russian_Why_it_matters_Goal_7_Clean_Energy.pdf 22 Корнилов А. М. Зарубежный опыт управления отходами // Вторичное сырье. – URL : http://www.recyclers.ru/modules/section/item.php?itemid=56. 23http://web.unep.org/newscentre/smarter-use-resources-can-add-2-trillion-annually-global-economy 24 Кушнаренко А. Дефицит пресной воды: проблемы и способы решения // The WALL magazine. – URL : http://thewallmagazine.ru/lack-of-fresh-water/. 25Всемирный доклад Организации Объединенных Наций о состоянии водных ресурсов, 2018 г.: Природные решения проблем управления водными ресурсами. Рабочее резюме http://unesdoc.unesco.org/images/0026/002615/261594r.pdf 26 Transport Technologies and Policy Scenarios to 2050. — World Energy Council, 2007. — ISBN 0946121281. автопаркининг сони уч бараварга ортиши кутилмоқда. Шу сабабЛИ UNEP ташкилоти “Халқаро автомобиль федерацияси” ва ИҲТТнинг Халқаро транспорт форуми ҳамкорлигида “50-йилга қадар 50 фоиз” ташаббусини илгари сурди. Ушбу ташаббусдан мақсад 2050 йилга қадар жаҳон автопаркининг самарадорлигини 50%га ошириш ҳисобланади 27 . Тошкент шаҳрида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларининг 90%и автотранспорт ҳиссасига тўғри келади. Тошкентда автотранспорт воситалари томонидан чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдори йилига 395 минг тоннани ташкил этади. Ушбу заҳарли моддалар миқдори 2018 йилда Ўзбекистон бўйича 2 млн. 449 минг тоннани ташкил этгани ҳолда, автотранспорт улуши 60%га тенг бўлди. Бу кўрсаткич жаҳонда белгиланган андозадан 3 марта юқори ҳисобланади28. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling