Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet16/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Муҳокама учун саволлар: а) мамлакатда “яшил” иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларини аниқланг; б) ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғимкорлигини пасайтириш борасидаги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан қандай фойдаланиш мумкин?; в) “яшил стратегия”нинг тамойилларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритинг; г) “яшил” секторларни ривожлантиришнинг қайси механизми иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини ошириш манбалари бўлиб хизмат қилиши мумкин?


Асосий тушунчалар


Атроф-муҳит иқтисодиёти” – иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири натижасида юзага келаётган оқибатларни экстернали, яъни ташқи самаралар сифатида талқин этишга асосланган иқтисодий фан.


Иқтисодий ёндашув – чекланган ресурслардан оқилона фойдаланишни назарда тутади.
Ижтимоий ёндашув – глобал миқёсда ижтимоий барқарорлик ва маданий хилма-хилликни таъминлашга йўналтирилган ёндашув.
Экологик ёндашув – ҳар қандай экологик тизимларнинг нормал фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилувчи ёндашув.
Жигар ранг иқтисодиёт” – экологиянинг бузилиши (иқлим ўзгариши, чўллашиш, био хилма-хилликнинг йўқотилиши), табиий капитал чекланганлиги, тугаб бораётганлиги, камбағаллик миқёсининг ортиб бориши, чучук сув, озиқ-овқат, энергиянинг етишмаслиги, одамлар ва мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик каби муаммолар хос бўлган иқтисодий тизим.
Барқарор ривожланиш мақсадлари (Sustainable Development Goals (SDGs)) – халқаро ҳамкорликнинг истиқболда эришиши кутилаётган мақсадлар йиғиндиси.
Киото протоколи – БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий Конвенцияси (1992)га қўшимча равишда қабул қилинган ҳужжат бўлиб, Япониянинг Киото шаҳрида 1997 йил декабрда қабул қилинган.
БМТ Атроф-муҳи дастури (UN Environment Programme - UNEP) – БМТ дастурлари тизимига кирувчи, атроф-муҳит муҳофазасини мувофиқлаштиришга кўмаклашувчи дастур. Дастур 1972 йил 15 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг №2997-сон резолюцияси билан таъсис этилган.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling