Хажибакиев шухрат хужаёрович
Айрим мамлакатларда қайта тикланадиган энергия ва ёқлиғи манбаларини ўзлаштириш соҳасида яратилган иш ўринлари, 2018 й53
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Асосий тушунчалар
2.4.1-жадвал
Айрим мамлакатларда қайта тикланадиган энергия ва ёқлиғи манбаларини ўзлаштириш соҳасида яратилган иш ўринлари, 2018 й53.
Мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш концепцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорда белгиланган устувор йўналишлардан бири “Яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ушбу йўналишнинг устувор соҳаларидан бири “яшил” иқтисодиёт тамойилларини таълим ва фанга интеграция қилишга бағишланган54: “яшил” иқтисодиёт асослари, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, “соф” транспортни ривожлантириш, энергия тежаш ва бошқа масалаларни эътиборга олган ҳолда олий ва ўрта махсус таълимнинг тегишли йўналишлари ўқув дастурларини такомиллаштириш, шунингдек, умумий ўрта таълимнинг тегишли дастурларига “яшил” иқтисодиёт асослари бўйича мавзулар киритиш; олий, ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим учун тегишли ўқув адабиётларини (йўналишлар бўйича) тайёрлаш ёки қайта нашр этиш жараёнида уларга “яшил” иқтисодиёт асослари бўйича мавзулар киритиш; педагог ва илмий ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларига “яшил” иқтисодиёт асослари, жумладан, “Яшил технологиялар”, “Яшил мезонларни ҳисобга олган ҳолда экологик меъёрлаштириш асослари”, “Қайта тикланувчи энергия манбалари технологиялари”, “Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги муаммолари” мавзуларини жорий этиш; 53 Renewables 2019. Global Status Report. www.irena.org 54 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрь, ПҚ-4477-сон Қарорининг 1-иловаси - “яшил” технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлаш. Назорат саволлариРесурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти ўртасидаги боғлиқликни тушунтириб беринг. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишдан кўзланган мақсад нима? “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш қандай тамойилларга асосланади? “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатида қандай дастаклардан фойдаланилади? “Яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурсларига нималар киради? “Яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантириш қандай аҳамиятга эга? Қандай иш ўринларини “яшил” иш ўринлари сифатида баҳолаш мумкин? “Яшил” иш ўринлари ва таълим ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд? Асосий тушунчаларМаъмурий дастаклар – корхоналарга атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида нималарга риоя этиш зарурлиги қайд этиладиган меъёрий-ҳуқуқий чекловлар. Иқтисодий дастаклар – атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланиладиган бозор дастаклари (нарх механизми, солиқлар, субсидиялар ва б.). Экологик солиқлар ва йиғимлар – ишлаб чиқарувчилар ёки истеъмолчилар томонидан атроф-муҳитга етказилган зарар, чиқариб ташланган чиқиндиларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига боғлиқ ҳолда ундириладиган солиқлар ёки йиғимлар. Утиллаштириш (йўқ қилиш) дастурлари – истеъмолчиларга атроф- муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотни сотиб олишда муайян суммани тўлаш ва маҳсулотни кейинчалик тегишли марказларга қайта ишлаш ёки йўқ қилиш учун топширганда тўланган суммани қайтаришни кўзда тутувчи дастур. Экологик жиҳатдан асосланган субсидиялар ёки тўловлар – ҳукумат томонидан истеъмолчилар ёки ишлаб чиқарувчиларга экологик соф технологиялар (жумладан, шамол турбиналари ёки қуёш панеллари)ни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ундан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида тўлайдиган тўловлар. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling