Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet30/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Яшил иқтисодиёт дастакларини аралаш қўллаш зарурлиги. Назарий жиҳатдан иқтисодий дастакларни қўллаш яшил иқтисодиёт олдига қўйилган мақсадга эришиш, ушбу мақсадга эришиш йўлида амалга оширилган умумий харажатларни минималлаштириш имконини беради. Бу ҳолат иқтисодий дастаклар қатнашчилар учун қарорлар қабул қилишда меъёрий дастакларга нисбатан кўпроқ имкониятлар яратиб беришини англатади. Жумладан, технологик андозалар (стандартлар) қўлланилганда тартибга солишдаги устунлик фақат тартибга солувчи муассаса томонида бўлади. Бунда тартибга солувчи компанияларга атроф-муҳитга зарар келтирувчи чиқиндиларни қанча чиқариш мумкинлиги ва ушбу кўрсаткичга эришишда қандай технологиялардан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида хабар беради. Натижада компанияларнинг ушбу масала бўйича қарорлар қабул қилишдаги фаолияти чеклаб қўйилади. Амалда тартибга солувчи муассаса компанияларнинг атроф-муҳит муҳофазаси учун масъулияти даражасини ушбу тадбирлар қийматидан қатъий назар бирхиллаштириб қўяди.
Аксинча, иқтисодий дастаклар атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш учун рағбатлар тизимини яратиб беради, аммо улар ушбу мақсадга эришишнинг аниқ технологиясини белгилаб бермайди. Қайси технологиядан фойдаланиш компаниялар ихтиёрида қолади. Шу билан бир вақтда атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтиришга сарфланаётган харажатлар миқдори барча учун ягона бўлган шароитдагина тартибга солувчи дастаклар самарали бўлиши мумкин.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш чораларини амалга оширишда яшил иқтисодий сиёсат дастаклари рўйҳатидан бирон-бир дастакни оддий танлаб олиш орқали эмас, балки мақсадга эришишдаги аниқ мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда уларни аралаш қўллашдек мураккаб вазифани ҳал этишга тўғри келади.
Ушбу жараён ривожланаётган мамлакатларда ҳуқуқий-институционал асосларнинг такомиллашмаганлиги, яшил иқтисодий сиёсатни амалга ошириш учун зарур молиявий ва бошқа ресурслар, маълумотлар ва ахборотларнинг етишмаслиги туфайли янада мураккаблашиши мумкин.
Яшил иқтисодий сиёсат мақсадига эришиш нуқтаи назаридан турли дастак ва чораларни келишилган ҳолда аралаш қўллаш зарур. Жумладан, қазиб чиқариладиган ёқилғи учун ажратилаётган субсидиялар ўз навбатида бюджет учун солиқ юки ҳисобланиб, қазиб чиқариладиган ёқилғининг самарасиз тақсимланиши ва ортиқча ишлатилишига олиб келади. Қазиб чиқариладиган ёқилғи учун ажратилаётган субсидиялардан воз кечиш қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаб-қувватлаш учун инвестициялар сарфлаш имконини яратади. Бундай сиёсат атмосферага иссиқхона газларини меъёрлаштириш орқали қўллаб қувватланиши мумкин.
Иқтисодиётни яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида трансформациялаш тўлиқ бирон бир мамлакат томонидан амалга оширилмаган. Таҳлиллар кўрсатишича, айрим мамлакатлар бу борада муайян натижаларга эришган ва юқорида қайд этиб ўтилган дастакларни амалиётда қўллаш орқали яшил иқтисодиёт сари силжишмоқда.
Аксарият ҳолларда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ҳулқини ўзгартириш учун турли дастаклар, жумладан тартибга солувчи ва ахборот билан таъминловчи дастурларни аралаш қўллаш талаб этилади. Амалиёт кўрсатишича, айрим соҳаларда эришилган мувафаққиятларга қарамасдан иқтисодий дастаклар экология билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал этишга ёрдам бера олмайди. Амалиётда кўплаб бозор ва сиёсий тўсиқлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчасини бартараф этиш лозим. Агар инсоният “яшил иқтисодиёт” сари ҳаракат қилмоқчи бўлса, маъмурий, иқтисодий ва ахборот дастакларини комплекс, аралаш қўллаши зарур бўлади.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling