Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet28/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Масъулият қоидаси ва компенсация дастурлари – ишлаб чиқарувчиларнинг пировард фаолият натижалари (нефть ёки қазилма бойликлар қазиб чиқариш) туфайли етказилиши мумкин бўлган экологик зарарни ҳисобга олиш ёки олдини олишларини рағбатлантирувчи дастурлар ҳисобланади. Ушбу дастурлар атроф-муҳитга етказилаётган зарарларни бартараф этиш, атроф-муҳитни тиклаш ва етказилган зарарни қоплашга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради. Уларнинг қўлланиш соҳалари ерларни ифлослантириш, атмосферага ис газларини чиқаришдан тортиб нефтнинг оқиб кетишигача ўзгариб туради.
Японияда энергияни тежашга йўналтирилган “Пойгалар ғолиби” дастури мувафаққиятли амал қилмоқда. Ушбу дастур доирасида энергия тежамкорлиги соҳасида ўз мажбуриятларини бажара олмаган компаниялар жамоатчилик муоҳакамасига олиб чиқилади ва танқидий фикрларга дучор бўлишади. Ўз-ўзидан ушбу компаниялар бутун мамлакат бўйлаб энергия тежамкорлиги мажбуриятларини бажара олмаган компания сифатида танилади.
Савдо рухсатномалари. Улар давлат томонидан белгиланади, рухсатнома, сертификатлар даъвогарлар ўртасида тақсимланади ёки аукцион орқали сотилади. Савдо рухсатномалари атроф-муҳитни ифлослантиришнинг умумий даражаси шаклида белгиланиши мумкин. Жумладан, иссиқхона газларини атмосферага чиқариш. Иссиқхона газларини атмосферага чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичларидан кам натижага эришган фирмалар, ўз квоталарининг бир қисмини бошқаларга сотишда иқтисодий рағбатга эга бўлишади. Ушбу дастак компаниялар учун ўз мақсадларига эришишларида қиммат турувчи технологияларга нисбатан муқобил вариант сифатида муаммодан чиқишнинг яхши йўли ҳисобланади. Атроф-муҳитни ифлослантирмаётган фирмалар эса рухсатномаларни ушбу мақсадга арзон эришаётган фирмалардан сотиб олишади. Масалан, электромобил эгалари ўз рухсатномаларини оддий автомобил эгаларига сотишлари мумкин. Оддий


43 http://www.energy.or.kr/renew_eng/energy/industry/enms.aspx
автомобиллардан фойдаланувчилар ушбу рухсатномаларни сотиб олишлари ва ўз автомобилларидан фойдаланишда давом этишлари мумкин. Бош ғоя экологик мақсадларга бозор қатнашчиларини самрадорлик нуқтаи назардан рағбатлантириш орқали эришиш ҳисобланади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling