Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатининг дастаклари
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.1-расм. Яшил иқтисодий сиёсат дастаклари
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатининг дастаклари“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш мамлакатлардан юқорида қайд этилганидек муайян тамойилларга асосланиши, стратегия ёки дастурлар доирасида мақсадли сиёсат юритишни тақозо этади. “Яшил иқтисодиёт” доирасида амалга оширилаётган сиёсат ўз таъсир дастакларига эга бўлиши зарур. Жаҳон амалиётида яшил иқтисодий сиёсат доирасида қўлланилаётган дастакларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: маъмурий; иқтисодий; ахборот (2.3.1- расм). 2.3.1-расм. Яшил иқтисодий сиёсат дастаклариМаъмурий дастаклар. Корхоналарга атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида нималарга риоя этиш зарурлиги қайд этиладиган меъёрий-ҳуқуқий чекловлар маъмурий дастаклар ҳисобланади. Ушбу дастаклар айрим шахслар томонидан қоидаларга зид ҳатти-ҳаракатлар қилинганда қўлланиладиган санкциялар сифатида ишлатилиши мумкин. Саноат учун муайян заҳарли моддаларни таъқиқлаш маъмурий дастак сифатида қўлланилиши мумкин. Қонунчилик орқали юқори самарадорликка эга стандартларни жорий қилиш ёрдамида саноат тармоқларига “яшил” инвестицияларни йўналтиришни рағбатлантириш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва экологик тоза маҳсулотлар бозорини шакллантириш мумкин бўлади. Маъмурий усуллар ёрдамида иқтисодиёт тармоқларига муайян технологиялардан фойдаланиш талабларини жорий этиш мумкин. Ушбу дастаклар Европа мамлакатларида кенг миқёсда оммалашган бўлиб, фуқаролар мажбурий давлат дастурларини қўллаб-қувватлайдилар. Жумладан, 2014 йилга келиб Европа Иттифоқи мамлакатларида чўғланма лампалар сотиш тўлиқ таъқиқланди. 2009–2017 йилларда электр энергия истеъмоли юқори бўлган уй-рўзғор буюмларини сотишни қисқартириш дастурлари амалга оширилди. Ушбу қоидалар уй-жойларни иситиш тизимида қўлланиладиган двигателлар, насослар, уйдаги музлатгичлар ва телевизорларга ҳам тааллуқлидир. Тартибга солиш ва назорат қилиш механизмлари ёпиқ циклли ишлаб чиқаришни яратишда етказиб беришнинг мураккаб занжирига эга йирик ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш учун қайтаришнинг самарали тизимини яратиш имконини беради. Яшил иқтисодиётга ўтиш сиёсатининг маъмурий дастакларига охирги йилларда Европа Иттифоқида амал қилаётган электр ва электроника асбоб- ускуналарини утиллаштириш, хавфли моддаларни чеклаш ва рўйҳатдан ўтказиш, кимёвий моддаларни баҳолаш бўйича қабул қилинган меъёрларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Ушбу меъёрлар жаҳонда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда қўлланилаётган стандартларга бевосита таъсир ўтказмоқда. Яшил иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу соҳага “яшил” инвестицияларни йўналтиришга хизмат қилади. Улар тадбиркорлик рискининг пасайишига ва инвесторлар ишончининг ортишига олиб келади. Меъёрий дастакларнинг қўлланилиши аксарият ҳолларда хавфли, атроф-муҳитга зарар келтирувчи фаолиятни минимал стандартларни жорий этиш ёки муайян фаолият турларини таъқиқлаш орқали бартараф этиш учун зарур ҳисобланади. Жумладан, стандартлар тармоқлар рақобатбардошлигига ижобий таъсир кўрсатадиган инновациялар ва самарадорликни янада рағбатлантириши мумкин. Шу билан бир вақтда стандартлар кичик ва ўрта бизнеснинг бозорларга кириб боришида муаммолар яратиши мумкин. Ушбу ҳолатлар ривожланаётган мамлакатларда тез-тез учраб туради. Шунинг учун мамлакатлар стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ёрдамида атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашлари ва бозорларга кириб боришни кафолатлашлари зарур бўлади. Тартибга солувчи назорат этувчи механизмлар бозорларнинг ривожланиш тенденциялари ва технологик ўзгаришларини эътиборга олган ҳолда мунтазам назорат қилиниши, баҳоланиши ва янгиланиб бориши золим. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling