Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet26/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Иқтисодий дастаклар. Иқтисодий дастаклар, одатда, бозор дастаклари деб, юритилади ва атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланилади. Ушбу дастаклар нарх механизми ва иқтисодий шароитлар, айрим гуруҳ иқтисодий субъектлар фаолиятини ўзгартиришга хизмат қилувчи бозор муносабатлари орқали ишлайди. Улар истеъмолчилар ва саноат корхоналарини атроф-муҳитга зарар келтирувчи чиқиндиларни чиқариш ҳажмини қисқартиришни иқтисодий асослаш ҳамда атроф-муҳит барқарорлигини таъминловчи технологик инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни рағбатлантиршга хизмат қилади.
Бозор ва эркин нархлар атроф-муҳит манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим дастаклар сифатида қўлланилиши мумкинлиги иқтисодий дастакларнинг асосини ташкил этади. Нархлар иқтисодиёт ва ресурслардан самарали фойдаланиш учун рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади. Улар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий харажатларини реал акс эттиришлари мумкин. Агар нархлар ушбу вазифани бажармаса, бозорлар атроф-муҳит сифатининг қўллаб-қувватлаш ёки неъматларни таклиф
этишнинг керакли даражасини таъминлай олмайди. Иқтисодиётда ушбу ҳолат бозорлар тушкунлиги, деб номланади. Атроф-муҳит эса нима учун бозор иқтисодий муаммоларни ҳал этиш воситалари билан таъминлай олмаганлигининг муҳим сабаби сифатида келтирилади.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг иқтисодий дастакларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  • экологик солиқлар ва йиғимлар;

  • утиллаштириш дастурлари;

  • экологик жиҳатдан асосланган субсидиялар ёки тўловлар;

  • масъулият қоидаси ва компенсация дастурлари;

  • савдо рухсатномалари.

Экологик солиқлар ва йиғимлар. Бу вазиятда ишлаб чиқарувчилар ёки истеъмолчилар томонидан атроф-муҳитга етказилган зарар, чиқариб ташланган чиқиндиларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига боғлиқ ҳолда солиқлар ёки йиғимлар ундирилади.
Утиллаштириш дастурлари. Ушбу дастурда истеъмолчиларга атроф- муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотни сотиб олишда муайян суммани тўлаш ва маҳсулотни кейинчалик тегишли марказларга қайта ишлаш ёки йўқ қилиш учун топширганда тўланган суммани қайтариш таклиф этилади. Мазкур дастурларнинг мақсади атроф-муҳитни ифлослантирувчи чиқиндилар 41 ни мақбул бўлмаган усуллар билан йўқ қилишнинг олдини олишни рағбатлантириш ҳисобланади. Жумладан, Норвегияда автомобилларнинг корпусларини йўқ қилишнинг мажбурий тизими амал қилади. Мамлакатда янги автомобиль сотиб олинганда 300 евро миқдорида қўшимча ҳақ тўланади ва эски автомобиль йўқ қилиш марказларига топширилганда 350 евро миқдорида маблағ қайтариб олинади. Ушбу дастур утиллаштириши зарур бўлган транспорт воситаларини қайта ишлаш ва материаллардан қайта фойдаланиш имконини яратади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling