Хажибакиев шухрат хужаёрович


Инфратузилмани яхшилашга қаратилган молиялаштириш


Download 4.29 Mb.
bet50/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Инфратузилмани яхшилашга қаратилган молиялаштириш. “Яшил лойиҳалар” учун ажратилган давлат инвестицияларининг аксарият қисми инфратузилма ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ. Инфратузилма лойиҳаларининг аксарият қисми энергия тежаш ва тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилмоқда. Хусусан, жаҳонда 2018 йилда энергия тежаш ва тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 55%га ортди94.
Тармоқлар ва корхоналарга молиявий кўмак бериш. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда “яшил” ёндашувга эга бўлган айрим корхона ва тармоқлар анъанавий технологияга эга бўлган рақиблари олдида рақобатбардош бўлиши учун давлат кўмаги лозим бўлади. Ушбу мақсадда ҳукумат “яшил инвестициялар” билан шуғулланувчи корхоналар ёки инвесторларга солиқ имтиёзлари ва маъмурий преференциялар кўринишида билвосита молиявий кўмак бериши мумкин.
Молия бозорларини ривожлантириш. Молия бозорлари “яшил молиялаштириш”нинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. Кўпчилик институционал инвесторлар ўз инвестицион декларациясида сармоялашда ижтимоий масъуллик ва атроф-муҳит муҳофазаси тамойилларига асосланишини кўрсатиб ўтишган. Инвесторлар мақсадида ушбу тамойилнинг мавжудлиги амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг ҳукумат олдидаги жозибадорлигини оширади. Чунки экология ва атроф-муҳит муаммоларига масъулиятли ёндашувни назарда тутувчи лойиҳаларда ижрочиларнинг аторф-муҳит борасидаги мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлади.
“Яшил молиялаштириш” билан боғлиқ юқори рисклар, етарли даражада даромадлиликка эга бўлмаслик хусусий инвесторларнинг экологик лойиҳаларга инвестиция сарфлашларига тўсқинлик қилиши мумкин. Улар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • улгеродлар нархининг шаклланиши – “яшил инвестициялар” миқдорини ҳисоблашда харажатлар қийматини аниқ ҳисоблаш зарур;

  • ёқилғи қазиб чиқариш учун ажратилаётган субсидияларнинг мавжудлиги;



94 World Energy Investment 2019 https://www.iea.org/wei2019

    • “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишда бирламчи харажатларнинг юқорилиги ва “яшил инвестициялар”ни қоплаш муддатининг узоқлиги;

    • технологик рискларнинг мавжудлиги;

    • трнзакцион харажатларнинг юқорилиги;

    • соф энергия манбаларининг амалдаги энергия тизимига интеграциялашуви билан боғлиқ харажатларнинг юқорилиги;

    • ахборотларнинг етишмаслиги ва бошқа рисклар.

Шунинг учун давлат бу йўналишда хусусий инвесторлар учун қулай инвестицион муҳит яратиши лозим. Давлат томонидан “яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи сиёсий, молиявий ва солиқ дастакларини қўллаш самарали ҳисобланади.



    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling