Хажибакиев шухрат хужаёрович


Экологик муаммоларнинг турлари


Download 4.29 Mb.
bet95/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Экологик муаммоларнинг турлари


Намоён бўлиш даражаси

Табиий муҳит хусусиятларини ўзгартириш даражаси, %

кучсиз

10 гача

ўрта

10-50

кучли

>50

ХХ асрнинг 60-70-йилларидан бошлаб инсоннинг атроф-муҳитга салбий таъсири глобал аҳамият касб эта бошлади. XX аср давомида жаҳон аҳолиси сони 4 мартага, жаҳон ишлаб чиқариш ҳажми эса 18 мартага ошди. Глобал миқёсдаги экологик муаммога айланиб улгурган муаммолар таркибига иқлим ўзгариши; сув ҳавзаларининг ифлосланиши; озон қатламининг емирилиши; чучук сув захираларининг тугаб бориши ва Жаҳон океани сувларининг ифлосланиши; ерларнинг чўлланиши ва деградацияси; биологик хилма- хилликнинг қисқариб бориши каби муаммоларни киритишимиз мумкин.


Глобал экологик муаммолар қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:

      • планетар характерга эгалиги: глобал экологик муаммолар бутун инсониятни бевосита ёки билвосита қамраб олади;

      • барча мамлакатлар жавобгар эканлиги: глобал экологик муаммоларнинг пайдо бўлиши бирон-бир мамлакат эмас, балки аксарият кўпчилик мамлакатлар айби билан боғлиқ ҳолда юзага келган;

      • глобал экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликнинг зарурлиги;

      • глобал экологик муаммоларни ҳал этиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар қабул қилиш зарурияти.

Глобал иқлим ўзгариши XXI асрнинг асосий муаммоларидан ҳисобланади. Инсониятнинг табиатга нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлиши, иқтисодиётда нефть, газ ва кўмирдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилиши натижасида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари миқдори ортиб бормоқда. Ушбу газлар атмосферада тўпланиб, сайёранинг қизиган сирти таратадиган ортиқча иссиқликнинг космосга тарқалишига йўл қўймайди ва атмосферанинг исишига сабаб бўлади. Қуйидагилар иқлим ўзгаришига олиб келаётган иссиқхона газлари сирасига киради: сув буғи; карбонат ангидрид (СО2); метан (СН4); азот оксиди (N2O); гидрофторуглеродлар (ГФУ); перфторуглеродлар (ПФУ); олтингугурт гексафториди (SF6). 2018 йилда иссиқхона газларининг атмосферадаги концентрацияси бир миллионга 405,5 заррани ташкил этган ва ушбу кўрсаткич саноатлашишгача бўлган даврга нисбатан 146%га ортган.
Глобал иқлим ўзгариши муаммосининг инсоният келажаги учун нақадар хавфли эканлигини ХВФ ижроия директори Кристалина Георгиеванинг қуйидаги сўзлари тасдиқлаб турибди: “Мен, 9 ёшли набирам тўғрисида ўйлайман. У 20 ёшга кирганда иқлимнинг кескин ўзгариши оқибатида 100 миллионлаб одамларнинг қашшоқлашиб кетишига гувоҳ бўлиши, 40 ёшга кирганида эса иқлим ўзгаришлари туфайли 140 миллион киши яшаш учун хавфлилиги ёки яшаш учун ресурслар етишмаслиги сабаб ўз ватанларидан бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур бўлаётганларини кузатиши мумкин. Агар у 90 ёшгача умр кўрса, бу даврда ер шари 3–4 градусга исиб кетиши ва яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин”195.
Иқлимнинг кескин ўзгариб кетиши натижасида юзага келаётган экологик муаммолар жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, 2019 йил март ойида Зимбабве, Малави ва Мозамбикда “Идай” тропик тўфони оқибатида 1300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бир ойдан сўнг мазкур ҳудудларга “Кеннет” тропик тўфони ёпирилди ва иккала тўфон келтирган зарар 4 млрд. долларга етди. Ушбу ҳолат бир мавсумда кетма-кет рўй берган табиий офатлар сифатида рўйхатга олинган илк ҳолат ҳисобланади ва 3 млн. кишининг уй-жойсиз қолишига олиб келди. Айрим тадқиқотларга кўра, қурғоқчилик, сув тошқинлари, тўфонлар каби табиий офатлар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 50%игача зарар етказиши мумкин. XXI асрнинг бошларига келиб табиий офатлар тез-тез содир бўла бошлади. Мисол учун, 2004 йилда Гренадада содир бўлган “Айван” тўфони келтирган зарар мамлакат ялпи ички маҳсулотига нисбатан 148%ни, 2017 йилда Доминикада рўй берган “Мария” тўфони оқибатида келтирилган зарар эса 260%ни ташкил этди196.
Таҳлиллар, жаҳонда атмосферага иссиқхона газларини чиқариш миқёсининг ортиб бораётганлиги, ушбу газларни атмосферага чиқариш миқдори бўйича белгиланган чегаравий кўрсаткичга эришган мамлакатлар сони 2030 йилга қадар 57 тага ва уларнинг жами иссиқхона газларини


195 Finance & Development, december 2019, Vol. 56, No. 4.
https://www.imf.org/external/pubs/ft/fandd/2019/12/climate-change-and-the-age-of-adaptation-georgieva.htm
196 Ўша манба
чиқаришдаги улуши 60% етиши мумкинлиги башорат қилинмоқда (7.1.1- расм).


Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling