Хажибакиев шухрат хужаёрович
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш мақсадли кўрсаткичлари192
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш мақсадли кўрсаткичлари192
*Гигаграмм (инглизча gigagram - Gg) —109 г га тенг оғирлик ўлчов бирлиги бўлиб; илмий тадқиқотларда, масалан атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар миқдорини ўлчашда қўлланилади. 191 Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига 1-ИЛОВА 192 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 23 октябрь ПФ-5853-сон Фармонига 2-илова асосида тузилган. Ҳосилдорликнинг камайиши озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўлов баланси учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқаради, бу эса сув ресурсларини барқарор бошқариш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор технологияларни қўллаш заруратини юзага келтиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг“2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрь, ПҚ-4477-сон Қарорида 2030 йилга қадар бир гектар майдонни суғориш учун ишлатиладиган сув сарфини 20 фоизга камайтириш вазифаси белгиланган. “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”да белгиланган устувор йўналишлардан бири “... ер ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона фойдаланишни назарда тутувчи табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш” ҳисобланади. Ушбу стратегияда 2030 йилга қадар қишлоқ хўжалигидаги иссиқхона газ чиқиндилари миқдорини 2016 йилги даражадан 50 фоизга камайтириш, сув тежовчи технологиялар жорий этилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари майдонини 32 фоизга, ўрмон билан қопланган майдонларни 30 фоизга кенгайтириш каби вазифалар белгиланган (6.4.1-жадвал)193. Ўзбекистон Республикасининг “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида 2030 йилга қадар қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган194: ишлаб чиқариш айланишдан чиққан яйловларни тиклаш ва яйловларни барқарор бошқариш механизмларини жорий этиш; органик қишлоқ хўжалиги услубларини жорий этиш; ҳайдаладиган ер майдонлари юзасининг доимий қопланиб туришини таъминлаш мақсадида экинларни такрор экиш; экинлар таркибини диверсификация қилиш (кўп йиллик дарахтлар ва кўп йиллик ўтлар экилишини кенгайтириш); ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймат занжирини яратиш; чорвачиликнинг органик чиқиндиларини тўғри сақлаш/қайта ишлаш; сув манбаларининг қишлоқ хўжалиги чиқиндилари билан ифлосланишининг олдини олиш; шўрланиш, қурғоқчилик ва бошқа хавфли ҳодисалар ва хатарларга бардошли юқори маҳсулдор чорва мол ва ўсимлик турлари (навлари)ни етиштириш, маҳаллий чорва турлари ва ўсимлик навлари генофондини, 193 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 23 октябрь ПФ-5853-сон Фармони 194 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрь, ПҚ-4477-сон Қарорига 1-илова шунингдек, маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари генофондини сақлаш. Ўзбекистонда органик деҳқончилик мавжуд бўлса-да, бундай усулда етиштирилган маҳсулотларни муайян асослар бўйича таснифлашда етарли даражада илмий мезонлар ишлаб чиқилмаган. Органик деҳқончилик маҳсулотлари бор бўлса-да, уларнинг экологик тоза эканлигини тасдиқловчи меъёрлар ва стандартлар жорий этилмаган. Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб органик тоза маҳсулот стандартлари, уларни тартибга солиш ва сертификатлаш тизимини тадбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш зарур. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling