Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet87/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Ўрмонлаштириш. Таназзулга юз тутган ерларни қайта тиклашда ўрмонлар муҳим роль ўйнайди. Дарахтлар иссиқхона газларини тутиб қолади, кислород ишлаб чиқаради, ёмғир сувларини жамғаради, тупроқ эрозиясига қаршилик қилади ва гумуснинг шаклланиши учун табиий ўғитлар беришади.
Агро ўрмон хўжалиги – тупроқ сифатини яхшилаш мақсадида ўрмончилик ва қишлоқ хўжалигини мутаносиб тарзда ривожлантириш. Тропик минтақаларда кўп қаватли – кўп йиллик ўтлар, баланд ўсимликлар, дарахтлар – қишлоқ хўжалиги кенг ривожланган.
Мамлакат табиий ресурсларининг асосий таркибий қисмларидан бири ўрмон фонди ерлари бўлиб, 11,1 млн гектарни ёки умумий майдоннинг 25 фоизини ташкил этади. Ўрмон билан қопланган майдонлар эса 3,2 млн гектарга (29 фоиз) тенг.
Агропарклар. Мегаполисларда агропарклар ва озиқ-овқат кластерлари
– бу йирик саноатлашган шаҳарлар атрофида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кенг ассортиментини агросаноат марказларига интеграциялашни ташкил этишдир. Бундан кўзланган асосий мақсад синергия самарасига эришиш ва транспорт харажатларини минималлаштириш ҳисобланади. Ўсимликлар, боғлар, чорвачилик ва қайта ишлаш тармоқларини ҳудудий ва вазифалари нуқтаи назаридан уйғунлаштириш ер майдони, заҳарли чиқиндиларни чиқариш ҳажмининг қисқариши ва сув, энергия истеъмолининг тежалишига олиб келади. Агропарклар устун даражада ривожланаётган мамлакатларда шаҳарлашиш суръатлари юқори ҳудудларда уларни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида яратилмоқда.
Иссиқхоналар. Иссиқхоналар – мева ва сабзоватларни муайян жойга боғлиқ бўлмаган ҳолда етиштиришнинг анъанавий усули ҳисобланади. Голландияда иссиқхоналар бундан анча йиллар олдин саноат асосида йўлга қўйилган. Иссиқхоналар ресурслардан оқилона фойдаланишнинг янги усули
184 https://www.netafim.com/ru-ru/Netafim-irrigation-company_about-us/
сифатида қўлланилмоқда. Мисол учун Испанияда 1 кг помидор етиштириш учун 60 литрга яқин сув зарур бўлса, ёпиқ циклга эга сув ва энергетика тизимига голланд иссиқхоналарида 3-4 литр сув етарли ҳисобланади185.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling