Хажибакиев шухрат хужаёрович
-расм. Жаҳонда органик қишлоқ хўжалигининг ривожланиш кўрсаткичлари178
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳон минтақаларида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кўрсаткичлари, 2018 й. 179
6.2.1-расм. Жаҳонда органик қишлоқ хўжалигининг ривожланиш кўрсаткичлари178Органик қишлоқ хўжалиги жаҳон минтақалари бўйлаб нотекис ривожланган. Жумладан, 2018 йилда органик қишлоқ хўжалиги учун ажратилган жами ер майдонларининг катта қисми Океания (50%) ва Европа (22%) минтақасига тўғри келган. Органик қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ер майдонлари ҳажми 2008-2018 йилларда 4,8 мартага ошганлигига қарамасдан уларнинг жами ер майдонларидаги улуши дунё бўйича бор-йўғи 1,5 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бир вақтда дунёнинг 16 та мамлакатида ушбу кўрсаткич 10%дан, Лихтенштейн (38,5%), Самоа (34,5%) ва Автрсалияда (34,7%) эса 25%дан юқори (6.2.1-жадвал). 178 Willer, Helga, Bernhard Schlatter, Jan Trávníček, Laura Kemper and Julia Lernoud (Eds.) (2020): The World of Organic Agriculture. Statistics and Emerging Trends 2020. FiBL&IFOAM – Organic International (2020): Frick and Bonn, 2020-02-20. маълумотлари асосида тузилган. 6.2.1-жадвал Жаҳон минтақаларида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кўрсаткичлари, 2018 й.179
Органик маҳсулотларни сотишнинг асосий бозори ривожланган мамлакатлар ҳисобланади ва ушбу бозорнинг 90 фоизга яқини АҚШ, Европанинг ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, 2018 йилда АҚШ органик маҳсулотлар бозори ҳажми 40,6 млрд. еврони, Европа бозори ҳажми эса 30 млрд. евродан кўпроқни ташкил этди. Европа органик маҳсулотлар бозорида Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Швейцария, Швеция, Испания етакчи мавқега эга (6.2.2-расм). 6.2.2-расм. Органик маҳсулотлар бозори ҳажми, млрд. евро180. 2018 й. 6.2.3-расм. Органик маҳсулотларни жон бошига истеъмол қилиш миқдори, евро181, 2018 й. 179 Ўша манба. 180 Ўша манба. 181 Ўша манба. Органик маҳсулотларни жон бошига истеъмол қилиш миқдори кўрсаткичи бўйича ҳам ривожланган мамлакатлар етакчи мавқега эга. 2018 йилда ушбу кўрсаткич бўйича мутлақ биринчилик Дания ва Швейцарияга тегишли бўлиб, жон бошига органик маҳсулот истеъмол қилиш миқдори 312 еврони ташкил этди (6.2.3-расм). 2018 йилда жаҳонда 2,8 миллион органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар рўйҳатга олинган. Ҳиндистон ҳиссасига жами органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сонининг 50%и тўғри келмоқда. Кейинги ўринларни Уганда (210 000) ва Эфиопия (204 000) эгаллади (6.2.2-жадвал). расм. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар сони бўйича етакчи мамлакатлар, минг нафар (2018 й.)182Ҳиндистон органик маҳсулотларга қўйиладиган талаблар бўйича сертификатга эга ишлаб чиқарувчилар сони бўйича дунёда етакчи мамлакат ҳисобланади. Ҳиндистонда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 1,9 млн. га ер ажратилган ва мамлакат ўз маҳсулотларини 40 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилади. Ҳиндистон экспортининг катта қисмини органик маҳсулотлар технологияси асосида ишлаб чиқилган кокос ёғи, зираворлар, ўтлар ва анъанавий ҳинд чойлари ташкил этади. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти маълумотларига кўра 2050 йилга қадар жаҳон озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми аҳоли эҳтиёжларига мос равишда 70 фоизга ортади. Ҳозирда ушбу мақсадга қандай усуллар ёрдамида эришиш мумкинлиги борасида тортишувлар давом этмоқда ва ушбу мақсадга эришиш йўлларидан бири қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” усуллари ёрдамида ривожлантириш ҳисобланади. Агросаноатнинг кўп энергия талаб этиши, ер ости сувларини ифлослантириши, тупроқ таркибининг бузилишига олиб келиши, эрозияни кучайтириши, ҳайвонларни ишлаб чиқариш машиналарига айлантириши, био хилма-хилликни қисқартириши, табиий ландшафтларни чўлларга 182 Ўша манба. айлантириши билан боғлиқ салбий оқибатлари қишлоқ хўжалигида яшил технологияларни қўллаш жараёнини жадаллаштиришни тақозо этади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling