Хажибакиев шухрат хужаёрович
БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” АСОСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” АСОСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШҚишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” асосида ривожлантириш муаммолари Ривожланган мамлакатларнинг олтинчи технологик укладга ўтиши муносабати билан ИҲТТ 2009 йилда “яшил иқтисодиёт” асосида узоқ муддатли (2030 ва 2050 йилларга қадар) даврга мўлжалланган ривожланиш сиёсатини расман эълон қилди 163 . “Яшил иқтисодиёт”ни шакллантиришда “декаплинг” 164 самарасига эришиш муҳим аҳамиятга эга. “Декаплинг” экологик жиҳатдан барқарор иқтисодиётга қараб ривожланишнинг стратегик асоси ҳисобланади. Унинг моҳияти ўсиб бораётган эҳтиёжларни табиий капиталнинг камайишини минималлаштириш ҳисобидан қондиришда намоён бўлади165. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини “яшил технологиялар” асосида ривожлантириш, табиий капитални максимал даражада тежаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришларига тез мослаша оладиган, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги аҳоли иш билан банд бўладиган асосий соҳа ва камбағаллар учун ягона даромад манбаи ҳисобланади. “Яшил” қишлоқ хўжалиги жаҳонда камбағаллик даражасини пасайтиришда муҳим роль ўйнайди. Қишлоқ хўжалигининг “яшил” усулларини қўллаш экологик деградациялашув ва камбағаллик муаммоларини биргаликда ҳал этишга ёрдам беради. Ер юзида 2,6 млрд. киши бевосита қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ҳаёт кечиради, уларнинг аксарият қисми қишлоқ жойларда кичик фермаларда кунига 1 доллардан кам даромад эвазига меҳнат қилади. Қишлоқ жойларда камбағалларнинг 70 фоизи яшаш манбаини қишлоқ хўжалиги билан боғлашади. Жаҳон банки маълумотларига кўра қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши жаҳон бўйича ўртача 3 фоизни ташкил этгани ҳолда паст даромадли мамлакатларда бу кўрсаткич 32 фоизга тенг166. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари таркибидаги 2-мақсад “Очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш”дан иборат бўлиб, ушбу мақсадга эришишда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамият касб этади. Жаҳонда 815 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмайди, уларнинг аксарият қисми ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади ва улар аҳолининг 12,9 фоизини ташкил этади167. Сўнгги йилларда мамлакатимизда 163 United Nations Environmental Programme: Green Economy. http://www.unep.org 164 decoupling – инглизча сўз бўлиб, ажратиш, бўлиб ташлаш, деган маъноларга эга. 165 Decoupling natural resource use and environmental impacts from economic growth. UNEP. http://www.unep.org. 166 https://www.greengrowthknowledge.org/sites/default/files/downloads/resource/The_Little_Green_Data_Book_20 14_0.pdf 167 https://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/hunger/ озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2019 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат ўртасида 49-ўринни эгаллаб, 10,7 кўрсаткич билан “мўътадил” даражага эришди168. XXI аср бошларига келиб 1 млрд.га яқин тўйиб овақатланмаётган аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун анъанавий169 қишлоқ хўжалигидан саноатга асосланган 170 қишлоқ хўжалигига ўтиш талаб этилмоқда. Қишлоқ хўжалигида ердан турли усуллар ёрдамида фойдаланиш табиий капиталнинг тугаб боришига, глобал миқёсда иссиқхона газларини чиқариш ва атроф-муҳитни ифлослантиришга олиб келмоқда. Ердан фойдаланишга бўлган талабнинг ўсиб бориши био хилма-хиллик ва ўромнларнинг йўқолиб кетишига замин яратмоқда. Қишлоқ хўжалигига таъсир этувчи ташқи омилларнинг иқтисодий қиймати ҳар йили миллардлаб долларни ташкил этмоқда ва у ўсиб бориш тенденциясига эга. Қишлоқ хўжалиги секторини экологик талаблар асосида ривожлантириш аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш, қишлоқ хўжалигини юритишнинг муайян усуллари билан боғлиқ атроф-муҳитнинг бузилиши даражасини минималлаштириш, қишлоқ жойларда камбағаллик муаммосини ҳал этиш имкониятларини кенгайтиради. UNEPнинг “яшил иқтисодиёт” тўғрисидаги маърузасида қишлоқ хўжалигини экологик талаблар асосида ривожлантириш қишлоқ хўжалигини юритиш технологиялари ва усулларидан фойдаланишга тааллуқли бўлиб, қуйидаги йўналишларни қамраб олади171: қишлоқ хўжалигида унумдорлик ва рентабелликни ошириш, бунда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экотизимлар билан боғлиқ хизматлар барқарорлигини таъминлаш; ташқи муҳитга салбий таъсир миқдорини камайтириш (жумладан, чиқиндилар чиқариш)ва ташқи муҳитга ижобий таъсирни босқичма-босқич 168 https://www.welthungerhilfe.org/hunger/global-hunger-index/ 169 Анъанавий қишлоқ хўжалиги дейилганда кичик ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалигини юритишнинг маҳаллий ва анъанавий усулларини авлоддан авлодга ўргатиш ёрдамида юритиладиган қишлоқ хўжалиги тушунилади. Ушбу қишлоқ хўжалиги фермадан ташқари чекланган ёки кам миқдордаги ресурслардан фойдаланади, паст меҳнат унумдорлигига эгалиги, яратилаётган қўшилган қийматнинг ҳар бир ишчига тўғри келувчи улушининг пастлиги, тупроқдан озуқа олишга йўналтирилганлиги, тупроқнинг органик ёки ноорганик ўғитлар билан етарлича тўйинтирилмаслиги билан тавсифланади. Дунё бўйича 525 млн. кичик фермерлар мавжуд бўлиб, уларнинг 404 млн. икки гектардан ортиқ бўлмаган ер майдонига эга. 170 Саноатга асосланган қишлоқ хўжалиги дейилганда ташқи ресурслардан фойдаланишни назарда тутадиган қайта ишлаш усулларига эга қишлоқ хўжалиги тушунилади. Бу турдаги қишлоқ хўжалигининг катта қисми энергия сиғимкорлиги юқори (ишлаб чиқарилган бир бирлик озуқа калорияси учун 10 калория энергия сарфланади) хўжаликлардан иборат бўлиб, уларда юқори меҳнат унумдорлигига кимёвий ўғитлар, гербицидлар, пестицидлар, ёқилғи, сув ва мунтазам янги инвестициялар (масалан, уруғлар ва техниканинг янги турлари) сарфлаш орқали эришилади. 171 https://www.greengrowthknowledge.org/resource/towards-green-economy-pathways-sustainable-development- and-poverty-eradication ошириб бориш (жумладан, яшил майдонларни ёки биохилма-хилликни кўпайтириш); - ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали табиий капитални тиклаш. Мамлакатимизда ҳам қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш 172 иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилди. ХХ асрнинг 70-йилларидаёқ жаҳон табиий ресурсларининг қисқариб бориши ва озиқ-овқат етишмаслиги муаммоси илмий тадқиқотлар объектига айланди. Натижада қишлоқ хўжалигида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига жиддий эътибор бошланди. Агар қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш учун ўзлаштирилган майдонларни аҳоли сонига бўладиган бўлсак, 1970 йилда бир кишини озиқ-овқат билан таъминлаш учун 3800 м2, 2005 йилда 2500 м2, 2050 йилга бориб эса 1800 м2 ер майдони зарур бўлади. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлиги мунтазам ўсиб бориши лозим. Айрим ҳисоб-китобларга кўра ҳозирда ҳар бир кишига 4600 ккал озуқа тўғри келади. Аммо озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми истеъмолчига етиб келгунча далада, ташиш пайтида нобуд бўлади. Бундан ташқари 800 ккал. озиқ-овқат таркибида муҳим ўрин эгаллайдиган гўшт етиштириш учун озуқа сифатида ишлатилади. Жумладан, АҚШда маккажўҳори ҳосилининг 80 фоизи гўшт етиштириш ва ёқилғи ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Ҳосилнинг 11 фоизидангина озиқ-овқат сифатида фойдаланилади. Германияда қишлоқ хўжалик майдонларининг 28 фоизи озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 12 фоизи эса биоэнергия ишлаб чиқариш учун хизмат қилгани ҳолда 57 фоизи гўшт етиштиришда зарур озуқа ишлаб чиқариш учун ажратилади 173 . Ушбу вазиятни яхшилаш учун ҳосил нобуд бўлишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини ошириш зарур. Ҳозирда илмий доираларда мунозараларга сабаб бўлаётган асосий муаммо қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини ошириш эмас, балки уни қандай усуллар ёрдамида кўпайтириш муаммоси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигини “яшиллаштириш” ўз навбатида қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш; қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш; қишлоқ хўжалиги технологик базасини модернизациялаш; аграсонат мажмуасининг инновацион ривожланишини рағбатлантириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш; қишлоқ хўжалик маҳсулотларини халқаро талаблар даражасида сертификатлаш усулларини жорий этиш; экологик тоза маҳсулотларнинг янги бозорларини яратиш; органик озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш; 172Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сон фармони http://www.lex.uz 173 Ральф Ф. Зеленая революция. Экономический рост без ущерба для экологии. Пер. с немец. –М.: АНФ, 2016. С. 204. қишлоқ хўжалигининг рентабеллик даражасини ошириш имкониятларини кенгайтиради. “Яшил қишлоқ хўжалиги” жаҳон аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини 2050 йилга қадар тўлиқ қондира олишга қодир. Айрим ҳисоб-китобларга кўра қишлоқ хўжалигининг “яшил технологиялар”и ва усулларини амалиётга тадбиқ этиш ёрдамида киши бошига тўғри келаётган 2800 ккал.га тенг озуқа бирлигини 2050 йилга қадар 3200 ккал.гача ошириш мумкин174. Қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” доирасида ривожлантиришнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш ХХ аср охирларидан бошланган бўлиб, асосий эътибор қишлоқ хўжалигида табиатдан оқилона фойдаланиш зарурлигига қаратилган. Ушбу соҳадаги замонавий концепциялар эса қишлоқ хўжалигининг аниқ соҳа ёки тармоқларини ривожлантиришга бағишланганлиги билан ажралиб туради. Ландшафт деҳқончилик, аниқ деҳқончилик, биологиялаштирилган деҳқончилик, органик қишлоқ хўжалиги шулар жумласидандир. Қишлоқ хўжалигига “яшил технологиялар”ни жорий этиш ғояси устун даражада органик қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқлидир175. Қишлоқ хўжалигида органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиш стратегияси қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши мумкин: Қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат секторини узоқ муддатда барқарор риворжлантириш. Ишлаб чиқариш ҳажмини ер, сув ресурсларининг мунтазам камайиб бориши, аграр соҳа экология тизимининг ёмонлашиб бориши шароитида ошириб бориш. Қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат секторини чекланган ресурслар шароитида барқарор ривожлантириш. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини ер, сув ресурслари истеъмоли ва аграр соҳа экология тизимининг ёмонлашиб бориши суръатларидан юқори бўлишини таъминлаш. Ушбу йўналишларнинг қай бирини танлаш мамлакатлар қишлоқ хўжалиги тизимининг ривожланиш даражаси, ижтимоий-иқтисодий ва табиий шароитларига боғлиқ бўлади. Жаҳон амалиёти кўрсатишича, қишлоқ хўжалигида органик ишлаб чиқаришни жорий этишдаги асосий муаммо аграсонат мажмуасида “яшил технологиялар”ни қўллаш бизнес учун манфаатли шароитлар яратиш муаммоси ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун давлат, хусусий инвесторлар ва истеъмолчилар биргаликда ҳамкорлик қилиши зарур бўлади. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда етакчи мавқе давлатга тегишли бўлиши керак. Соҳани ривожлантириш учун мақсадли дастурлар доирасида лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш ва солиққа тортиш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирлар тизимидан кенг фойдаланиш лозим. 174 ЮНЕП, 2011 г. Навстречу «зелёной» экономике: пути к устойчивому развитию и искоренению бедности www.unep.org/greeneconomy 175 “Зелёная экономика” — новый вектор глобального развития: возможности и вызовы для России //Проблемы национальной стратегии № 4 (37) 2016. С.58-102. Қишлоқ хўжалигини “яшиллаштириш” фермерларнинг даромадлилиги ва унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигидан макроиқтисодий даражада фойда олиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва экотизим хизматларини ривожлантириш каби афзалликларга олиб келади. Қишлоқ хўжалигини яшиллаштиришга қаратилган стратегик ислоҳотлар ва инвестициялар соҳада қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш имконини яратади: иқтисодий тизимни диверсификациялаш; ҳосилдорликни ошириш ҳисобига камбағаллик даражасини пасайтириш ва меҳнат унумдорлиги юқори “яшил” ишчи ўринларини яратиш; барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; саноатга асосланган қишлоқ хўжалигининг амалдаги усуллари билан боғлиқ иқтисодий ва экологик харажатларни сезиларли даражада камайтириш. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling