TIC) – энергетика корхоналарида асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун зарур матераллар, иш ҳақи ва субпудрат харажатлари йиғиндиси.
“Ақлли шаҳар” – шаҳар инфратузилмасини бошқаришда ахборот- коммуникация технологиялари, интернет имкониятларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишни интеграциялаш концепцияси.
“Уй-жой хўжалигида тикланадиган энергетика” – уй-жой хўжалиги эҳтиёжлари учун муқобил энергия ишлаб чиқариш, энергияни сақлаш ва энергия таъминотини бошқариш тизимини ривожлантириш концепцияси.
Микро ва кичик гидроэлектрстанциялар – электр энергияси ишлаб чиқариш учун сув оқимларининг табиий ҳаракати энергиясидан фойдаланувчи, ўрнатилган қуввати тегишлича 0,2 МВт ва 30 МВтгача бўлган тўғонсиз гидроэлектрстанциялар.
Тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш – илмий- тадқиқот, тажриба-конструкторлик, қидирув, жорий этиш, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга доир ишлар, шунингдек тикланадиган энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, ташиш, тўплаш, реализация ва истеъмол қилиш билан боғлиқ фаолият.
Тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан энергия ишлаб чиқарувчилар – тикланадиган энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар.
Тикланадиган энергияни ўзлаштириш қурилмалари – тикланадиган энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва узатиш, ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва бутловчи асбоб-ускуналар.
Тикланадиган энергияни ўзлаштириш қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар – тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар.
Тикланадиган энергия манбалари бўйича халқаро агентлик (The International Renewable Energy Agency - IRENA) — 2009 йилда барча турдаги тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун асос солинган ташкилот организация. IRENA тикланадиган энергия манбалари, жумладан техник маълумотлар тўғрисидаги ахборотларни олишга кўмаклашади.
REN21 – Бонн шаҳрида 2004 йилда ўтказилган Тикланадиган энергия бўйича халқаро конференция натижасида ташкил этилган, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш сиёсатини қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи таҳлилий марказ.
Do'stlaringiz bilan baham: |