Хажибакиев шухрат хужаёрович


Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари


Download 4.29 Mb.
bet90/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари


Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади ва қишлоқ хўжалигини “яшил” иқтисодиёт асосида ривлжлантириш зарурияти умумглобал ривожланиш тенденцияларига мос келади. Жумладан, мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади (2018 й.). Мамлакатда туғилиш даражаси юқори (23,3 промилле) ва шунга мос равишда қишлоқ жойларида ортиқча ишчи кучи мавжуд. Аҳолининг 45,5 фоизини 25 ёшгача бўлганлар, 55 фоиздан кўпроғини эса 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 млн. гектардан ортиқ, шу жумладан 3,2 млн. гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда190.


Республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга (0,23 гектардан 0,16 гектаргача), ўртача йиллик сув таъминоти даражаси эса 3 048 метр кубдан 158,9 метр кубгача қисқарди. Прогнозларга кўра, келгуси 30 йил мобайнида суғориладиган ер майдонлари яна 20 — 25 фоизга қисқариши мумкин.
Узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланиш натижасида тупроқнинг табиий унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлиги пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлашмоқда, атроф- муҳит ифлосланиши ортиб бормоқда. Жумладан, суғориладиган экин ерларидаги тупроқларнинг 93 фоизида ҳаракатчан фосфор миқдори, 68,3 фоизида алмашувчан калий миқдори, 79,3 фоизида гумус (чиринди) миқдори ўртачадан паст даражага тушиб қолган.
Қишлоқ хўжалигида ўртача йиллик сув сарфи 45 696 млн метр куб ёки иқтисодиёт тармоқларида истеъмол қилинган сув ресурсларининг 90 фоизини


190 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июнь, ПФ-5742-сон Фармони
ташкил этиб, юқорилигича қолмоқда. Жумладан, ривожланган давлатларда 1 м3 сув билан 4-6 долларлик маҳсулот етиштирилаётган бўлса, республикамизда бу кўрсаткич 0,15 долларни ташкил этмоқда 191 . Жаҳон ресурслари институтининг прогнозига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув танқислиги энг юқори бўлган 33 та мамлакатнинг бирига айланади. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш харажатларини қоплаш механизмининг мавжуд эмаслиги сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилишга тўсқинлик қилмоқда.
6.4.1-жадвал

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling