Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги 154/24-6-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар


Download 325.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana09.06.2023
Hajmi325.05 Kb.
#1466650
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Кенгашининг 1 C8Qtn1N

e-qaror.gov.uz
01.08.2022
8
30. Ишчи комиссия ҳар йили 25 январга қадар ўтган йилда жамоатчилик
фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга
йўналтирилган маблағлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот
киритади.
31. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳар йили 1 февралга қадар шаҳар
ҳокимлиги томонидан киритилган ўтган йилда жамоатчилик фикри асосида
шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган
маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги хисоботни тасдиқлайди.
32. Ишчи комиссия ҳар йили 10 февралга қадар ўтган йилда жамоатчилик
фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган
маблағларнинг сарфланиши юзасидан тасдиқланган ҳисоботни “Очиқ бюджет”
ахборот порталига жойлаштиради.
Шаҳар ҳокимликлари ҳар чоракнинг кейинги ойи 10 санасига қадар
ўзларининг расмий веб-сайтларида мазкур Низомнинг 3 ва 4-иловаларида
келтирилган тавсиявий шаклларда ташаббусли бюджетлаштириш натижалари
бўйича маълумотларни жойлаштириб боради.
Таклифларни саралаб олиш жараёни юзасидан ёки тадбирларни
молиялаштириш билан боғлиқ юзага келган низолар Молия вазирлиги
томонидан кўриб чиқилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
33. Шаҳар бюджетининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган
тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағларининг белгиланган
мақсадларда ва самарали фойдаланилиши ҳамда маблағларнинг ажратилиши
учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига Ишчи комиссия
аъзолари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Молия вазирлиги ҳар чорак якунларига кўра "Очиқ бюджет" ахборот
порталида фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда ташаббусли
бюджетлаштириш тадбирлари амалга оширилиши самарадорлиги ва
натижадорлиги юзасидан давлат ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаб
боради.
Баҳолаш тизими ('0" баллдан "100" баллгача баҳоланиб, туманлар
ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари натижаларига кўра "яшил", "сариқ"
ва "қизил" тоифаларга ажратилади.
Бунда қуйидагилар баҳолаш мезонлари сифатида кўлланилади:
ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи ҳаққоний ва сифатли
ўтказилишини баҳолаш - лойиҳаларни дастлабки ва якуний қиймати ўртасидаги
фарқ, асоссиз рад этилган лойиҳалар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш
имконияти тўлиқ ўрганилмаслик натижасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг
кейинчалик рад этилиши даражаси (20 баллгача);
фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши даражаси - тегишли
ҳудуд бўйича келиб тушган лойиҳалар ва овоз сонининг мавжуд аҳоли сонига
нисбати (20 баллгача);
"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ
ўтказилишини баҳолашда - Жамғармага туман кўшимча маблағларининг
тегишли кисми йўналтирилиши ҳолатидан келиб чиқиб (20 баллгача);
жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни амалга



Download 325.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling