Халқ депутатлари Самарқанд вилоят


Download 486.5 Kb.
bet5/8
Sana11.05.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1454714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
00.Китобча 52-сессия

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.Самарқанд тумани Адлия бўлими бошлиғи Н.Сафаровнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил тўртинчи чораги давомида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Самарқанд тумани Адлия бўлими (Н.Сафаров)га:
тумандаги барча корхона ва ташкилотларга қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
тумандаги 74 та маҳаллалар аҳолиси ўртасида қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш, “республика - вилоят - туман - маҳалла” принсипи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
туман ҳокими ва халқ депутатлари Кенгашининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (М.Набиев)га юклатилсин.

Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling