Халқ депутатлари Самарқанд вилоят


Download 486.5 Kb.
bet8/8
Sana11.05.2023
Hajmi486.5 Kb.
#1454714
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
00.Китобча 52-сессия

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ш.Восеевнинг “Туман маҳаллий бюджет параметрларининг 2021 йил йиллик ижроси тўғрисида”ги берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.


2.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Ганиев), туман Давлат солиқ инспекцияси (Ф.Усмонов) ва туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ш.Восеев) 2022 йил туман махаллий бюджетининг даромад ва харажатлари ижросини тўлиқ ва сифатли таъминлаш ҳамда 2022 молия йилига самарали замин яратиш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш тавсия этилсин:
2022 йилнинг 1-чораги ҳамда йиллик туман маҳаллий бюджет даромадларининг тўлиқ ва ўз вақтида тушумини таъминлаш;
- Маҳаллий бюджетлардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақаларни ва пенсия тўловларини тўлиқ ва ўз муддатида амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг тижорат банклари томонидан нақд пул ҳамда пластик карточкалар билан таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
- Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни сўзсиз амалга оширилиши учун бюджетдан кўзда тутилган маблағларни тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
- Бюджетдан маблағ олувчи муассасаларнинг кредитор қарз-дорликларини кескин камайтириш ва 2022 йил 1-чорак якуни бўйича кредитор қарздорликка йўл қўймаслик чораларини кўриш;
- Обод қишлоқ дастурига киритилган объктларда олиб борилаётган қурилиш, ободонларштриш ишларини назоратга олиш, маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилиши лозим бўлган маблағлар манбаини топиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
-Инвестиция дастурига киритилган объектларда қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли қилиб якунлаш устидан назоратни кучайтириш;
-2022/2023 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа муассасаларини барқарор фаолият юритишини таъминлаш ва ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг манзиллилигини ва самарадорлигини ошириш мақсадида, маблағларни муассасалар ҳолатини жойига чиқиб ўрганган ҳолда, пухта тайёрланган манзилли дастурлар асосида биринчи навбатда таъмирталаб муассасаларга ва энг зарур тадбирларга йўналтириш, ижтимоий соҳа муассасаларига замонавий технологик талабларга жавоб берадиган, энерготежамкор ҳамда газ ва кўмир ёқилғисига мослаштирилган иситиш қозонларини харид қилиниши, кўмир ва брикет ёқилғиси заҳирасини сифатли сақланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
- Бюджет муассасаларининг балансидаги давлат мулки бўлган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва ер майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда самарали фойдаланиш;
- Барча бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадларининг шаклланиши манбаларини аниқлаб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора тадбирлар белгилаш, бюджет муассасалари балансидаги мавжуд бўш бинолардан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий давлат мулкини ижарага бериш марказлари билан биргаликда ҳудуддаги давлат тасарруфида бўлган, фойдаланилмаётган биноларнинг электрон базасини яратиш учун қатъий назорат ўрнатиш сўралади.
3.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Хусанов) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Ганиев) зиммасига юклатилсин.


Халқ депутатлари туман
Кенгаши раиси Н.Мавлонов
Download 486.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling