Халқ депутатлари Самарқанд вилоят
Download 486.5 Kb.
|
00.Китобча 52-сессия
- Bu sahifa navigatsiya:
- XALQ DEPUTATLARI SAMARQAND TUMANI KENGASHINING Q A R O R I ____________-son ___-__________ 20____-yil
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
Халқ депутатлари туман
Кенгаши раиси Н.Мавлонов
____________-son ___-__________ 20____-yil Самарқанд тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Исломовнинг “Самарқанд туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида Самарқанд тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Исломовнинг “Самарқанд туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш тўғрисида”ги ҳисоботини тинглаб, Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ, эллик иккинчи сессияси Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Самарқанд тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Исломовнинг “Самарқанд туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Исломов) ва туман Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи в.в.б (Л.Қурбонов), туман Фавқулодда вазиятлар бўлими (Ж.Рахмонов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда: - кўп қаватли уйлардаги аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, ичимлик суви, канализация тармоқлари, табиий газ, электр энергияси таъминотини яхшилаш; - аҳоли хонадонларидаги, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жойлардаги электр, газ ва иссиқлик таъминоти қурилмалари, иситиш қозонлари, дудбўронлар ва шамоллатиш тизимларининг ҳолатини қайта техник кўрикдан ўтказиш ҳамда кўриклар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси топширилсин. 3. Туман ҳокимининг ўринбосари (А.Исломов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ш.Хасанов), “Самарқандтумангаз” таъминоти бўлими (С.Бобоев) билан биргаликда куз-қиш мавсумига тайёргарликни олис ҳудуддаги муҳтож оилалардан бошлаш ва уларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш чораларини кўрсин. 4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соха ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Узақов) ва туман ҳокимининг ўринбосари (А.Исломов) зиммасига юклатилсин. Download 486.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling