Халқ депутатлари Самарқанд вилоят
Download 486.5 Kb.
|
00.Китобча 52-сессия
- Bu sahifa navigatsiya:
- XALQ DEPUTATLARI SAMARQAND TUMANI KENGASHINING Q A R O R I ____________-son ___-__________ 20____-yil
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
Халқ депутатлари туман
Кенгаши раиси Н.Мавлонов
____________-son ___-__________ 20____-yil ЛОЙИҲА Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродовнинг “Секторлар фаолияти, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш ҳамда ҳудуддаги аҳоли кайфиятининг таҳлили тўғрисида”ги ахборотномаси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4197-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 2021 йил 12 ойи мобайнида секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳамда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолияти ўрганилган. Ўрганиш натижаларига кўра, мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уйма-уй юриш орқали муаммоларини ҳал этиш ишларида бир қатор сусткашликларга йўл қўйилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик иккинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродовнинг “Секторлар фаолияти, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш ҳамда ҳудуддаги аҳоли кайфиятининг таҳлили тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2.Сектор раҳбарлари (Н.Мавлонов, У.Мухаммадиев, Ф.Гафаров, Ф.Усмонов)га: мурожаатлар билан ишлашда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда ҳар бир мурожаат билан ишлашда уларнинг муддат бузилишига йўл қўйилмаслигига алоҳида эътибор қаратиш; мурожаатларнинг муддат бузилишига йўл қўйган масъул ходимлар билан тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ушбу ҳолатлар такрорланса, лавозимдан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантириш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102 сонли қарори асосида секторлар Ишчи гуруҳларининг аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш ишларини жонлантириш; 3.Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан тақдим этилган таҳлилий ахборотномага мувофиқ қайд этилган камчиликларни тумандаги бўлим ва бошқармалар томонидан 10 кун муддатда муддатларда бартараф этилишини туман Кенгашининг доимий комиссиялари ваколати доирасида кўриб чиқилишини ташкил эцинлар. 4.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари зиммасига юклансин. Download 486.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling