Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқИҚИ


Download 374 Kb.
bet7/17
Sana22.06.2023
Hajmi374 Kb.
#1647903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқиқи

Қон ютмоқ “иложсизликдан қайғуда, имконсизликдан азобда қолмоқ” маъносида: Айрилиқ бағримни йиртиб // Кеча-кундуз шабгир тортиб // Малика, деб қонлар ютиб // Гул юзим сўлди, найлайин (59). Қон тўкмоқибораси “қурбон бериладиган уруш, жанг қилмоқ; шу йўл билан киши(лар)ни қурбон қилмоқ” (ЎТИЛ, 5, 329) ёки жонли тилда “уруш-жанжал қилмоқ” маъноларини англатади. Бу ибора ҳам тадқиқ қилинган достон матнида “қон тўкилмоқ” ибораси билан синоним бўлиб келган, бадиий тасвирда эпик қаҳрамон нутқида ёки халқ бахшисининг сюжет баёнида семантик маъноларни ҳосил қилган. Улар: а) “уруш-жанг қилмоқ, шу йўл билан кишиларни қурбон қилмоқ” (ЎТИЛ, 5, 329), уруш- жангни исташ маъноларида: Шул сабабдан бек Авазхон // Қон тўкар майдон ичинда (29); Шулдир Авазнинг саваши // Қон тўкар майдон ичинда (29). б)“одамларни ўлдириш истаги” маъносида: Ғайрат билан қон тўкишмоқ лозимди(р) // Англаб билгин менинг айтган сўзимди (131); Ҳар қайсимиз гуруллашган аждаҳор // Одамзодман қон тўкишмоқ даркор (131); в) “уруш-жангда одамлар аёвсиз равишда ўлдирилганлик, беҳисоб қонларни оқизганликнинг таъкиди” маъносида: Қон тўкишдик Кўкламтоғнинг белида // Қон тўкишган меҳрибоним, хўш энди (196).
“Қаттиқ эзилиб куйиб йиғламоқ, қаттиқ азобли холатда бўлмоқ” (ЎТИЛ, 5, 329) маъносини ифодалайдиган қон йиғламоқ ибораси ҳам достон матнида бадиий тасвирдаги эпик қаҳрамонлар нутқида ёки халқ бахшисининг сюжет баёнида қатор семантик маъноларни ҳосил қилган: а) эзилмоқ, азобли ҳолатда бўлмоқликни таъкидлаш: Ҳеч бир киши бўлолмайди баробар // Қон йиғлашиб қолар бунда канизлар (106); б) Азобли холатни, йиғламоқликни истамасликни таъкидлаш: Хафа бўлиб нодон кўнглинг бўлмагин // Мен кетгандан қонлар йиғлаб юрмагин (120); Мен кетган сўнг лодон кўнглин бўлмасин // Фарзандим, деб қонлар йиғлаб юрмасин (123); в) Азобда қолганликка иқрор бўлиш ва эзилганликни таъкидлаш: Сенинг зарбингдан мен ҳам қон йиғлаб // Оллоҳ, Шоқаландар, сендан куйдим-да (168).
Қонга бўямоқ ибораси достонда уч ўринда қўлланганлиги кузатилди ва улар қуйидаги маъноларни ифодалаган: а) қонга ўхшаш қизил рангни таъкидламоқ: Зарафшон зулфингга урибсан шона // Хиноли қўлларинг бўябсан қона (8); б) сўйилган туялар қонини сувга оқизмаслик: Қонга бўяб Зарчашманинг сувини // Йиқитди Бектошнинг беш минг тувини (27).
Қонли ёш, қонли жола иборалари достон матнида “шахсга хос ҳиссиёт, ҳис-туйғуга даҳлдор муайян холатни, йиғлашдан хосил бўлган кўз ёши” маъносини ифодалайди: Ота, эшит менинг айтган ноламни // Тўкарман кўзимдан қонли жоламни (15); Кўзингдан тўкарман қонли ёшингни // Қилич уриб кесай тандин бошингни (18); Қон билан ювмоқ ибораси достон матнида “қайғули азобда қолмоқ, бағри қон бўлмоқ” маъносини ифодалаган: Қиличин қон билан ювган // Чамбилдан Гўрўғли келди (33).
Қон кечмоқ ибораси достон матнида аёвсиз урушдаги сон-саноқсиз қурбонлар бериш эвазида хосил бўлган қонлардаги муайян ҳаракатни ифодалайди:Икки тулпор шу тоғда // Чачасидан қон кечди (135); Ғиркўк от оғзин очди // Тиззасидан қон кечди (166); Остидаги минган оти // Чачасидан қонни кечиб (147) каби.
Кўрамизки, қон узвли ибораларнинг достон матнидаги семантик маънолари хилма-хил. Ш.Раҳматуллаевнинг таъкидлашича, юраги қон бўлди ибораси ўзбек тилида юрагини сиқмоқ – юраги сиқилди, юрагини эзмоқ- юраги эзилди иборалари билансинонимик қаторни хосил қилиш имкониятига эга (ЎТИФЛ, 276-277). Г. Жуманазарованинг маълумот беришича, қон тўкмоқ иборасининг қўлланилиш миқдори биз текширган достонда қон узвли ибораларининг бошқаларига қараганда жуда юқори, қонга бўямоқ ибораси жуда кам миқдорда ишлатилган63.
Бағрини кабоб қилмоқ ибораси қаттиқ куйинмоқ, руҳий азоб тортмоқ тарзида изоҳланади64. Достоннинг Эгамберди Олломурод ўғли вариантида бир неча ўринда қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини ифодалаш мақсадида қўлланилган: Ҳакимбек отнинг олдига келди. Отнинг манглайидан тавоф қилди, ёр учун бағрини кабоб қилди65 (Э.О.: 288).
Кабоб гўшни нимталаб, сихга тортиб чўғ дамида пишириладиган таом бўлиб, ибора таркибида «азобланмоқ» семасини намоён қилади.

Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling