Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқИҚИ
Download 374 Kb.
|
Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқиқи
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. ХАЛҚ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИГА ХОСЛАНГАН ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК ТАҲЛИЛИ 2.1. Фразеологик бирликларнинг услубий хусусиятлари
Боб бўйича хулосалар
1. Аждодларимизнинг маънавий-бадиий мулки сифатида сақланиб келаётган халқ достонлари тилини структурал-грамматик, семантик-услубий, функционал жиҳатлардан ўрганиш юзасидан муайян ютуқларга эришилди. Бугунги кунда ўзбек тилшунослигида халқ достонлари тилини антропоцентрик тилшунослик нуқтаи назаридан ўрганишга эътибор кучайиб, бу соҳадаги тадқиқотлар сони кенгайиб бормоқда. Бу йўналишда тадқиқотларнинг бажарилиши орқали тилнинг янги қирралари очилади. 2. Халқ достонлари тили шу миллатнинг урф-одати, яшаш тарзи ҳамда қадриятларини акс эттиради. Шу сабабли бундай бирликларни халқаро, миллий ва маҳаллий нуқтаи назардан таҳлил қилиш мумкин. 3. Фразеологизмларни лингвокультурологиянинг объекти сифатида тадқиқ этиш ўзбек тилининг бой имкониятини очишга, унинг халқ маданиятини қай даражада акс этирганлигини ўрганишда ёрдам беради. Уларни лингвокультурологик аспектда ўрганиш эса мазкур бирликларнинг xалқнинг эстетик ва бадиий тафаккур даражасини белгиловчи омил эканлигини асослайди. II БОБ. ХАЛҚ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИГА ХОСЛАНГАН ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК ТАҲЛИЛИ 2.1. Фразеологик бирликларнинг услубий хусусиятлари Тилшунослигимизда сўнгги пайтларда фразеологизм, фразеологик бирлик, фразема терминлари битта сўз билан яъни ибора номи билан аталиб келинмоқда57. Ибора – сўз бирикмаси, гапга тенг, семантик жиҳатдан бир бутун, умумлашган маъно англатадиган, нутққа тайёр ҳолда киритиладиган луғавий бирликдир58. Халқ достонларидаги эпик воқеликнинг қизиқарли тарзда ифодаланишини, қаҳрамон руҳияти ва феъл-атворини табиий, халқона ҳолда изоҳлашда, бадиятдаги образлиликни юзага чиқаришда ибораларнинг ўрни жуда катта. “Малика айёр” достонида қўлланган ибораларнинг кўчма маънога асосланиши, образлилиги унинг эпик тасвир имкониятларини кенгайтирилганлигини ҳисобга олсак, достон тилидаги ибора муайян бадиий тасвир воситаси сифатида муайян даражада хизмат қилган, дейиш мумкин. Достон тилидаги ибораларни мавзу мохияти жихатидан қуйидаги гуруҳларга ажратиб ўргандик. 1. Руҳий ҳолатни ифодаловчи иборалар. Ўз қатламга мансуб кўнгил (шевада кўнгли) лексемасининг маъно хусусиятлари хилма-хил эканлиги тилшуносликда аниқланган. Хусусан, ҳозирги адабий тилимизда бу лексеманинг “Кишиларнинг ҳис-туйғуси ва кечинмалари манбаи; “юрак, қалб, дил”59 (ЎТИЛ, 2, 457); қадимги туркий луғатида 1. “юрак, қалб”; 2. “хохиш”; 3. “ҳис”; 4. “тафаккур”; (ДТС, 351), шунингдек, Алишер Навоий асарларида “қалб, дил, кўнгил” (АНАТИЛ, II, 151) маъноларида фаол қўлланишда бўлган. Фозил Йўлдош ўғлининг «Малика айёр» достони лексикасига бағишланган ишда кўнгил (кўнгли) лексемаси фразеологик бирликлар таркибида турли маъноларда келганлиги ҳақида сўз боради60. Г.Жуманазарова достонлар матнида «кўнгил» узвли иборалар севиш ҳисси, феъл-атвор, характер, хулқ, шунингдек, хоҳиш-истакка мос тушадиган иш ёки ҳаракат билан ўзига мойил қилишлик каби семантик маъноларни ифодалашга хизмат қилишини айтади61. Биз ўрганган достон лексикасида кўнгил(кўнгли) лексемаси бир қанча сўзлар билан алоқага киришиб, руҳий ҳолатнинг турли хил кўринишларини ифодаловчи ибораларни ҳосил қилганлигини кузатдик. Улар: 1) кўнгил бермоқ – “кўнгил қўймоқ, яқинлашмоқ” маъносида: Пари билан неча ваъда қилибди // Ул сабабдан шунга кўнгил берибди (63); 2) кўнгил хушламоқ – “ҳурсандчилик” маъносида: Заргарбек этагин ушлаб // Сен кетарсан кўнгил хушлаб (120); 3) кўнгил қилмоқ – “розилик” маъносида: Вақти хуш бўб шоду хуррам бўлади // Ичмакка Авазхон кўнгил қилади (70); Кўнгил қилсанг, келгин, давлатли шунқор // Ўйнаб-кулиб тарқат кўнгилдан ғубор (48); 4) кўнгилни бўлмоқ – “кўнглига ғам тушмоқ” маъносида: Мени кетди дебон кўнгил бўласан // Сизлар ҳам бировман ўйнаб-куласан (122); 5) кўнгил истамоқ – “хохиш, истак” маъносида: Қилич келар алаб-ялаб, // истар кўнгил қилар талаб (29); 6) кўнгилни бўлмагин, кўнгил қилмагин - “хавотир олмасликка даъват”маъносида: Ичарман деб, Аваз, кўнгил қилмагин // Ғариб бўлиб бу ерларда ўлмагин (70); Кўнгилни бўлмагин Чамбилнинг хони, Ажал ўтмай, чиқмас чибиннинг жони (90); 7) кўнгли бузилмоқ– “кайфияти бузилмоқ; қаттиқ ҳафа бўлмоқ, қайғуга чўнмоқ; дили оғримоқ, дили ғаш тортмоқ” маъносида: Мерганларнинг хаста кўнгли бузилди // Кўздан ёши қатра-қатра тизилди (35); Жонивор тулпор отим, сен ҳам мендай бўлиб турибсанми, деб кўнгли бузилиб, юрак-бағри эзилиб, тулпор отини кўриб, ўсган юрти, шону шавкати эсига тушиб, аҳволи кўп вайрон бўлиб кетди (157); Кўнгли бузилиб, Шозаргарга қараб, икки оғиз ўз айтиб турибди (159); кўнгли бузилмоқ ибораси кўнгилни уйга, бинога ўхшатиш учун асос бўлмоқда. Тасаввуфда, халқ қарашларида ҳам кўнгилни бинога ўхшатиш ҳолатлари учрайди. Шу сабабли ҳам хафа бўлмоқлик кўнгил уйининг бузилишига ўхшатилади: Алпомишбекнинг кўнгли бузилиб, ўзининг ёлғизлиги, ота-онасининг қарилиги ёдига тушиб, кўзининг ёши мунчоқ-мунчоқ бўлиб, юзига тизилиб турди62. 8) Кўнгли тинмоқ – “бирор иш, ният ва шу кабини амалга ошириб хотиржам бўлмоқ” маъносида: Булар овқатлардан еб, қорни тўйиб, қовзаниб олди, сувдан ичди. Қаландарларнинг кўнгли тинди (154) каби. 2. Муайян ҳаракат жараёни билан боғлиқ иборалар. Бу йўналишдаги иборалар достон матнида оз миқдорни ташкил этади. Биз қуйида уларнинг айримлари ҳақида қисқача тўхталамиз. Қўлга тушмоқ ибораси икки маънода қўлланганлиги кузатилди: а) “Муайян айби, қилган иши ошкор бўлиб тутилмоқ” маъносида: Қўлга тушган катта девни // Силтаб ҳавога отди(146); Қирган билан адо бўлмайди // Қўлга тушиб бораётир (150); б) “Муайян айб қилишдан ёки фириб ейишдан огоҳлантириш” маъносида: Албатта хабардор бўлгин, Шозаргар // Қўлга тушса Аваз ўғлон ўлади (163); Ўзингга бохабар бўлгин, Шозаргар // Қўлга тушсанг, ўлдиради бу девлар (164); Қўл солиб – “Муайян ҳаракатни бажарувчи аъзо (восита) сифатида”: Қўл солиб ўйнасанг қордай тўшима // Борайинми, тўрам, сенинг қошинга? (48); Кўзи тушмоқ - “Кўрмоқ, кўриб қолмоқ ёки кўриб қолишдан чўчимоқ” маъносида: Агар кўзи тушса подшоҳ отамнинг // Қандай бўлса бир хўшлашиб кетармиз (122); Бунга қора кўрсатмаклик не даркор// Кўзи тушса тайин бизни ўлдирар (193) каби. “Малика айёр” достони лексикасида кўз, бош, юрак, қон, ақл лексемалари билан боғлиқ иборалар фаол қўлланганлиги аниқланди. Download 374 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling