Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқИҚИ


Download 374 Kb.
bet10/17
Sana22.06.2023
Hajmi374 Kb.
#1647903
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқиқи

бешкирти қилмоқ // бешикка киритмоқ/ солмоқ, яъни бешикка ўзганинг боласини киритишдан мақсад, уларнинг келажак турмушлари ҳам бирга бўлсин, деган умидни ифодалашдир: Ана шунда Ҳакимбекка Ойбарчинди аташтириб, бешкирти қип... (“Алпомиш”, 8-бет)
ника (ҳ) қиймоқ: (ўқимоқ): мулланинг ва икки вакилнинг иштирокида никоҳ маросимини ўтказиш: Домла вакиллардан сўрап, булар ҳам гувоҳлигига бир нима оп, мулла хутбасини ўқиб ника (ҳ) қийип, мулланинг сўраган сўзларини вакиллари ҳам қабул қип айтти (“Алпомиш”, 160-бет)
боши бўш (турмушга чиқмаган): Қозонда қайнаган ширбоз гўшмиди, Шул қизингди асар боши бўшмиди? Келин қип бирор ўрама ўрайин (“Алпомиш”, 37-бет)
2. Ҳайвонларнинг турли хил характер ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ФБ:
тулкини ингатган тозидай (“чаққон”). Бойбичага шунда тўлғоқ вақти жоқин жетти, не кампирлар келиб, бойбичани айланиб, тулкини инглатган тозидай бўп, ангип, ўртага оп турипти (“Алпомиш”, 7-бет)
Селдаланг отмоқ (терлаб кетмоқ): Бедовлар селдаланг отти, Чув-ҳа, деди, қамчи тортти (“Алпомиш”, 63-бет)
Бўйнин узатмоқ (тинмай йўл юрмоқ): Остидаги араби отлар, Кун-бакун бўйнин узатти (“Алпомиш”, 63-бет)
Нармода (“ҳезалак”): Нар-мода деб менга сўзладинг сўзлар, Нар-мода маънисин айтгин сен қизлар, Нар-мода деганда хапа бўппан, Нима эканин билмай туриппан (“Алпомиш”, 68-бет)
Той-талаш (“хотин” талаш): Ҳар ким ўз элида бекма, тўрама, Нар модалар сендан камроқ бўлама, Марттинг ёри той-талашда қолама? (“Алпомиш”, 169-бет)
3. Инсон ҳаётининг турли томонларига алоқадор бўлган ФБ:
Таътил қи(л)моқ (нонушта қилмоқ): Бу алплар, ... ҳар кунига тўқсон ширбознинг этини таътил қи(л)ғон... (“Алпомиш”, 31-бет)
Жўн ўтирмоқ (жимгина бировга ҳалақит бермай ўтирмоқ): Ўн тўртига борип даврон сурмайма, Мастонмисан, жўн ўтирсанг, бўйма? (“Алпомиш”, 86-бет)

Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling