Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқИҚИ


Download 374 Kb.
bet11/17
Sana22.06.2023
Hajmi374 Kb.
#1647903
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Халқ достонларида барқарор бирликларнинг лингвокультурологик тадқиқи

Бировни кўнглини наза қилмоқ (бировни хафа қилмоқ): Мен биламан Бойсарининг қизисан, Қимиз бермай кўнглим наза қиласан (“Алпомиш”, 47-бет)
Шабгир тортмоқ (кечаю кундуз йўл юрмоқ): Мунғайип сўз айтар мендай хизматкор. Кеча-кундуз шабгир тортинг хизматкор (“Алпомиш”, 62-бет).
4. Турли табиат ҳодисалари билан боғлиқ ФБ:
Куннинг бурниминан (қуёш чиқиши вақтидаги пайт): Куннинг бурниминан Кағатон товининг тўқсон дарасидан тўқсон алп бўп кеп турипти (“Алпомиш”, 57-бет)
Тўкирлини туман тутди (“атрофни чанг-тўзон босди”): Ғайрати-ғайратга етти, Тўкирлини туман тутди (“Алпомиш”, 368-бет)
Фразеологик бирликларнинг асосида метафора ва турғун ўхшатишларнинг муштарак қоришмаси ётади. Соматик характердаги иборалар «жонли сўзлашув нутқида катта миқдорни ташкил қилади, кишиларнинг руҳий, эмоционал ҳолатлари ва характерларини ифода этишга хизмат қилади», халқ достонлари матнларида ҳам кенг учраб75, макон, вақтга доир маданий код вазифасини бажаради. Фразеологизмлар тадқиқ қилинган ишларда соматик фразеологизмлар катта қисмни ташкил этганлиги айтиб ўтилади76. Ш.Усмонова «Айнан соматик фразеологияда ҳар бир халқнинг кўп асрлик тажрибаси, турмуш тарзи, маданияти, маънавияти, урф-одатлари ва анъаналари ўз аксини топган бўлади77», - деб ёзади. Тадқиқотчи Д.Ашуровнинг тадқиқот ишида ҳам бир нечта соматик фразеологизмларнинг лингвомаданий жиҳатларига эътибор берилганлигини кўриш мумкин. Хусусан, ишда сoмaтик xaрaктердaги ибoрaлaр, жумлaдaн, «бoш», «пешoнa», «кўз», «қулoқ», «бурун», «oғиз», «тил», «бўйин», «кўнгил» вa «бaғир» узвли фрaземaлaр тaҳлил қилинaди78.
Масалан, Бўйни йўғон ибораси ўзидан кетиб, ўзгаларни назар-писанд қилмай қўйган муштумзўр, зўравон шахсларга нисбатан қўлланилади.79 Ўз маъносида бўйни йўғон одамнинг бўйни унинг ҳаракатларини чеклаганлиги учун бемалол ҳаракатлана олмайди. Бир томонга қараш учун бутун танани буриш керак бўлади. Халқ ана шу ҳолатни ҳисобга олган ҳолатда кибр-у ҳавога берилиб, ўзини ўзгалардан баланд тутадиган, менсимайдиган шахсларга нисбатан шу иборани қўллаган. Достонда Бойсарибий кибр-у ҳавога берилиб, акаси Бойбўрининг биргина закот сўраганлиги учун қавми билан ўз юртидан бош олиб кетган. Уларни Алпомиш қалмоқлар зулмидан қутқарганда ҳам «Қайтиб борсам, кўчиб бориб ўл, баччағар, ўғлим бориб ҳам ўзингни олиб келди, ҳам қизингни олиб келди, – деб бетимга таъна қилади, ўлсам ҳам бормайман», – дейди. Шу муносабат билан Бойсарига нисбатан халқ бу иборани қўллаган: Ҳакимбекка бориб қариндошлари шундай билдирди: – Бойсарибий билан келиб, қайтиб элга боролмай, сарсон бўлиб қолганмиз, бирга кетсак, – деб бийга кўп гапириб кўрганмиз, катта-кичик жуда зўрлаб турганмиз. Кетмоқни ҳеч ихтиёр қилмади, қариганда ҳам бунинг бўйни йўғонлиги қолмади (Ф.Й.: 205).
Бўйин эгмоқ (ёки солмоқ) 1) бошни қуйи солмоқ; 2) кўчма айбини бўйнига олмоқ, айбига иқрор бўлиб бошини қуйи солмоқ; 3) таъзим қилмоқ; 4) бўйсунмоқ, итоат қилмоқ маъноларини ифодалайди80: Давлатингдан кимхоб-адрас кийдинг, ёр-ёр, // Ҳақдан келган ишларга бўйнинг эйдинг, ёр-ёр (Ф.Й.: 441). Ушбу парчада қўлланилган бўйин эгмоқ фраземаси ўзидан олдин келган ҳақдан келган ишларга жумласи билан бирга қўлланиб, Аллоҳ буюрган ишларга бўйсунишни ифодалайди.
Фразеологизмларнинг муайян гуруҳи халқларнинг урф-одатлари, анъаналари ва иримлари таъсирида шаклланади. Жумладан, ўзбек халқида азалдан қулоқтишлар одати мавжуд. Қулоқтишлар, яъни бешиккетди одати ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятининг айрим туман ва қишлоқларида сақланиб қолган. Оилада қиз бола туғилиб, чилласи чиққандан кейин бешик тўйи ўтказилади. Қариндош уруғ, дўст-оғайнилар янги фарзанд билан муборакбод этгани бу оилага келишади. Шунда ўғиллик биродарлардан бири ният қилиб, етаклаб борган 5-6 яшар ўғилчасига чақалоқ қизчани тилайди, сўратади. Қизи бор оиланинг буваси, бувиси, ота-онаси ва қариндош уруғлари розилик беришса, “қулоқтишлар” одати ўтказилган. Бояги болакай бешикда ётган қизалоқнинг “қулоғини тишлаган”. Қадим замонларда бундай “қудачилик” маросими қабилалар ўртасидаги уруш-жанжалларга чек қўйган. Тинч қўшничиликни сақлаб қолган81. Мазкур одатни ифодаловчи, “қиз болани гўдаклигидаёқ бўлажак қайлиғи деб белгилаб қўймоқ” маъносида қулоғини тишламоқ ибораси қўлланилади: қизимни тилга олаверма, туғилган кунида қулоғини тишлаган куёви бор; ўғлинг келиб, куёв билан орамиз бузилай деб қолди.
Ўзбек халқининг никоҳлаш маросими, унаштириш одати билан боғлиқ иборалари таркибида соматик сўзлар фаол қатнашади: бошларини қовуштирмоқ, бошларини бириктирмоқ, бошларини қўшмоқ “келин-куёв қилмоқ”; бошини иккита қилмоқ – “уйлантирмоқ”; бир ёстиққа бош қўймоқ турмуш қурмоқ”; бошини боғламоқ келин қилиб олишга шартлашиб келмоқ” ва ҳ.к.
Боши бўш фразеологизми бўйи етган, турмушга чиқмаган қизларга нисбатан қўлланилади. Шарқ халқларида аёллар бошларига рўмол ўрашган, турмушга чиқмаган қизлар эса бош яланг, сочларини битта қилиб ўриб олишган. Ана шундан бу қизнинг оила қурган ёки қурмаганлиги аниқланган. «Алпомиш»да Барчинга келган совчилар қуйидагича айтимлар билан қизнинг қўлини сўраб келади: Қозонда қайнаган ширвон гўшмиди, // Шул қизингнинг агар боши бўшмиди? // Боши бўшми дейин, сендан сўрайин, // Келин қилиб бирор рўмол ўрайин (Ф.Й.: 73). Матндан англашилмоқдаки, туркий қабилаларда боши бўш ибораси турмушга чиқмаган маъносида қўлланилган. Ҳозирги кунда бу фраземанинг боши очиқ варианти ишлатилади. Ибораларда қизларнинг турмушга чиқмаганлик белгиси бошнинг яланглиги билан ифодаланмоқда.
Агар икки томон рози бўлса қиз бизники, эгалик бўлди деб, қизнинг бошига рўмол ўраб кетишган. «Чақалоқларни бир-бирига унаштириб қўйиш одати ҳам рўмол ўрамоқ деб номланган»82. Парчада ҳам шунга ишора қилиб «Келин қилиб бирор рўмол ўрайин» дейилмоқда. Ушбу гапда рўмол ўрайин ифодаси «унаштириш» маъносига тўғри келади. Мазкур бирликларнинг маънолари таркибида «ҳаракат», «урф-одат», «маросим», «келишиш» сингари семалар мавжуд бўлиб, рўмол ўрамоқ ифодаси эвфемик восита сифатида ўзига хос тарзда шаклланади.
Боши бўш, боши очиқ, боши боғланмаган кабилар эрга тегмаган ибораси билан синоним ҳисобланади. Эрга тегмаган ифодасида «қўполлик» прагматик семаси мавжуд бўлиб, боши бўш иборасининг эвфемик восита сифатида қўлланишида ўзбек миллатига хос андиша, уятчанлик каби хислатлар яққол кўзга ташланади. «Алпомиш» достонида ҳам бу иборадан Барчинга келаётган совчилар ўринли фойдаланишган: Ўзбакларнинг яхши қизи бор бўлса, // Боши бўшми, дейин, аввал сўрайин (Ф.Й.: 79). Контекстдан англаш мумкинки, совчилар аввал совчи бўлиб борилаётган қизнинг боши бўшми, – дея сўрамоқдалар. Бу ўринда тингловчи учун иборанинг маъноси қийинчиликсиз тушунилади ва бунга жавобан боши бўш эмас, яъни Барчин Бойсун-Қўнғирот элида бобосининг ўғли Алпомишга унашилган дейилмоқда: Қозонда қайнаган ширвоз гўшт эмас, // Тўрда ўтирган қизнинг боши бўш эмас, // Қизим домот бобосининг улига, // Мол бергани Бойсун-Қўнғирот элида (Ф.Й.: 74).
Халқ орасида боши боғлиқ ибораси ҳам худди шундай маънони ифодалайди. Айтиш мумкинки, унаштирилган қиз бошига рўмол боғлаб юриши мажбурий бўлган: Бойбичани кўп ағдариб сўрадим, // Боши бўш эканин тоза синадим, // Сенга аташтириб рўмол ўрадим (Ф.Й.: 78).
Аҳмад Лутфийнинг «Саодат асри қиссалари» асарида жоҳилият даврида арабларда ҳам шундай одат бўлганлиги эслатилади. Ҳаттоки эрига аза тутиб турган аёлнинг бошига кутилмаганда рўмол ташлаш орқали уни бошқа эркакка турмушга чиқишини мажбурий ҳолга айлантиришган83. Бундан хулоса қилинса, боши боғлиқ, боши бўш ибораларининг тарихи исломдан аввалги даврларга бориб тақалади, бинобарин, достоннинг ҳам ёшини белгилайди.
Юқоридаги фразеологик бирликларда бош лексемаси умумий нуқта бўлиб келмоқда, демак, халқ оила қурмоқликни икки бошни (йигит ва қиз) бирлаштириш тарзида тушунишган. Бошини иккита қилмоқ ибораси воситасида «жуфтлаштирмоқ», «оила қурмоқ» семаси намоён бўлмоқда.
Хуллас, фразеологик бирликлар тил бойлигидир. Фраземаларни лингвокультурологик жиҳатдан таҳлил қилиш, халқ тили билан қиёсан ўрганиш орқали тил эгаларининг миллий менталитети, маданияти, миллий қарашлари, тасаввурлари, ҳаётга муносабати каби масалаларни тадқиқ қилиш мумкин.



Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling