Халқ таълим вазирлиги


Тест: «Ўзгаларни тинглай оласизми?»


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/43
Sana11.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1698749
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
2.2-модул

Тест: «Ўзгаларни тинглай оласизми?»
Қуйида берилган саволларга берилган жавобларнинг ўзингизга мосини 
танлаб белгиланг.
1. Сизнингча сухбатлашишдан мақсад нима?
а) Сухбатдошни яхширок ўрганиш
б) Бирор масала бўйича ўз фикрини билдириш
в) фикр алмашиниш ва мухокама қилиш.
2. Сизга болалар «Булутлар қаерда ухлайди?», «Бувилар кичкина 
бўлишганми? » тарзида саволлар беришадими?
а) ха, тез-тез.
б) Хеч қачон.
в) Баъзан


55 
3. Эрталаб ишга ёки ўқишга кетаётиб, қўшиқ хиргойи қиласизми?
а) ха, доимо бир хил ашулани
б) ха, одатда ҳар хил ашулани
в) йўқ, хеч қачон
4. Йиғилиш охирида маърузачига саволлар берасизми?
а) ха, доимо ниманидир сўрашга тўғри келади
б) баъзан, унинг фикри билан қўшилмаганимда
в) хеч қачон
5. Дўстингиз ёки касбдошингиз билан сухбатлашгандан сўнг ўша муаммо 
юзасидан ўз қарашларингизни ўзгартирганмисиз?
а) кўпинча шундай бўлади
б) баъзан
в) хеч қачон
6. Ким биландир сухбатлашаётганда:
а) кўпроқ сиз гапирасиз
б) кўпроқ сухбатдошингиз гапиради
в) иккалангиз тенг гапирасиз
7. Нархи бир хил бўлганда сиз нимани харид қилишни афзал кўрасиз?
а) китобни
б) дискни
в) кинога паттани
8. Шеригингиз Сизга алоқаси бўлмаган ўз муаммоси хусусида гаплашмоқчи. 
Сиз нима деб ўйлайсиз?
а) «қимматли вақтни йўқотдим-а»
б) «энди унга таъсирим кучлироқ бўлади»
в) «унга ёрдам беряпман»
9. Қуйидаги жумлаларнинг қай бири сизнинг нуқтаи назарингизга тўғри 
келади?
а) айни муаммо юзасидан мутахассисгина аник фикрга эга булиши мумкин;
б) чиройли гапиришни билган одам ҳохлаган мавзусида хам гапириши 
мумкин.


56 
в) кўпинча мутахассисларга ўз муаммолари ва ғояларини баён этиш учун 
нотиқлик малакаси етишмайди.
10. Сухбат чоғида хаёлингиз чалғиб кетса, нима қиласиз?
а) гапираётганни тўхтатиб, ўша ерни қайтаришни сурайман
б) сухбат охирида сўраш учун ўзим учун ноаниқ жойни эслаб қоламан
в) умуман менга хамма нарса аён.
11. Эрталаб радио орқали эшитган ахборот ёки қўшиқни қайтара оласизми?
а) ха, доимо
б) ха, лекин эсга тушириш учун вақт керак
в) эслай олмайман
12. Эстрада қўшиқчисида сизга кўпроқ нима ёқади?
а) овози
б) ташқи кўриниши
в) сахнада ўзини тутиши
13. Концертларга тушиш сиз учун:
а) қониқиш хосил қиладиган ходиса
б) кўп қатори бўлиш
в) яхши кўрган хонанда билан учрашув
14. Сиз мехмондасиз, у ерда сиздан бошқа яна 5-6 киши бор. Сиз гап 
бошлаганингизда, кўпинча:
а) сизни хеч ким тингламайди
б) хамма сизга махлиё бўлади
в) сиз сухбатнинг ташаббускори эмассиз.
15. Сиз жамиятда рўй бераётган барча ходисалардан хабардорсиз. Чунки 
сиз: а) мунтазам телевизор кўрасиз
б) радио эшитасиз
в) газета ўқийсиз.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling