5
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ
таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарорига мувофиқ,
мазмун ва сифат
жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор
педагогик ва ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режалари ва
дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг
янги авлодини тайёрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш вазифалари белгилаб
берилган. Шу билан бирга,
педагог кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-
ҳуқуқий механизмларини жорий этиш тизимини
янада такомиллаштириш
тақозо этади.
Ишчи дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли ва 2017 йил 5 июлдаги
“Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106
Фармонларида
белгиланган
демократик
давлат
қуриш
ва
фуқаролик
жамиятини
ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан
боғлиқ бир қатор янги ва муҳим устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан
ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида умумий ўрта
таълим
мактаблари амалиётчи психологлари малакасини ошириш жараёнларининг
мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий психологик фаолиятини
самарасини оширишни назарда тутади.
“Ўқув фаолиятини бошқариш психологияси”
модулининг ишчи дастури
фан ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув дастури асосида
тузилган бўлиб, у фан ўқитувчиларга ўқув фаолиятини бошқариш
психологиясининг мазмун ва моҳиятини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: