Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳАҚ ТЎлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 281.85 Kb. Pdf ko'rish
|
275 21.12.2005 (1)
III. Устамалар ва қўшимча ҳақлар
Олдинги таҳрирга қаранг. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425- сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади: Олдинги таҳрирга қаранг. а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун: 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз; 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз; 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз; 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз; 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз; (10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги (синф — комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда — 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 17,6 фоиз. (10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон) в) информатика кабинети мудирлиги учун — 17,6 фоиз. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046- сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243- сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонунчиликка мувофиқ белгиланади. (11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган педагогик лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга мазкур Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган устамалар сақланиб қолади, уларнинг миқдори эса ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисоблаб чиқилади. Download 281.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling