Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида id-1504


IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари


Download 49.17 Kb.
bet5/9
Sana13.04.2023
Hajmi49.17 Kb.
#1350567
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига

IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари
11. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
касаллик, малака ошириш ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари ва уларнинг ўринбосарлари, психологи, ёшлар етакчиси ва ўқувчиларни чақириққа тайёрлов раҳбари (меҳнат мажбуриятига киритилган соатлардан ташқари) томонидан ўтилган дарс соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
12. Умумтаълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.
13. Халқ таълими муассасасининг раҳбар ходимлари ва уларнинг ўринбосарлари, психологи, ёшлар етакчиси томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади ҳамда уларнинг меҳнатига соатбай (ўриндош) асосида ҳақ тўланади.
V. Халқ таълими муассасаларида меҳнатни меъёрлаштиришни ташкил этиш
14. Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган.
Йиллик иш режаси ўқув, тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.
Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1 548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади
ва тасдиқланади.
15. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун юклатилган ўқув соатлари
ва унинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.
Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш таълим муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
16. Алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Таклифлар 0 Таклифларни кўрсатиш
2-ИЛОВА

Download 49.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling