Халқ таълими тизимида психологик ҳизмат. Таълим-тарбия жараёнида психодиагностика методикаларидан фойдаланиш


Download 0.71 Mb.
bet4/4
Sana22.02.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1220248
1   2   3   4
Bog'liq
2. Ёш даврлари психологияси

Бешинчи давр -

  • ўспиринлик бетакрор ҳислати, ўзига хослиги, бошқа одамлардан кескин фарқланиши билан ҳарактерланади. Шунингдек, ўспиринлик даврида шахс сифатида ноаниқлиги муайян ролни уддаламаслик, қатъиятсизлик сингари салбий сифатларга ҳам эгадир. Мазкур даврнинг энг муҳим хусусияти “ролини кечиктириш” нинг ўзгариши ҳисобланади. У ижтимоий ҳаётда бажараётган ролларнинг кўлами кенгаяди, лекин уларнинг барчасини жиддий эгаллаш имкониятига эга бўлмайди, шунингдек, ролларда ўзини синаб кўриш билан чекланади, холос. Эриксон ўспиринларда ўзини ўзи англашнинг психологик механизмларини батафсилтаҳлил қилади, унда вақтни янгича ҳис қилиш, психосексуал қизиқиш, патоген (касаллик қўзғатувчи) жараёнларни ва уларнинг турли кўринишлари намоён бўлиши баён қилади.

Олтинчи давр -

  • ёшлик бошқа жинсга психологик интим яқинлашув қобилияти ва эҳтиёжи вужудга келиши билан ажралиб туради. Бунда айниқса, жинсий майл алоҳида ўрин тутади. Бундан ташқари, ёшлик танхоликни ёқтириш ва одамовилик каби ёқимсиз хусусият билан ҳам фарқланади.

Еттинчи давр

  • етуклик даврида ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларида (меҳнатда, ижодиётда, ғамхўрликда, пушт қолдиришда, тажриба ўзатиш ва бошқаларда) маҳсулдорлик туйғуси ўзлуксиз ҳамроҳ бўлади ва эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки вазифани бажаради. Шунингдек, мазкур даврда айрим жиҳатларда турғунлик туйғуси салбий хусусият сифатида ҳукм суриши ҳам мумкин.

Саккизинчи давр-

  • яъни қарилик инсон сифатида ўз бурчини уддалай олганлигидан, турмушнинг кенг ўмровлилигидан қаноатланиш туйғулари билан ҳарактерланади. Салбий хусусият сифатида эса ҳаёт фаолиятидан ноумидлийлик, кўнгил совуш туйғуларини айтиш мумкин. Донолик, софлик, гуноҳлардан фориғ бўлиш ҳар бир ҳолатга шахсий ва умумий нуқтаи назардан қараш бу ёшдаги одамларга хос энг муҳим жиҳатлардир.

Назорат юзасидан саволлар:

 

  • Жаҳон психологларидан кимларни биласиз?
  • Шарқ алломаларининг асарлари ва ғояларида инсон умри, психик жараёнлари ҳақидаги маълумотларни Биласизми?
  • Биогенетик назариянинг бош ғояси ?
  • Социогенетик назариянинг бошқа йўналишлардан фарқи ва асосий ғояси?
  • Ёш даврларини табақалаш заруратининг пайдо бўлишига сабаб?
  •  

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling