Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (6 соат)
9-10-мавзу: Токарлик, пармалаш станокларининг вазифаси, тузилиши ва улар билан ишлаш қоидалари (2соат).
11-12-мавзу: Токарлик, станогида деталларга ишлов бериш технологияси (2соат).
13-14-мавзу: Ёғочга ишлов беришда пармалаш станогида операцияларни бажариш (2соат).
Амалий машғулот: Ёғочга ишлов беришда токарлик станогида операцияларни бажариш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: токарлик, пармалаш станокларининг вазифаси, тузилиши ва улар билан ишлаш қоидаларини билиш, токарлик, станогида деталларга ишлов бериш технологиясини қўллай олиш, ёғочга ишлов беришда пармалаш станогида операцияларни бажара олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (14 соат)
15-16-мавзу: Уй-рўзғор, турмушда ва мактабда қўлланилаётган техника ва конструкциялаш элементлари. Эскизлар асосида буюмлар тайёрлаш. (2соат)
17-18-мавзу: Шакли цилиндрсимон, конуссимон ва фасонли, бурчакли сатҳлар бирикувидан ҳосил қилинган деталлар. (2соат)
19-20-мавзу: Ёғоч ва металлга ишлов беришни уйғунлаштирувчи халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усуллари. (2соат)
Амалий машғулот: Эскизлар асосида буюмлар тайёрлаш. Конусимон ва фасон бурчак сатҳли деталларни ва уларнинг эскизларини тузиш ва чизмаларини тайёрлаш. Тайёрланадиган буюмларга технологик хариталар чизиш. Ёғоч ва металлга ишлов беришни уйғунлаштирувчи халқ ҳунармандчилиги турларига бўйича иш усуллари асосида буюмлар тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |