Халқ таълими вазирлиги


-Мавзу: Археология фани ва унинг вазифалари. Палеолит даври хусусиятлари


Download 89.93 Kb.
bet9/12
Sana24.01.2023
Hajmi89.93 Kb.
#1118191
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2.01 Археология

1-Мавзу: Археология фани ва унинг вазифалари. Палеолит даври хусусиятлари
Режа:

  1. Археология ва унинг тадқиқот услубияти

  2. Тарихни тарихий ва археологик манбалар асосида даврлаштириш масалалари

  3. Ҳозирги босқичда Ўзбекистон археологияси фани олдида турган вазифалар ва муаммолар.

  4. Палеолит даври ва унинг хусусиятлари

Кишилик жамиятининг вужудга келиш жараёни узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ўз навбатида ўтмишни ўрганиш, ҳар бир даврнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Археология фани ҳам тарихнинг таркибий қисми бўлиб, гуманитар фанлар орасида алоҳида ўрин тутади.
“Археология”- сўзи юнончадан олинган бўлиб - “архаёс”-қадимги, “логос”-фан сўзларидан таркиб топган. Қадимият ҳақидаги фандир (қадимшунослик). Уни дастлаб, милоддан аввалги ИВ асрда Афлотун “Гиппий” диалогида, қадимги замон ҳақидаги фанни назарда тутиб ишлатган. Шу тариқа бу сўз қадимги Юноницонда қўлланилган ва ўтмиш масалалари муҳокамаси маъносини англатган. Вақт ўтгач, унинг маъно доираси анча ўзгариб, кенгайиб борган ва тарих фанининг муҳим тармоқларидан бирига айланган.
Археология—моддий маданият манбалари асосида инсониятнинг ўтмишини ўргатувчи фан ҳисобланади. Археологик манбалар тарихий манбаларга нисбатан анча қадимийдир. Унинг илк даври 2,5-3 миллион йилга бориб тақалади. Биз кишилик жамияти тарихини 24 соат деб фараз қилсак, унинг 23 соат-у 56 минути ёзма манбаларсиз даврга, 4 минути ёзма тарихга тўғри келади. Демак, кишилик тарихининг жуда катта даврини ўрганиш археологик манбаларга таяниб олиб борилади.
Археологик манбалар археологик ёдгорликлардир, яъни инсон томонидан яратилган турар-жой қолдиқлари, одамлар яшаган ғор ва унгирлар, меҳнат қуроллари, сопол идишлари, санъат обидалари, қоятош расмлари, шунингдек, моддий материалга битилган ёзма манбалар ҳам киради. Археологлар кишилик маданияти тарихини ўрганишда моддий ва ёзма манбаларга таяниб иш кўрадилар.
Археологияда қадимги буюмларни ўрганиш бирдан бир мақсад қилиб олинмайди, топилмаларни тилга киритиш ва ўша замон нафасини тиклаш археологиянинг асосий мақсадидир. Шунинг учун топилмалар тарихий тадқиқодлар учун фақат манба сифатидагина илмий қимматга эга бўлади. Буюмларнинг ёши, нимага ишлатилгани, қандай услубда ясалганини аниқлаш тадқиқотнинг зарур тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
Археологик ёдгорликлар одамлар яшаган жойлар, ибтидоий маконлар, қишлоқ ва шаҳар ҳаробалар, қоятош расмлари, ицеҳкомлар, ибодатхоналар, мозор-қўрғон, қабрицонлар ва қадимги суғориш иншоотлари ҳисобланади. Археологлар мазкур топилмалар ёрдамида ўша давр манзарасини, инсонларнинг яшаш шароитини, жамоада мавжуд удумлар ва қайси тараққиёт босқичида турганликларини аниқлайдилар.
Археологик ёдгорликлар давр ва унинг ҳарактерига қараб қуйидагиларга ажратилади:
Манзилгоҳлар; маконлар, қишлоқлар, шаҳар харобалари.(1-расм)
қадимги мозор-қўрғонлар, қабрицонлар.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жойлар; конлар, уцахоналар.
Ғор ва унгирлар.
Умуман, археологик ёдгорликлар ер оцида ёки ер уцида жойлашган бўлади. Ер оцидаги ёдгорликларни ўрганиш жараёнида археологлар маданий қатламларга алоҳида эътибор берадилар.
Археологик даврлаштириш. Ўтмиш воқеаларини ўрганишда ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятларини, тарихий ва археологик даврларининг саналарини билиш ва уларни ажрата олиш ҳам зарурдир. Умуман, даврлар ва саналар тарих ва археология фанининг ўзаги ҳисобланади. Улар чуқур ўзлаштирилсагина тарихий жараён ва воқеаларни эсда сақлаб қолиш осонлашади, шунингдек, тарихий воқеаларни мантиқий фикрлаш жараёнида хатоликларга ёъл қўйилмайди. Тарихий даврлаштиришнинг ўзига хос хусусияти, унинг тадқиқот манбаидан келиб чиқади. Унда маълум бир даврга хос бўлган умумий ривожланиш хусусиятлари асос қилиб олинади.
Археологияда энг қадимги даврларни ажратишда меҳнат қуролларининг нимадан ясалганига эътибор қаратилган.
Тарихда энг қадимги давр тарихий ва археологик жиҳатдан даврларга ажратилиб ўрганилади. Бу давр тарихий жиҳатдан иккита йирик давр: “ибтидоий тўда” ва “уруғчилик жамоаси даври”га бўлинади. Ўз навбатида уруғчилик жамоаси 2 босқичга: матриархат (она уруғи) ва патриархат (ота уруғи) га бўлинади.
Энг қадимги давр археологик жиҳатдан, меҳнат қуроллари таркибига қараб, бир қатор хронологик босқичларга бўлинади - палеолит, мезолит, неолит, энеолит, бронза ва илк темир. (1жадвал)
Қадимги давр 2 босқичга бўлинади:
1– архаик давр - мил.авв. .
2–антик давр - мил.авв. .
Ўрта асрлар даври ўз ривожланиши жиҳатидан 3 та босқичга бўлинади.
1– илк ўрта асрлар-
2– ривожланган ўрта асрлар
3– сўнгги ўрта асрлар
Археология фани вазифалари. қадимий ёдгорликлар халқларнинг маданияти, маънавияти, қадриятлари тарихидан дарак берувчи ашёвий далиллар ҳисобланади. Шу ўринда тарихни археологик ёдгорликлар мисолида тарғиб этиш ва унинг тарбиявий аҳамиятини кўрсатиш жуда муҳимдир. Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳудудида жойлашган археологик ёдгорликлар ва улардаги топилмалар ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда, уларнинг қалбида кўҳна тарих ва маданиятга ҳурмат–еҳтиром руҳини уйғотишда катта аҳамиятга эгадир. Археологик ёдгорликлар Ўзбекистон маданий ҳаётини ўзида акс эттирувчи жуда муҳим моддий манба ҳисобланади.
Палеолит даври хусусиятлари.
Инсоният тараққиётида энг узоқ давом қилган давр қадимги тош даври – палеолит ҳисобланади. “Палеолит” сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, “палеос”– “қадимги”, “литос”–“тош”, яъни қадимги тош даври деган маънони беради. Палеолит даври хронологик жиҳатидан миллоддан аввалги 2 миллион йилликдан то 12 минг йилликкача давом қилади ва уч даврга– илк, ўрта ва сўнгги даврларга бўлинади.
Палеолитнинг уч даври хам ўзининг ривожланиш даражасига қараб, мехнат қуролларидаги ўзгаришлар асосида турли даврларга бўлинади. Илгари илк палеолит даври шеллгача, шелль, ашель даврларига бўлинган эди. Лекин кейинги даврларда қилинган тадқиқотлар натижасида, уни олдувай ва ашель даврларига бўлиш мувофиқ деб топилди. Чунки илгарилари олдувай даври ёдгорликлари кам бўлиб, уни давр тариқасида ажратиш имкони бўлмаган. Шунинг учун шелль ва ашель даврлари қўлчўқморларидаги вазн жиҳатидан фарқини эътиборга олиб уларни даврларга ажратишган. Кейинги йилларда эса, олдувай даври меҳнат қуролларининг кўплаб топилиши унинг давр сифатида ажратиб кўрсатишга имкон тўғдирди.
Ўзбекистон худудининг геотектоник ва геомагнит ходисаларини тадқиқ қилиш натижасида унинг ўзига хос жиҳатлари аниқланди. Бу эса палеолит даври хронологиясида ўзгаришлар қилинишига олиб келди. Илк палеолит даври жаҳон тарихида 3 млн йилликдан то – 100 минг йилликларгача давом қилган. Ўзбекистонда илк палеолит даври милоддан аввалги 1 миллион йилдан 100 минг йилликкача давом этган деб ҳисобланар эди. Лекин кейинги даврларда олиб борилган тадқиқотлар бу санани янада қадимийлаштирди. Археологик даврлаштиришнинг янги методи асосида уни 2 млн йилликдан 200 минггинчи йилларгача давом қилганлиги аниқланди. Шу пайтгача Ўзбекистон худудида олдувай даври манзилгоҳлари топилмаган деб келинар эди, лекин кейинги йилларда археологияда қилинган янгиликлар Селунгур маконидан топилган тош қуролларининг Олдувай макондан топилган тош қуроллар билан ўхшаш томонларини аниқланиб, уни 1,2 млн йилларга мансуб деб топдилар.
Ўзбекистон худудидан ашель даврига оид кўплаб маконлар топилиб тадқиқ қилинди ва қилинмоқда. Бунда У.Исломов, К.А.Крахмаль, М.қосимов, Р.Сулаймонов, Т.Омонқуловларнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир.
Илк палеолит даврида меҳнат қуроллари тош, суяк ва шохлардан ясалган. Улардан фақат тош қуролларгина бизгача етиб келган. Олдувай босқичида одамлар энг примитив усулда ясалган қўл чўқморлари (ручное рубило)лардан фойдаланганлар. Мазкур қуролларни ясаш учун дастлаб, одамлар қулай шаклга эга бўлган (кўпроқ япалоқ шаклдаги) қайроқтошни топиб, тош болталар ёрдамида унинг бир учига уриб, учириб ишлов берганлар. У пайтнинг тош болғалари (отбойниклар) оғирлиги 0,5 кгдан ошмаган оддий қайроқтош бўлган. Бу хилдаги тош болғалар ёрдамида қўл чўқморларинингина эмас, балки тош ўзакларини ҳам ясай билишган. қўл чўқморлари одатда бир томони бодомга ёки юракка ўхшаб, тўмтоқ бўлган, лекин уни қўл билан ушлаш қулай бўлган. Иккинчи, қарама–қарши томони эса, ўткир учли бўлиб, бу томони кесиш, чопиш, ковлаш каби вазифаларни бажарган. Аждодларимиз шу қуроллар ёрдамида ов қилганлар, илдиз ковлаганлар, гўштни майдалаганлар, териларни шилганлар. Одамнинг қўли эса даста вазифасини бажарган. Олдувай даври одамлари теримчилик ва овчилик билан шуғулланганлар. Улар тўда бўлиб ов қилиб, йирик йиртқич ҳайвонларни тутиб ицеъмол қилишган. Одамларнинг тўда бўлиб юришлари натижасида ўзларини турли табиат ҳодисаларидан ва йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилганлар. Бу давр одамлари табиатга тўла қарам бўлиб уй–жой қурилишини ҳам, оловдан фойдаланишни ҳам билмаганлар. Йиртқич ҳайвонлардан эса, оддий ва дағал қуроллар билан ҳимояланганлар. Табиат ҳам инсонлар яшаши учун қулай, иссиқ бўлган.
Ашель даврига келиб одамлар бирмунча тараққиёт даражасига эришганлар. Энди кишилар турли тоғ, дарё жинслари, асосан чақмоқтошдан қурол ясашни ўргана бошлаганлар. қуролларни ишлаш техникаси бирмунча такомиллашган. Чақмоқтош қўл чўқморининг икка томонинга ҳам қўпол кертиш ёъли билан ишлов берилган. Кертиш давомида вужудга келган турли учриндилардан турли нарсаларни кесишда фойдаланганлар. Учриндилар қирра томонлари майда кертиш усули билан ўткирланган ва кескич асбоблари сифатида фойдаланилган. Учбурчаксимон тош учриндиларига кўпроқ ишлов берилган. Аста–секин тош қуролларининг тури кўпая бошлаган. Дастлаб сихча ва қирғичсимон қуроллар вужудга келган. Тош сихча қуроллардан ёғоч қуроллар ясашда ва овда найза тиғи сифатида фойдаланилган бўлса, қирғичлардан кийим–кечак учун ҳайвон териларига ишлов беришда фойдаланганлар.
Ўрта палеолит даври илмий адабиётларда мустъе даври деб номланади. Бу даврга оид моддий ёдгорликлар дастлаб Франтсиянинг Мустъе ғор маконида топилгани учун шундай ном олган. Ўрта палеолит даврининг хронологияси илгариги адабиётларда мил.авв. 100–40 минг йилликлар деб ҳисобланар эди, лекин кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, у 200 –100 минг йилликлар билан белгиланди. Ўрта палеолит даври ёдгорликлари жаҳон фанида мустъева леваллуа–мустъе(ривожланган даври) босқичларига ажратиб берилади. Ўзбекистон археологиясида ҳам шу бўлинишлар қабул қилинган бўлса–да, тадқиқотчилар ўрта палеолит даврининг маҳаллий ўзига хос жиҳатларини эътиборга олиб, унинг 4 та маҳаллий гурухини ажратиб кўрсатадилар: мустъе, леваллуа, леваллуа–мустъе, соан. Буни дастлаб В.А.Ранов таклиф қилган ва унга тошни парақалашдаги ўзига хос техникавий услубни асос қилиб олган.
Тошни қайта ишлаш техникаси ҳам такомиллашган. Ихчам қуроллар ишлаб чиқа бошлаганлар. Бу янги ёрма техника усули ёрдамида амалга оширилган. Бунда қурол ясаладиган чақмоқтошнинг бош томони уцалик билан уриб ўгирилиб, текис майдонча ҳосил қилинади. Шу майдонча орқалигина тошнинг майда парақаларини олиш имкони туғилади. Барча парақалар олиниб бўлинганидан кейин учириб бўлмайдиган ўзак қолади. Бу ўзак нуклеус деб аталади. Мустъе даври учун гардишсимон нуклеуслар ва уч бурчакли тош парақалари характерли бўлган. Тош парақалар ёғоч ёъниш, тери ишлаш, қурол ва кийим тайёрлашда қулай ҳисобланган.
Тош парақалар учи янада ўткир қилинган. Бунда тош парракчага секин аста уриб салгина ишлов берилган ва янги тур қурол ҳосил қилинган. Улар асосан найзасимон тошқурол ва тош қирқич бўлган. қуроллар калта ва ялпоқ бўлиб, уларга даста ўрнатиб бўлмаган.
Найзасимон тош қуролдан асосан эркаклар ёғоч қирқич, ёъниш, ҳайвон ўлдиришда фойдаланганлар. Тош қирқичлардан эса аёллар тери шилиш, ёпинчиқлар тайёрлашда ишлатишган.
Тошдан ўроқранда ясашган, ундан дарахт пўцини шилиш ва рандалаш қуроли сифатида фойдаланишган. Ўроқ ранда - чақмоқтош плацинкасидан иборат бўлиб, тиғи кенг ёйсимон қилиб ўйиб ишланган.
Ўрта тош даври одамлари қумтош ёки оҳактошдан шарлар ясаб, ҳайвонларни овлашда фойдаланганлар. Уларни узун тасма учига жуфт қилиб боғлаб, ҳайвонларни оёғидан илинтирганлар.
Ўрта палеолит даври одамлари ҳаётида олов муҳим ўринни эгаллаган. Улар ҳайвон гўштини гулханда пишириб, ицеъмол қилганлар, бу уларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида муҳим роль ўйнаган. Шунингдек, олов уларни совуқдан ва йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилган. Шу сабаб оловни сақлаш масаласи кўндаланг бўлган. Ўрта палеолит даври ёдгорликларида кўплаб гулхан қолдиқлари топилган. Одамлар ўтин билан биргаликда ҳайвон суякларини ҳам ёққанлар.
Ўрта палеолит даврида неандартал типдаги одам яшаган. Бу давр одами дастлаб Германиянинг Неандертал қишлоғидан топилгани учун ҳам шу номни олган. У илк палеолит одамидан анча фарқ қилган. Унинг бўйи пац пешонаси тор ва нишаб, қош уцидаги суяклари қалин , ёноқ суяклари чиқиб кетган , ияги ниҳоятда кичкина, тиззалари сал букилган, 2 озиқ тиши бўртиб чиққан, қўл панжалари калта ва ёъғон бўлган. Бош миясининг ҳажми 1200-1400 см ни ташкил этган. Худи шундай типдаги одам 1938 йили А.П.Окладников томонидан Тешиктош ғоридан топилган.
Илмий адабиётларда юқори палеолит сўнгги палеолит тучунчаси билан хам ишлатилади. У 100—12 минг йилликларни ўз ичига олади. Сўнгги палеолит даврида аждодларимиз ҳаётида бир қатор ўзгаришлар содир бўлди. Асосийси аждодларимиз ҳаётида уруғчилик тузуми бошланди. Сўнгги палеолит даврида ҳозирги замон одами қиёфаси ўхшаш—кроман`он одами яшаган. Кроман`он одами суяк қолдиқлари дастлаб Франтсиянинг Кроман`он маконидан топилгани учун шундай ном олган. Олимлар бу давр одамини ҳомо сапиенс—ақл-идрокли одам деб ҳам атайдилар.
Юқори палеолит даври одамлари хўжалигининг асосини овчилик ташкил этган. Ретушланган нуклеуслар тўғри пичоқсимон шаклга кирган ва юпқалашган. Пичоқлар пайдо бўлган. Бу даврда энг муҳим меҳнат қуроллари тош кесгич ва тош қирғич бўлган. Тош кесгич қаттиқ материалларни ишлашда фойдаланилган
Юқори палеолит даври одамларининг хўжалиги ўзлаштирувчи хўжалик бўлиб, унинг асосини овчилик ташкил этган. Асосан буғу, ёввойи от, сиртлон, архар, қулон, туя каби йирик ҳаёнлар овланган. Дарахт меваларини, дон ва илдизмевали ўсимликларни териб, овқат сифатида ишлатиш ҳам кенг тарқалган. Шунингдек, балиқчиликнинг дастлабки куртаклари пайдо бўлган.
Сўнгги палеолит даврида қариндош уруғчилик ва оила муносабатларининг тартибга солиниши натижасида кишиларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида ўзгаришлар юз берди. Инсонларнинг ташқи кўринишида ўзгариш юз бериши билан бирга уларнинг табиий –географик шароитга мослашиши натижасида ирқлар вужудга келди. Европоид, монголоид, негроид. Европоид ирқи фанда кромонон одами номини олган. Ўзбекистоннинг ҳам Самарқанд маконидан кромонон одамнинг қолдиқлари топилган.
Юқори палеолит даврида юз берган муҳим ўзгаришлардан яна бири, бу санъатнинг келиб чиқишидир. Санъатнинг вужудга келиши ўша давр одамларининг диний қарашлари билан боғлиқ бўлса-да, улар қолдирган ҳайкалчалар ва қоя тош суратлари ўша давр ижтимоий ҳаёти ҳақида бизга кўп маълумот беради.Ўрта Осиёнинг кўпчилик жойидан қоятош суратлари топилган. Жумладан; Зараутсой, Хуртакасой, Бичикчашма, Сариёз ва бошқалар. Уларда каркидонлар, мамонтлар, одам, от, буқа, ит, тулки, жайрон, тоғ эчкиси, ўқ ёйларнинг тасвирлари бор.
Илмий адабиётларда юқори палеолит сўнгги палеолит тучунчаси билан хам ишлатилади. У 100—12 минг йилликларни ўз ичига олади. Сўнгги палеолит даврида аждодларимиз ҳаётида бир қатор ўзгаришлар содир бўлди. Асосийси аждодларимиз ҳаётида уруғчилик тузуми бошланди. Сўнгги палеолит даврида ҳозирги замон одами қиёфаси ўхшаш—кроман`он одами яшаган. Кроман`он одами суяк қолдиқлари дастлаб Франтсиянинг Кроман`он маконидан топилгани учун шундай ном олган. Олимлар бу давр одамини ҳомо сапиенс—ақл-идрокли одам деб ҳам атайдилар.
Юқори палеолит даври одамлари хўжалигининг асосини овчилик ташкил этган. Ретушланган нуклеуслар тўғри пичоқсимон шаклга кирган ва юпқалашган. Пичоқлар пайдо бўлган. Бу даврда энг муҳим меҳнат қуроллари тош кесгич ва тош қирғич бўлган. Тош кесгич қаттиқ материалларни ишлашда фойдаланилган
Юқори палеолит даври одамларининг хўжалиги ўзлаштирувчи хўжалик бўлиб, унинг асосини овчилик ташкил этган. Асосан буғу, ёввойи от, сиртлон, архар, қулон, туя каби йирик ҳаёнлар овланган. Дарахт меваларини, дон ва илдизмевали ўсимликларни териб, овқат сифатида ишлатиш ҳам кенг тарқалган. Шунингдек, балиқчиликнинг дастлабки куртаклари пайдо бўлган.
Сўнгги палеолит даврида қариндош уруғчилик ва оила муносабатларининг тартибга солиниши натижасида кишиларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида ўзгаришлар юз берди. Инсонларнинг ташқи кўринишида ўзгариш юз бериши билан бирга уларнинг табиий –географик шароитга мослашиши натижасида ирқлар вужудга келди. Европоид, монголоид, негроид. Европоид ирқи фанда кромонон одами номини олган. Ўзбекистоннинг ҳам Самарқанд маконидан кромонон одамнинг қолдиқлари топилган.
Юқори палеолит даврида юз берган муҳим ўзгаришлардан яна бири, бу санъатнинг келиб чиқишидир. Санъатнинг вужудга келиши ўша давр одамларининг диний қарашлари билан боғлиқ бўлса-да, улар қолдирган ҳайкалчалар ва қоя тош суратлари ўша давр ижтимоий ҳаёти ҳақида бизга кўп маълумот беради.Ўрта Осиёнинг кўпчилик жойидан қоятош суратлари топилган. Жумладан; Зараутсой, Хуртакасой, Бичикчашма, Сариёз ва бошқалар. Уларда каркидонлар, мамонтлар, одам, от, буқа, ит, тулки, жайрон, тоғ эчкиси, ўқ ёйларнинг тасвирлари бор.



Download 89.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling