Халқ таълими вазирлиги


Мустаҳкамлаш учун саволлар


Download 89.93 Kb.
bet12/12
Sana24.01.2023
Hajmi89.93 Kb.
#1118191
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2.01 Археология

Мустаҳкамлаш учун саволлар:

        1. Нима учун бу давр энеолит деб номланди?

        2. Илк энеолит даврига хос хусусиятларни аниқланг?

  1. Бронза таркиби қандай бўлган?

  2. Бронзадан қандай қуроллар ишлаб чиқарилган?

  3. Нима сабабдан темирни илоҳийлаштирганлар?

  4. Хўжаликда темир буюмларининг асосий ўрин эгаллаши сабабларини аниқланг?



4-Мавзу: Қадимги давр маданияти. Ўрта асрлар даври маданияти.
Режа:
1.Қадимги давр тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари.
2. Қадимги давр хронологияси
3. Қадимги давр ютуқлари
4. Ўрта асрлар ўзига хос хусусиятлари
Қадимги давр хронологик жиҳатдан мил.авв. VI асрдан милодий IV асргача давом этган. Унинг ривожланиш жараёнидаги ўзгариш асосида у 2 босқичга бўлинган. 1–босқич мил.авв. VI–IV асрлар, 2–босқич мил.авв. IV асрдан милодий IV асргача давом этган.
Қадимги давр ижтимоий – иқтисодий тараққиётида туб ўзгаришлар содир бўлган. Бунда, биринчи навбатда ишлаб чиқариш усули ва мулкчилик шакллари тубдан ўзгаради. Бу темир даври жамиятнинг ривожланиши асосида вужудга келган бўлиб, жамиятда шахарлар, давлатлар ва жаҳон империялари таркиб топади. Аҳоли ўртасида табақаланиш кучаяди. Зодагонлар, қоҳинлар, жангчилар, хунармандлар, деҳқонлар, чорвадорлар, қуллар – бу жамиятнинг асосини ташкил этган. Лекин қулчилик хамма мамлакат ва ҳалқларда хам бир хил тараққий этмаган. Улар Гретсия ва Римда ўзининг энг ривожланган–классик шаклига эга бўлган. Ўрта Осиёда эса, ишлаб чиқаришнинг асосини эркин жамоа вакиллари ташкил этган. Қуллар меҳатидан эса, фақат уй юмушларини бажаришда фойдаланилган ва уларга оила аъзоси сифатида қаралган.
Қадимги даврда деҳқончиликнинг ривожига алоҳида эътибор билан қаралган. Ерга асосан омоч ва сўқа билан ишлов берилган. Пантикапей танга пулларида сўқанинг тасвири ҳам сақланиб қолган. Унинг тиши ётиқ, шоти эгри ва қўл ушлайдиган дацаси тикка қўйилган. Сўқа ва омоч темирдан ишланган.
Мил.авв. II асрга келиб, қўл тегирмонлари деярли барча мамлакатларга тарқалган. Мил.авв. I асрда сув тегирмони Римда ихтиро қилинган, лекин у кенг тарқалмаган. У бизнинг давримизгача сақланиб қолмаган. Фақат антик давр авторлари маълумотларида мавжуд.
Қадимги давр ижтимоий, иқтисодий тараққиётида Эрон, Гретсия ва Рим мухим ўринни эгаллаган. Уларнинг маданий сохада қўлга киритган ютуқлар иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланиши натижасида бошқа халкларга хам ёйилган ва бу уларнинг маданий ривожланIIшда мухим ўринни эгаллаган.
Қадимги даврда йирик қалъа–шахарлар вужудга келган. Уларнинг марказий бинолари арк ва ибодатхоналар ҳисобланиб, улар турли хайкаллар ва деворий суратлар билан безатилган. Диний эътиқодлар билан боғлиқ янги типдаги бинолар науслар, ибодатхоналар ва зиккуратлар қурилиб, инсонлар турмуш тарзининг бир қисмига айланган.
Қадимги даврга келиб шахарлар ниҳоятда тез ўсди. Бу асосан қулдорлик жамиятининг ривожланиши билан боғлиқ эди. Шахарлар ишлаб чиқаришнинг маркази саналган. Уларда маданий потентсиал юқори бўлиб, хунармандчилик, савдо, диний эътиқод ва бошқарув билан боғлиқ бўлган бинолар бўлган, у ерда аҳоли зич яшаган. Академик А.Асқаров йирик аҳоли пунктининг шаҳар бўлиши учун куйидаги ташқи хусусиятлари мавжуд бўлиши лозим деб кўрсатади:
1. Аҳолининг зич қурилган уйлари, бинолари орасида баланд монументал архитектура иншооти, яъни хукмдор қароргоҳи ва ибодатхона бинолари бўлиши керак.
2. Ижтимоий–ҳарбий функтсияларни ўзида мужассамлаштирган мудофаа девори бўлиши керак. У баланд, қалин ва мураккаб мудофаа элементлари (бурж, муцаҳкам дарвоза, шинак ва б.қ) билан таъминланган бўлиши лозхим.
3. Шаҳарда махсус маҳаллалар, магицрал кўчалар ва канализатсия системаси ҳам бўлиши керак.
Шаҳарнинг ички таркибий тузилиши биринчи навбатда унинг ривожланиш босқичига боғлиқ. Дастлабки шаҳарлар деҳқончилик воҳалари маркази сифатида шаклланган ва шаҳарларнинг вужудга келиши учун бир неча омиллар имкон берган.
Ривожланган ўрта асрлар даври маҳаллий мустақилфеодал ҳокимликлари ўрнида ягона марказлашган феодал давлат ташкил топишидан бошланиб, то темурийлар давлати инқирозигача (IX асрдан XVIIасргача) давом қилади. Бу даврни ижтимоий ва иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан иккита тараққиёт ва битта инқироз босқичига бўлиш мумкин. Биринчи тараққиёт босқичнинг хронологик доираси IX—XIII аср бошларини ўз ичига олади. Бу давр маданий ҳаёти ислом мафкураси асосида шаклланиб, ўзига хос маданий ривожланиш кузатилади. Марказлашган давлат ташкил қилиниб, унда аввал сомонийлар (IX—Х ), сўнг эса унинг ҳудудлари учта туркий давлатлар- қорахонийлар, ғазнавийлар ва салжуқийлар ўртасида ( XI асрда ) тақсимланиб, бу ҳудудларининг катта қисмида XII аср ўрталарида буюк хоразмшоҳлар давлати ташкил топади.
XIII аср бошларида мўғулларнинг Ўрта Осиёга хужуми ва бу худудларни ўзига бўйсундириши маданий тараққиётга ўта даражада салбий таъсир кўрсатиб, унинг ривожланишини бир неча йилларга тўхтатиб қўяди. Бу жараён то Амир Темурнинг ҳокимиятни эгаллаб, марказлашган давлат ташкил қилгунича давом этади. Шу тариқа XIII аср Ўзбекистон тархиига инқроз даври бўлиб кирган. Амир Темур ва темурийлар даврида ўлкамизда янада маданий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаёт жонланади, ўзига хос маданий тараққиёт кузатилади ва бу XIV–ХVI асрлар иккинчи тараққиёт босқичи бўлиб, бу даврни ҳам тадқиқотчилар уйғониш даври деб баҳолайдилар.
Ривожланган ўрта асрнинг биринчи тараққиёт босқичида дастлаб Сомонийлар олиб борган марказлаштириш сиёсати мамлакатнинг иқдисодий жиҳатдан юксак даражада ривожланишига сабаб бўлди. Шаҳарлар ўсди ва уларнинг иқдисодий савдо алоқалари муцаҳкамланди. Масалан, араб тарихчи ва географларининг таъкидлашича, биргина Чоч ва Илоқда 50 дан ортиқ шаҳарлар бўлган. Шахарларда ҳунармандчиликнинг кулолчилик, шишасозлик, темирчилик, ёғоч ва терини ишлаш ҳамда тўқимачилик соҳалари ҳам юксак даражада ривожланган.
Бу давр маданий ҳаётида катта ўзгаришлар юз берди. Илм-фан, дин ва тасаввуф, меъморчилик ва санъат, мусиқа санъати гуллаб яшнади. Умуман, IX-XIII асрларнинг бошлари Мовароуннаҳр шаҳарлари учун, илм-фан ва маданият соҳаларида гуллаш даври бўлди.
XI асрдан бошлаб ўрта аср шаҳарларининг ижтимоий – иқдисодий қиёфаси ўзгарган. Шаҳарлар тўла-тўкис ҳунармандчилик ва савдо – сотиқ қиёфасини олган. Шаҳарлар ҳунармандчиликнинг маълум бир тармоғи бўйича Ихтисослашган. Бу даврда шахарларда янги бино турлари вужудга келган. Жумладан, масжидлар, миноралар, мақбара, карвон сарой, сардоба, хонақоҳ ва бошқалар.
Амир Темур даврида қурилган бино ва чорбоғларнинг кўпгина қисми бизнинг давримизгача сақланмаган. Сақланиб қолганлари ҳам ўша давр меъморчилигининг юксаклигини кўрсатиб турибди. Булар жумласига, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Биби Хоним масжиди, мақбараси ва мадраса қолдиқлари, Руҳобод (Шайҳ Бурхониддин Сағоржий мақбараси), Гўри Амир ансамблининг асосий қисми, Шаҳрисабздаги Оқсарой, Жаҳонгир мақбараси, Шамсиддин кулол мақбараси, Туркицондаги Хўжа Аҳмад Яссавий хонақоҳларини киритиш мумкин.
Темурийлар даврида ҳам шаҳарсозлик ва меъморчилик анъаналари яхши давом эттирилган. Бугунги кунгача сақланиб қолган Хўжа Ахрор ва Хўжа Абди Дарун хонақоҳлари, Оқсарой ва Ишратхона мақбаралари, Улуғбек Расадхонаси, Самарқанд, Бухоро, Ғиждувондаги мадрасалар фикримизнинг далили бўла олади.
Темур даврида бунёд этилган қасрлардан Шаҳрисабздаги Оқ сарой бир мунча сақланиб қолинган. Бу қаср Шаҳрисабз арки ҳисобланади. Саройнинг қурилиши 1380 йилда бошланган бўлсада, 1404 йилгача пардоз ишлари давом этган. Қасрга кириш қисмида улкан ва бежирим пештоқ бўлган. Унинг иккита таянч қисми бугунги кунгача сақланиб турибди. Шунинг ўзи ҳам бу қурилган иморатнинг салобатли бўлганлигидан дарак бериб турибди. Пештоқ уцунлари гириҳ, ислимий ва ҳаттотлик нақшлари безатилган. Ўнг уцунга Темурга бағишланган тарихиий лавҳа олтин суви билан ёзилган.
Темурийлар даври шахарсозлигида бозор ва савдо иншоотлари қурилишларига ҳам катта эътибор берилган. Булар тўғрисида Испания қироли Карл ИИИнинг Темур саройидаги элчиси Руи Гонзалес КлавIXо асарида, “Бобурнома” каби ўша давр қўлёзма асарларида маълумотлар сақланиб қолган. Уларда очиқ бозорлар билан бир қаторда раца, чорсу, тим ва бошқа уци ёпиқ савдо иншоотлари тўғрисида ёзиб қолдирилган.
Умуман, ўрта асрлар даврида яратилган маданият то бугунги кунгача ўзининг маҳобатини сақлаб турибди. Вақт ўтиши билан улар миллий қадриятларга айланиб, халқимизнинг миллий ифтихорига айланган. Ўрта асрларда ижтимоий –иқтисодий ҳаёт на фақат маданий, балки илмий жиҳатдан ҳам юксакларга кўтарилган. Уларни билиш, қадрлаш ва асраш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Ўрта асрлар шаҳарсозлиги
XI асрдан бошлаб шаҳарлар ҳунармандчилик ва савдо – сотиқ қиёфасини олган. Шаҳарлар ҳунармандчиликнинг маълум бир тармоғи бўйича Ихтисослашган. Арк шаҳар девори ичига қурилган, работларда кўплаб карвон саройлари бўлган. Улгуржи савдо бозорлари шаҳрицондан ташқи савдо бозори работга кўчган. Лекин шаҳарларнинг қурилиш режаси аввалгидек сақланиб қолган, яъни шаҳарлар тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, шаҳар марказида кесишиб ўтган икки кўча бўлган.
Бу даврда шаҳарларда янги бино турлари вужудга келган. Жумладан, масжидлар, миноралар, мақбара, карвон сарой, сардоба, хонақоҳ ва бошқалар.
IX аср бошларида биноларни қуришда хом ғишт ва пахса ишлатилган. IX оXIрларидан бинолар қурилишида пишиқ ғиштдан фойдаланила бошланган. Турар жой биноларини қуриш ишларида эса синч ва пахса асосий ўринни эгалланган. Пардоз ишларида эса, сомонли лойсувоқ, ганч, сирланмаган кошин ва сопол плиткалардан фойдаланганлар. XIИ асрдан сирланган кошин ва маёлика ишлатиш усули кашф этилган.
IX–Х асрларда хом ғишт ва пахсадан бунёд қилинган иморатлар турли ҳолатда сақланиб қолинган. Афросиёбда Сомонийлар қасрининг бир қисми сақланган. У нафис ўймакорлик усулида безатилган. Термиз яқинидаги Қирққиз қалъаси хом ғишт ва пахсадан қурилган бўлсада, ниҳоятда ҳашаматли бўлиб, асосий деворлари бугунги кунгача сақланиб қолган. Бундай хол ниҳоятда кам учрайди. Археологлар бу қальанинг яхши сақланишини лой қориш ва уни ишлатиш технологиясининг мукаммаллигида деб, бу услуб вақт ўтиши билан унитилиб кетган деб ҳисоблашади. Қадимий Хоразм ҳудудидаги Қават қальа ҳам яхши сақланган.
Бу даврда пишиқ ғиштдан дастлабки иморатлар бунёд қилина бошланган. Бунга Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси мисол бўлади. Бу иншоот Исмоил Сомоний даврида (873–907 йй.) қурилган. Бу мақбара нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиё меъморчилиги дурдонаси ҳисобланади. Иморат кубсимон шаклда бўлиб, ташқи томонларининг узунлиги 10 метрга яқин, учи гумбаз тарзида ёпилган. Мақбаранинг қурилиш услуби илк ўрта асрлардаги оташпарастлар ибодатхонасининг оловхонаси шаклида қурилган.
Темурийлар даври шаҳарсозлигида кўп асрлик меъморий анъаналарни давом эттирганлар. Ҳар бир шаҳарда арк–шаҳри дарун ва шаҳристон–ҳисор бўлган. Унинг марказий қисмида ёпиқ савдо гумбазлари бўлган. Жума масжидлари шаҳар бозорига яқин жойлаштирилган. Мадрасаларнинг олдида ҳам кенг майдон ташкил қилинган. Ҳунармандларнинг ўз соҳалари бўйича ихтисослаши ва аҳолининг табақаларга бўлиниб яшаши шаҳарнинг даҳа ва маҳаллаларга бўлинишига олиб келган. Бош кўчаларда ҳунармандчилик ва савдо рацалари бўлган. Аҳолининг турар жойлари ҳовлили болахонали ва дарвозали қилиб қурилган. Бу даврлардаги турар жойларнинг тузулиши кўпинча ўша даврда яратилган мўъжаз тасвирий санъат асарларидан олинган.
Ўрта асрлардаги меъморий обидалар
Самарқанд вилояти Тим қишлоғидаги Араб–ота мақбарасида дастлабки пештоқ намунаси учрайди. Пештоқ шарқий девор томонда бўлиб, уцки қисми равоқлар билан безатилган.
XI–XII асрларга оид мақбаралар Ўрта Осиё ҳудудида кўп сақланиб қолган. Уларнинг қурилиш услублари бир– бирига яқин. Мақбаралар орасида чодирсимон гумбаз билан ёпилганлари алоҳида ажралиб туради. Бу турдаги гумбазлар “гумбази туркицони” деб номланади.
IX–XII асрларда масжидлар худди турар жойлардек қурилган, ҳовли атрофини ўраб олган айвон кўринишига эга бўлган. Эътироф этишларича, Муҳаммад пайғамбар, дастлаб ибодатгоҳ сифатида онасининг уйидан фойдаланган экан. Масжидларнинг бир томонида меҳроб бўлиб, улар ҳам алоҳида безатилган. Шунингдек, масжидлар ёнида азон айтиш учун миноралар бунёд қилинган. Лекин уларнинг кўпчилик қисми сақланиб қолмаган. Кўҳна Урганч, Термиз, Бухоро, Вобкент ва Жарқўтондаги миноралар бизнинг давримизгача етиб келган.
Жарқўтондаги минора Серакслик уцо Али ибн Муҳаммад томонидан қурилган. Унинг баландлиги 21,6 м .Деворлари ярим айланасимон бўртмалар тарзида олиниб, уларнинг юқори қисмида равоқчалар билан туташтирилган. Бухородаги Минораи Калон 1127 йили қарохоний Арслонхон буютмаси асосида қурилган. Унинг баландлиги 45, 60 м бўлиб, 10 бурчакли пойдевор уцига қурилган, Уни уца меъмор Бақо бунёд қилган. Бу минора пишиқ ғиштдан бунёд қилинган бўлиб, унинг уцки қисмига ўйма нақш билан нихояда гўзал, такрорланмас безаклар берилган.
Работи Малик карон саройи 1078–1079 йилларда Қорахоний Шамс ул–Мулк томонидан қурилган деб ҳисобланади. Бу бино хом ғиштдан қурилган бўлиб, пишиқ ғишт билан пардозланган. Бугунги кунда унинг пештоқи сақланиб қолган. Бино икки қисмдан иборат бўлган. Пештоқдан кўнгдаланг жойлашган ҳовлига чиқилган, унинг тўртала томонида ҳовлилар бўлган. Ҳовлининг тўрида катта гумбазли сарой ва хоналар бўлган.
Сардобалар бу давр учун муҳим меъморий обидалардан бири бўлган. У шаҳарлар оралиғида жойлашган карвон саройлар – работлар яқинида қурилган. Улар гумбазли айланасимон ҳовузлар тарзида қурилган. Сардоба қурилишида ғиштлар махсус қоришма – қир билан терилган ва пардозланган.
Темурийлар даврида бунёд этилган энг ноёб иншоотлардан бири Улуғбек расадхонасидир. Расадхонанинг пойдевори ва асосий асбоби–Фахрий сектанти жойлаштирилган чоҳи қазиб ўрганилган. Бу чоҳ айланананинг олтидан бир қисми ерга ўйиб ясалган. Унинг икки ҳошияси мармар билан пардозланиб градус, минут, секундлар туширилган. Бино пишиқ ғиштдан ишланган.
Хонакоҳлар гумбазли катта хонадан ва унинг атрофида турли кўринишда хона ва хужралардан иборат бўлган.
Темурийлар даври шаҳарсозлиги
Темурийлар даври шаҳарсозлигида кўп асрлик меъморий анъаналарни давом эттирганлар. Бу даврда ҳам шаҳарлари тўртбурчак шаклда қурилиб, муцаҳкам мудофаа деворига, бурж ва дарвозаларга эга бўлган. Ҳар бир шаҳарда арк ва ҳисор бўлган. Унинг марказий қисмида, яъни кўчалар кесишган жойда ёпиқ савдо гумбазлари бўлган. Жума масжидлари шаҳар бозорига яқин жойлаштирилган. Мадрасаларнинг олдида ҳам кенг майдон ташкил қилинган. Ҳунармандларнинг ўз соҳалари бўйича Ихтисослаши ва аҳолининг табақаларга бўлиниб яшаши шаҳарнинг даҳа ва маҳаллаларга бўлинишига олиб келган. Бош кўчаларда ҳунармандчилик ва савдо рацалари бўлган.
Аҳолининг турар жойлари илк ўрта асрлардагидан фарқли равишда ҳовлили болахонали ва дарвозали қилиб қурилган. Қурилиш материали сифатида хом ғишт ва пахса ишлатилган. Пишиқ ғишт пойдеворларига ва ҳовлининг юзасига ишлатилган. Бу даврлардаги турар жойларнинг тузулиши кўпинча ўша даврда яратилган мўъжаз тасвирий санъат асарларидан олинган. Шунинг учун оддий аҳолининг турар жойлари ҳақида маълумотлар етарли эмас.
Темурийлар даври шаҳарсозлигида бозор ва савдо иншоотлари қурилишларига ҳам катта эътибор берилган. Темурийлар мақбаралар қурилишига алоҳида эътибор берганлар. Улар марҳумларнинг руҳлари, агар уларга тўғри муносабат қилинса, доимо сулолага ҳомийлик қилиб, қўллаб қувватлаб туради деб ҳисоблашган. Амир Темур ҳам ҳокимиятни қўлга олгач, Кеш шаҳрини давлатнинг иккинчи пойтахти санаб, у ерда оилавий хилхона бунёд қилдирган. У “Дорус–саодат” деб номланиб, қурилиши 20 йил давом этган.
Амир Темурнинг чингизий наслидан бўлган набираси, валияхди деб эълон қилинган Муҳаммад Султон 1403 йилда тўсатдан вафот этгач, буюк салтанат рамзи сифатида Самарқандга дафн этишга қарор беради. Соҳибқирон набираси қабри уцига янги мақбара қурдиради. Бугунги кунда у Гўри Амир номи билан машҳур.
Амир Темур вафот этганда темурийлар уни Муҳаммад Султон ёнига дафн этадилар. Бу билан набира ва унинг бобосининг тенглиги эътироф этилди, шунингдек бу уларга эҳтироми рамзи ҳам эди. Темурийлар даврида қурилган мақбаралар шаклланиш композитсияси жиҳатдан иккига бўлинади: Бир хонали ва кўп хонали бинолар. Бир хонали мақбаларнинг икки тури бўлиб, уларнинг бири чортоқ кўринишидаги бино бўлиб, уларнинг тўрт тарафи ҳам бир XIлда қурилади. (Рухобод мақбараси), иккинчиси эса, гумбазли–пештоқли бинолар бўлиб, уларнинг кириш қисми маҳобатли пештоқ қурилади (Султон Саодат, Шамсиддин Кулол ва бқ.мақбаралар). Уларнинг гўрхоналари кўпинча ер оцида бўлади. Кўп хонали мақбаралар ҳам турли мураккаб кўринишларда бўлиб, уларда қозонхона, гўрхона, масжид, китобхона, қудуқхона ва турли хоналардан иборат бўлган (Шоҳи Зинда, Ахмад Яссавий ва бқ.мақбаралар).
Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Меҳнат тақсимоти деганда нимани тушунасиз?

  2. Инсонлар нима учун темирни муқаддас деб санашган?

  3. Ўрта асрлар даври маданиятининг асосий хусусиятлари нималарда намоён бўлади?

  4. Роман ва Готика услубидаги меъморчиликда қандай фарқли хусусиятлар бор?

  5. Темурийлар даврида маданиятнинг айниқса қайси соҳаси гуллаб яшнаган?

Download 89.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling