Халқ таълими вазирлиги
Мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 89.93 Kb.
|
2.01 Археология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мезолит даврининг ўрганилиш тарихи Неолит даври ва унинг хусусиятлари
Мустаҳкамлаш учун саволлар
Илк палеолит даври қандай босқичларга бўлинади? Селунгур маконини кимлар ўрганган? 2-Мавзу: Мезолит даври ва унинг ўрганилиши. Неолит даври ва унинг хусусиятлари. Режа: Мезолит даври ва унинг хусусиятлари. Мезолит даврининг ўрганилиш тарихи Неолит даври ва унинг хусусиятлари Ер юзида музликларнинг чекиниши натижасида иқлим ўзгаради. Бу эса, ўз навбатида ибтидоий одамларнинг турмуш тарзида ўзгаришларга олиб келади. Олимлар бу даврнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, уни ўрта тош даври, яъни мезолит даври деб белгилаганлар. “Мезолит” сўзи юнонча “мезос”—ўрта, “литос”—тош сўзларидан келиб чиққан бўлиб, милоддан аввалги 12 минг йилликлардан 7 минг йилликларгача давом этган. Мезолит даврида иқлимнинг ўзгариши билан ҳайвонот дунёси ҳам ўзгаради. Палеолит давридаги йирик ҳайвонлар йўқолиб, улар ўрнига тез чопар ва майда ҳайвонлар: арҳар, муфлон, тоғ эчкиси, буғу, жайрон, қулон, қуён, арслон, йўлбарс, барс, қоплон ва бошқа ҳайвонлар пайдо бўлди. Уларни илгаридагидек овлаш ибтидоий одам учун мураккаблик туғдирди. Натижада ўқ-ёй ихтиро қилинди. Бу мезолит даврининг энг катта ютуғи эди. Ибтидоий овчилар ҳайвонлар (асосан буғулар) изидан юриб, янги—янги ерларни ўзлаштириб бордилар. Шу сабабли, мезолит даври одамлари кенг худудларга тарқалганлар. Мезолит даврида Ўрта Осиёнинг деярли барча ҳудудлари яшаш учун қулай бўлган. Амударё билан Сирдарё оралиқларида мезолит даврига оид ёдгорликлар кўп учрайди. Бу давр жамоасида диний тасаввурлар маълум бир шаклга кирди. Бу ҳақда мезолит даври мозорлари, қоятош расмлари дарак беради. Ўрта Осиёдаги мезолит даври ёдгорликларидан 3тасида– Қайла, Туткаул, Мачай маконларида мозорлар топилган. Улар мезолит даврининг сўнги босқичига тааллуқли. Қайла ғорида 2 мозор ўрганилган. Скелетлар чалқанчасига ётқизилиб, оёқлари бироз букилган, уцига охра сепилган. Ёнларида денгиз чиғаноқларидан ясалган тақинчоқлар топилган. Бош суяги учига ҳам майда тош мунчоқлар тизиб чиқилган. Бошқа мозорларда ҳам шу ҳолат кузатилган. Буларни барчаси нариги дунёга ишонишни билдиради. Жаҳон археологиясида мезолит даври 2 босқичга: Азил ва Тарденуазга бўлинади. (3-жадвал) Улар Франтсиядан топилган маконлар номлари билан аталган. Азил даври тош қуролларининг асосий хусусиятларидан бири –микролит қуролларнинг ясалишидир (юнонча микрос—кичик). Улар асосан ўқ учи вазифасини бажарган. Уларнинг кўпчилиги тол баргига ўхшаш бўлган. Тарденауз маконларида микролит қуроллар жуда кўп учрайди. Улар жуда майда бўлиб, баъзилари 1 см га етар етмас бўлган, 2 см лилари эса кам учрайди. Микролитлар турли хил геометрик шаклда бўлган (учбурчак, трапетсия, ромб). Уларнинг ишлатилиши ҳақида 2 хил фикр мавжуд: 1) таёқ учидаги ёриққа тиқилган ва камон ўқи ясалган. 2) суяк ёки ёғоч қуроллларга тақаб ўткир тиғ ҳосил қилинган. Ўрта Осиё мезолити индуцриясини ўрганиш орқали олимлар улардаги ривожланиш жиҳатларини аниқладилар. Шу асосда уларни илк, ўрта ва сўнгги босқичга бўлдилар. Илк мезолит босқичи ёдгорликларида микролит техникаси эндигина пайдо бўлган. Бундай ёдгорликларда геометрик шаклдаги (сегмент, трапетсия, учбурчаксимон) тош буюмлар кам учрайди. Микропарақалар кам. Бу давр ёдгорликларида сўнгги палеолитга доир қирғиччалар, ўзаклар, парақалар кўп тарқалган. Ўрта мезолит босқичида геометрик шаклдаги микролит қуролларнинг йирик ва қалинроқ турли типлари пайдо бўлади. Қирғиччаларнинг ҳар хил шаклдагилари вужудга келади. Бундай қуроллар кўпинча тош синиқларининг қирра томонларига ва парақаларнинг учқир томонларига тиғ чиқариш усули билан ясалган, уларнинг ҳажмлари анча кичиклаштирилиб, такомиллаштирилган. Ўзаклардан пичоқсимон учирма ажратиб олиш техникаси вужудга келади. Ўрта мезолит даври ёдгорликларининг яна бир хусусияти қайроқтошлардан ясалган қурол ва қирғичларнинг борлигидир. Сўнгги мезолит даврида меҳнат қуролларининг кўпчилик турлари майдалашган. Қаламсимон митти ўзаклар сони кўпайган. Тош бигиз пайдо бўлган. Иккала учли томонлари йўнилган шаклдаги парақалар ва микропарақалар сони кўпаяди. Бу давр ёдгорликларида қуролларни ясаш техникаси мураккаблаша боради. Бу босқичларга оид ёдгорликлар қуйидаги гуруҳларга ажратилган: Илк мезолит босқичи милоддан аввалги ХI—Х минг йилликларни ўз ичига олади. Кўшилиш маданиятида ўз аксини топган. Ўрта мезолит босқичи милоддан аввалги IХ-VIII минг йилликлар бўлиб, Обишир маданиятида ўз аксини топган. Сўнгги мезолит босқичи милоддан аввалги VII—VI минг йилликлар бўлиб, Мачай маданиятида ўз аксини топган. Ўзбекистондаги мезолит даври ёдгорликларида призма, конус, пона шаклларидаги нуклеуслар топилган. Тош парақалари бир томонлама кертма тарзда ўткирланган. Қирғич қуроллари тош учриндилардан ва парчаларидан ишланган. Шунингдек, тоғли ҳудудларда нуклеуслар қайроқтошлардан бўлган. Кишилар жамияти тараққиётидаги кейинги давр неолит деб ном олган. У юнонча “нео”—янги, “литос”—тош, яъни янги тош даври деган маънони беради. Бу давр узоқ давом этган тош даврининг якунловчи босқичи бўлганлиги учун шу ном билан аталган. Бу тушунчани фанга инглиз археологи Леббок киритган. Неолит даври хронологик жиҳатдан милоддан аввалги ВИ—ИВ минг йилликларни ўз ичига олади ва илк, ўрта, сўнгги босқичларга бўлинади. Бу давр барча минтақаларда бир вақтда содир бўлмаган ва у даврда жамиятлар ҳар хил тараққиёт даражаларига эга бўлганлар. Баъзи минтақаларда неолит даври қулдорлик даврига келса, баъзиларида эндигина деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келаётган, баъзиларида эса овчилик ва термачилик билан шуғулланаётган эдилар. Ўрта Осиёда неолит даври ривожининг 2 хил кўриниши мавжуд бўлган. Унинг жанубий—ғарбий ҳудудларида ҳозирги Туркманистоннинг Копетдоғ тоғи олди ҳудудларида неолит даврида милоддан аввалги ВИ минг йиллар охири ва В минг йилликнинг бошларида илк деҳқончилик маданияти шаклланган бўлса, унинг марказий ва шимолий вилоятларида ҳали овчилик ва балиқчилик хўжалиги ҳукмронлик қилган. У бугунги кунда Ўзбекистон худудидига тўғри келади. Неолит даври жамоасининг бундай минтақалараро ривожланиши ҳар бир вилоятнинг мавжуд табиий—иқлим шароитидан келиб чиққан. Шунингдек, Ўрта Осиёда неолит даври ёдгорликларини учта йирик территориал–хўжалик шаклларга ажратилган. Булар Жойтун маданияти – илк деҳқончилик маданиятининг шаклланиши билан ажратилади. Иккинчиси Калтаминор маданияти – балиқчилик, овчилик билан шуғулланувчи қабилалар маданияти бўлиб, дарё ва кўл бўйларида ицеъкомат қилганлар. Учинчиси Хисор маданияти бўлиб, овчилик билан шуғулланганлар. Улар тоғли худудларда яшаган жамоалар бўлиб, меҳнат қуролларининг аксарият қисми қайроқтошлардан ясалганлиги билан ҳам ажралиб туради. Уларнинг ҳар бири алоҳида географик мухитга эга бўлган ерларда жойлашган. Неолит даври иқлими ҳозирги иқлим шароитига яқин бўлган. Ўрта Осиёнинг жанубий—ғарбий ҳудудининг иқлими иссиқ , деҳқончилик учун қулай бўлган. Марказий ва шимолий вилоятларида ҳам иқлимнинг исиши яйлов ва чўл зоналарини вужудга келтирган. Бу эса неолит даври жамоаларининг ҳудуд бўйлаб кенг тарқалишига олиб келган. Шунингдек, улар мезолит давридагидек дайди ҳаёт кечирмай, ўтроқ турмуш тарзига ўтадилар. Доимий ертўла, кулба ва лой, гуваладан қурилган уйларда яшай бошлайдилар. Ўтроқ турмуш тарзи жанубий ҳудудларда деҳқончиликнинг келиб чиқишига, чўл минтақаларда эса ўтроқ овчилик хўжалигининг қарор топишига олиб келди. Кейинчалик унинг замирида чорвачилик пайдо бўлди. Неолит даврида тошни ишлаш техникасида янги усуллар—силлиқлаш, пардозлаш, арралаш ва пармалаш усуллари ихтиро этилади. Илк неолит даврида макролит қулоллар кенг тарқалган. Улар оғир катта ҳажмдаги чақмоқтошдан ишланган қуроллар бўлган. Қуролларни силлиқлаш кейинги неолит даврига тўғри келади. Силлиқланган тош қуроллар неолит охирига келиб пармаланган. Унда суяк парма вазифасини бажарган. Суяк пармани қалқон ипига ўраб айлантирганлар, унда суякнинг учига нам қум сепиб турилган. Пармаланган қуролга даца ўрнатиш мумкин бўлган. Неолит даврида қуролларнинг тури кўпайган, бунга тошни ишлаш техникасидаги ихтиролар сабаб бўлган. Тош болталар, поналар, тош тешалар, исканалар, оғир чўқморлар пайдо бўлган. Тош болталар неолит даврида барча оғир юмушларни бажарган. Унинг хўжаликдаги аҳамияти катта бўлган, шуни эътиборга олиб, баъзи олимлар бу даврни «болталар асри” деб аташни ҳам таклиф қилишган. Неолит даври жамоаларида меҳнат қуролларини такомиллаштириш билан бир қаторда ҳунармандчиликнинг бир қатор тармоқлари—кулолчилик, тўқувчилик, тикувчилик каби соҳалари ихтиро қилинди. Тўқимачилик, ҳунарманчиликнинг вужудга келиши ҳам неолит даврининг буюк кашфиёти ҳисобланади. Неолит даври одамлари ҳайвон юнги ва ўсимлик толасидан мато тўқишни ўрганганлар. Шунингдек, йигирилган ипдан балиқ тўри ҳам тўқилган. Бу эса балиқ овлаш аҳамиятини кескин равишда ошириб юборган. Бунга сувда сузувчи қайиқлар яратилиши ҳам имкон берди. Неолит даври ютуқларидан яна бири бу жуфт оиланинг вужудга келиши бўлиб, у уруғ ичида оилавий муносабатларнинг изга тушиши олиб келди ва жамият тараққиётини янада олға силжитди. Мустаҳкамлаш учун саволлар: Калтаминор маданияти неча босқичда ривожланган? Неолит даври ютуқлари нималардан иборат? Мезолит даврида иқлимнинг ўзгариши инсонлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатди? Илк мезолит даври найза қандай шаклда ишланган? Download 89.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling