Темир даври
Download 22.1 Kb.
|
xo\'jaligi
ТЕМИР ДАВРИ ТЕМИР ДАВРИ, илк темир даври — инсониятнинг ибтидоий жамоа ва илк ишлаб чиқариш. хўжалиги шаклланаётган тарихидаги давр. Фанда тош ва жез деб юритилган даврлардан сўнг инсоният ҳаётида содир бўлган тарихий босқич. Бу давр хўжаликда оҳангарлик (темир металлургияси) юзага келиши, таркалиши ва темир қуроллар ишлатилиши билан белгиланади. «Темир даври» атамаси, гарчи антик дунёда тош, жез асри тушунчалари қаторида юзага келган бўлсада, фанга 19-а. нинг ўрталарида даниялик археолог К. Ю. Томсен томонидан киритилган. Рудадан темирни ажратиб олиш усули дастлаб Миср ва Месопотамияда (мил. ав. 3минг йилликнинг 1ярмида) кашф этилган. Кейинроқ (мил. ав. 2минг йилликнинг охирида) бу усулни юнонлар билиб олишган. Мил. ав. 11-а. дан бошлаб Фаластин, Сурия, Кичик Осиё, Закавказье, Ҳиндистон ва Хитойда хўжалик ва ҳарбий қуроласлаҳалар ясашда темирдан кенг миқёсда фойдаланилган, сўнгра темир асбоблар ясаш Эрон ва Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқала бошлаган. Темир (метеоритдан ташкари) Америка, Австралия, Тинч океаннинг аксарият оролларида ва Шим. минтақаларда 16—17-а. ларда маълум бўлган. Темир табиатда ёмби сифатида учрамайди. У руда заррачалари тўпламини юмшоқ хамирсимон ҳолатга киритиш усули билан олинган. Бу усул темир рудасини 900 — 1350° атрофида қиздириб махсус кўраларда боскрндан конуссимон най орқали ҳавони пуфлаб кучайтириш йўли билан бажарилган. Кўра тубида крица (1 — 5 кг лик ғалвирак темир бўлаги) ҳосил бўлиб, уни оловда қиздириб, сувга ботириб, сандонда болга билан уриб тобланган. Натижада темир рудаси зичланиб, тошқоллардан тозаланган. Бироқ олинган соф темир жуда юмшоқ, ундан ясалган меҳнат қуролларининг сифати паст бўлган. Мил. ав. 9—7-а. ларга келиб металлга термик усул билан ишлов бериш кашф этилиб, уни пўлатга айлантирилиши янги материал — темирнинг кенг тарқалишига сабаб бўлади. Темир даврида ишлаб чиқаришда буюк техника ўзгаришлари юз берди. Темир рудасининг мис ва калайга нисбатан табиатда сероблиги, мустаҳкам сифати унинг ишлаб чиқариш. да ва ҳарбий соҳада тез ва кенг тарқалишига олиб келди. Айниқса, қишлоқ хўжалиги. да гемир қуроллардан фойдаланишга ўтиш катта воқеа бўлди. Чунки деғқончилик майдонларини кенгайтиришда темир асбоб ва куроллар (болта, кетмон, курак), айниқса, темир тишли омоч каби мустаҳкам мосламалар пайдо бўлди. Темир даврида деҳқончиликдан ҳунармандчилик ажралиб чиқиб, алоҳида ишлаб чиқариш. хўжалигига айланди. Темирнинг кенг тарқалиши билан ишлаб чиқариш хўжаликларининг ривожланиб бориши шубҳасиз, ижтимоий ҳаётни ҳам тубдан ўзгаришига олиб кедди. Йирик қишлоқлар ҳунармандчилик ва ўзаро айирбошлаш савдо марказита айланиб, шаҳарлар қад кўтарди. Улар хом/ишт ва пахсадан бино қилинган баланд ва қалин деворлар билан ўраб олинди. Шундай қилиб, темир ва пўлат буюмлардан кенг кўламда фойдаланиш Ўрта Осиё шағар ва қишлоқлари тараққиётига ҳам самарали таъсир этди. Ўзбекистонда Темир даврига оид ёдгорликларни саналаштириш ва дастлабки туркумларга ажратилишига дойр тадқиқотлар С. П. Толстов, А. И. Тереножкин ва Я. Ғуломовлар томонидан амалга оширилган. Ўзбекистон ҳудудида Темир даври ёдгорликлари мил. ав. 8—6-а. ларга мансуб. Улар Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларида ва Фарғона водийсида ўрганилган; Кўзалиқир, Қалъалиқир ва Дингилжа сингари қад. қалъа ва қишлоқ, шаҳар харобалари, Тагискен ва Уйгарак қабристонқўрғонлари, Бўкантов қоятош суратлари текширилган. Темир даврида қад. Хоразм ҳудудларида дастлабки йирик суғориш иншоотлари вужудга келган. 1960—70й. ларда Сурхондарёда Кучуктепа, Жондавлат ва Қизилтепанинг қуйи қатламлари, Пачмоқтепа, Қизилчатепа ёдгорликлари ўрганилди. Л. И. Альбаум Кучуктепадан мил. ав. 6 — 4-а. ларга оид уйжой қолдиклари, кулолчилик, темирдан ясалган уйрўзгор ва деққончилик буюмларини топган. 60й. ларда Бухоро вилоятида Хазора ёдгорлиги ва Сармичсой петроглифлари текширилди. Қашқадарёда Темир даврига оид Чимқўрғон ёдгорлиги (1972) ўрганилди. 1973 й. да Чордара истеҳкоми (Конимех тумани) ва Ромуштепа (Жондор тумани) текширилди. Темир даврига мансуб археологик ёдгорликлар Тошкент вилоятида Бурганликтепа, Қовунчитепа, Туябўғизтепа ва Бурчмулла хазинаси, Фарғона водийсида эса, Эйлатон ёдгорлиги ва Оқтош қабристони асосида ўрганилган. 80—90 й. лардан Кўктепа (Самарқанд вилояти), Ерқўрғон ва Узунқир (Қашқадарё вилояти) каби мил. ав. 7—6-а. ларга оид нодир обидаларда археологик қазишлар ўтказилди. Бу ёдгорликларнинг тадқиқотларида Р. Сулаймонов, М. Филанович, А. Саъдуллаев, М. Исамиддинов, Ш. Одилов, Б. Матбобоев ва б. нинг ҳиссаси катта бўдди. Темир даврига оид ёдгорликларнинг тадқиқот натижалари, шубҳасиз, Ўзбекистон тарихининг энг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши шаҳарлар ва мамлакатлараро савдосотиқ муносабатларининг ривожи ҳамда илк давлатчилик тизимларининг шаклланиши ва ривожи тарихини ўрганишда самарали натижалар бермоқда. Чунки, Темир даврида мамлакатимиз ҳудудида Хоразм, Бақтрия, Суғд, Чоч ва Фарғона каби қад. тарихиймаданий ўлкалар шаклланиб, Катта Хоразм, ЮнонБақтрия (Бахтар) подшолиги, Суғд маҳаллий ҳокимлар конфедерацияси, Қанғ давлати ва Фарғона афшинлари каби ҳокимиятлар ташкил топган эди. Ад..Толстов С. П ., Древний Хорезм, М., 1948; Филанович М. И., Древний Ташкент, Темир даври, 1973; Сулейманов Р. X., Древний Нахшаб, Темир даври, 2000. Download 22.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling