Халқаро ҳаво ҳуқуқи


Давлатларнинг ўз ҳаво ҳудудида тўла


Download 27.36 Kb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi27.36 Kb.
#1491801
1   2   3   4   5
Bog'liq
khalaro avo uui

3. Давлатларнинг ўз ҳаво ҳудудида тўла
суверенитетлик тамойили

Ҳаво кенглиги устидан суверенитет тамойилининг асосий мазмуни шундаки, давлатлар ўз ҳаво кенгликларининг ҳуқуқий ҳолатини ўзлари белгилайдилар. 1944 йилдаги Чикаго Конвенциясида кўрсатиб ўтилганидек халқаро аэронавигацияда банд бўлган, ҳаво кемаларининг давлат ҳудудига қўйилиши ёки унинг ҳозирги ҳудудидан чиқиб кетишига ёки бундай ҳаво кемаларининг улар мазкур давлат ҳудудида бўлган вақтда ишлатиш ва қатновини йўлга қўйишга тааллуқли давлат қонунлари ва қоидаларига миллий мансублигидан қатъий назар барча шартномага қатнашувчи давлатлар ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилади.


Халқаро ҳаво ҳуқуқида кенг эътироф этилганки, ҳар бир ҳаво кемаси бирон-бир бошқа давлат ҳудуди устидан учиб ўтаётган ёки шу ҳудуд доирасида бўлган вақтда, шу давлатдаги халқаро ҳаво транспортига доир амалдаги қонун ва қоидаларга жиддий риоя қилиши шарт. Ўз ҳаво кенглиги устидан суверенитет тамойилга биноан давлатлар одатда давлат чегарасини чет эл ҳаво кемалари кесиб ўтиши учун «Ҳаво дарвозалари»ни уларнинг йўналишлари ёки учиш йўлларини ва агар зарур бўлса, учишлари учун тақиқланган зоналарини жорий этадилар, шунингдек радио алоқалари ва учишлар хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини белгилайдилар. Чет эл ҳаво кемаси аэропортга етиб келиши билан ҳар бир давлатнинг тегишли органлари уни кўздан кечириб чиқиши ва ҳужжатлари (самолётнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, унинг учишга яроқли эканлиги тўғрисидаги ҳужжат, экипаж аъзоларининг малакаси тўғрисидаги гувоҳнома, йўловчилар рўйхати ва бошқалар)ни текшириш ҳуқуқига эга.
Шундай қилиб, халқаро ҳаво йўлларида учувчи чет эл ҳаво кемалари бирон-бир давлат ҳудуди доирасида бўлган вақтда шу давлатнинг юридик судлов қонунларига буйсунади.


4. Халқаро ҳаво кенглигида учиш эркинлиги тамойили

Ҳозирги халқаро ҳуқуқда биноан бундай кенгликка очиқ денгиз районлари ўртасида халқаро кема қатнови учун фойдаланиладиган халқаро бўғозлар, шунингдек Антарктида устидаги ҳаво кенгликлари киради. Халқаро ҳаво кенглигида учиш учун бирон бир давлатнинг рухсатини олиш шарт эмас. Барча ҳаво кемалари халқаро ҳаво кенглигида учиб бораётган чоғида фақат ўзи рўйхатдан ўтган давлат ҳуқуқий судлов қонунларига буйсунади. Бироқ халқаро ҳаво йўлларида учиш эркинлиги давлатлар ва уларнинг кемалари халқаро битимлар ёки ИКАО иш қоидасида белгилаб қуйилган муайян қоидалар ва талабларни бажаришдан ҳоли эканликларини мутлақ билдирмайди.


1944 йилги Чикаго Конвенциясига биноан унинг барча қоидалари, шу жумладан Чикаго белгилайдиган учиш тартиблари очиқ денгиз устида ҳеч қандай истисносиз амал қилади. Барча давлатлар бу қоидаларга риоя қилмоғи ва очиқ денгиз устидан учиш чоғида уларнинг ўз ҳаво кемалари қатъий амал қилиши учун чоралар кўриши лозим.



Download 27.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling