Халқаро ҳаво ҳуқуқи


Халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш тамойили


Download 27.36 Kb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi27.36 Kb.
#1491801
1   2   3   4   5
Bog'liq
khalaro avo uui

5. Халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш тамойили

Бу тамойилга биноан давлатлар қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:


а) самолётсозлик техникаси, аэропортлар, ёрдамчи хизматчилар ва ҳаво йўлларннинг техникавий бенуқсонлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
б) фуқаро авиацияси фаолиятига қонунга зид равишда аралашиш актлари билан кураш олиб бориш.
Ҳаво йўллари жаҳон тармоғининг вужудга келиш ва ривожланиши давлатлар томонидан биргаликда ёки якка тартибда халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилишини тақозо этади.
Давлатлар томонидан 1944 йилдаги Чикаго Конвенциясининг ишлаб чиқилиши ва тузилишининг ҳамда ИКАОнинг ташкил этилишининг асосий вазифаларидан бири шундан иборатки, улар «халқаро фуқаро авиация­си хавфсиз ва тартибга солинган тарзда ривожлана олиши» учун хизмат қилмоғи керак (Преамбула). Аэро­навигация хавфсизлик техникасига Конвенциянинг ўзида ва унга 16-илова қўйилган ўша ягона талаблар, аввало, мана шунга хизмат қилади (1-иловада фуқаро авиацияси шахсий таркиби малакасига қуйилган талаблар ифодаланган; 2-иловада халқаро ҳаво йўлларида учишнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қоидалар ифодаланган ва ҳ. қ). Бу талабларга самолётсозлик соҳасида фан-техника тараққиёти ҳисобга олинган ҳолда муттасил аниқлик ва янгилик киритиб борилади. Бу вазифани адо этиш ИКАОга юклатилган. Шу мақсадда давлатлар ИКАО доирасида вақти-вақти билан зарурият туғилишига қараб, халқаро иш тартибини (қоидалар, стандартлар, тавсиялар ва бошқалар) ишлаб чиқадилар. Улар ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги ва учувчи ҳамда техник ходимлар малакасига; ҳаво кемаларининг рўйхатга олинганлиги ва борт ҳужжатларига; алоқа тартиблари ва навигация хариталарига, аэропортлар ва қўниш йўли тавсияномасига; учиш қоидалари ва ҳаво ҳаракатини бошқариш тажрибасига, шунингдек, аэронавигация хавфсизлиги ҳамда самарадорлигига оид бошқа барча масалаларга тааллуқли бўлади.
Умуман, ИКАО иш қоидалари шубҳасиз, халқаро фуқаро авиацияси хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Чунки улар турли давлатлар томонидан фуқаро кемалари учишининг халқаро аэро­навигация соҳасида энг янги ютуқларга асосланган ягона ёки ўхшаш учиш техник нормалари ва қоидалари амалий жиҳатдан жорий этилишига кўмаклашади.
Ҳаво кемалари қатнови хавфсизлигига путур етказувчи фуқаро ҳаво кемаларини эгаллаб олиш ва олиб қочиш ҳодисалари муносабати билан ИКАО ва Чикаго конференциясига (17-илова) «Хавфсизлик Фуқаро ҳаво кемасини қонунга хилоф аралашувлардан ҳимоя қилиш» иловаси ишлаб чиқилди. Иловада қайд этилишича, халқаро фуқаро ҳаво кемасини қонунсиз аралашув актларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча масалаларда йўловчилар, экипаж, ердаги ходимлар ва умуман, одамлар хавфсизлиги биринчи даражали аҳамиятга эгадир. 70- йилларда ИКАО ташаббуси билан унинг доирасида фуқаро ҳаво кемаси фаолиятига қонунга зид аралашувларга қарши курашда давлатларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган халқаро Конвенциялар ишлаб чиқилди. Булар 1970 йилги ҳаво кемаларининг қонунга зид эгаллаб олиш билан кураш олиб бориш тўғрисидаги Гаага Конвенцияси ва фуқаро ҳаво кемаси хавфсизлигига қарши қаратилган 1971 йилги қонунга зид актлар билан курашиш тўғрисидаги Монреал Конвенциясидир. Уларда парвоздаги ҳаво кемасини куч ёрдами билан ёки дўқ пўписа қилиб, ёхуд қўрқитишнинг бошқа турларини қўллаб, эгаллаб олиш оғир жиноий иш деб тан олинган.
Монреал Конвенциясида (Гаага Конвенциясига нисбатан) фуқаро ҳозирги ҳаво кемаси хавфсизлигига таҳдид солувчи жиноий актлар ҳали аниқ ва кенг қамровли учиш чоғида ҳаво кемаси ичида бўлган шахсга нисбатан зўравонлиқ ишлаб турган ҳаво кемасини бузиш ва унга зарар етказиш мумкин бўлган қурилмалар ва моддалар, ердаги аэронавигация ускуналарини, бузиш, зарарлантириш; ҳаво кемаси учиш хавфсизлигига таҳдид солувчи мутлақо ёлғон маълумотлар бериш кабилар кўрсатиб ўтилган. Мазкур Конвенция иштирокчилари бўлган давлатлар шу сингари барча жиноятларга нисбатан жазонинг энг кескин турларини қўлламоқлари керак. Кўрсатилган жиноятларни яшириш ва тайёрланаётган ёки содир қилинган маълум жиноятлар тўғрисида хабар бермаслик ҳам жиноий жазога лойиқ ҳисобланади.
Жиноятчиларни қайтариб бериш тўғрисидаги масала давлатларнинг фуқаро ҳаво кемаси фаолиятига қонунсиз аралашувга қарши кураш самарадорлиги учун ғоят аҳамиятлидир. Ривожланаётган давлатлар ҳаво қатнови хавфсизлигини таъминлаш бўйича жиддий чора сифатида жиноятчиларни ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлатга сўзсиз қайтариб юборилиши мажбурийлигини ёқлаб чиқмоқда. Кўпчилик давлатларнинг таклифи билан 1977 йилда ИКАО Ассамблеясида тегишли қарорлар қабул қилинган эди. Бироқ айрим давлатлар халқаро шартномалар ва қарорларни бажаришдан ҳануз бўйин товламокдалар.
Барча давлатлар томонидан хавфсизликни таъминлаш тамойилига оғишмай риоя қилиниши - халқаро Ҳаво кемалари қатновини янада ривожлантиришнинг зарур шартидир. Зеро, ҳозирги даврда кемалар мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа алоқаларни мустаҳкамлашда тобора катта аҳамият касб этмоқда.



Download 27.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling