Халқаро ҳаво ҳуқуқи
Халқаро ҳаво ҳуқуқи тушунчаси
Download 27.36 Kb.
|
khalaro avo uui
2. Халқаро ҳаво ҳуқуқи тушунчаси
Халқаро ҳаво ҳуқуқи — халқаро ҳуқуқнинг бир қисми бўлиб, у халқаро қатновни амалга оширишда, унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида ҳаво кенглигидан фойдаланиш сабабли давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар тартибини ўз ичига олади. Халқаро ҳаво ҳуқуқининг тамойиллари ва нормалари, халқаро ҳуқуқнинг қисми сифатида аввало, халқаро ҳаво алоқалари амалга оширилиши муносабати билан давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади, давлатларнинг халқаро авиация қатновида иштирок этувчи юридик ва хусусий шахсларга доир ваколатлари ва мажбуриятларини белгилайди, бироқ, бундай шахсларнинг ҳаммасига, оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита ички давлат, қонунчилиги томонидан тартибга солинади. Яна шуни ҳам назарда тутиш лозимки, ҳозирги пайтда халқаро ҳаво алоқаларининг ҳуқуқий тартибга солинишида халқаро ташкилотлар тобора фаол иштирок этмокда. Шунинг учун халқаро ҳаво ҳуқуқини белгилашда давлатлар ўртасидаги муносабатлар тўғрисида гап юритилса ҳам, лекин бугунги кунда бу гаплардан нафақат давлатлар, балки халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлар ўртасидаги халқаро ҳаво алоқалари масалалари бўйича муносабатлар англанади. Фуқаро ҳаво кемаси хусусида давлатлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши, ўзгартирилиши ёки тугаши учун бу кеманинг муайян давлатларда рўйхатдан ўтказилганлиги факти билан белгиланувчи унинг миллий мансублиги муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво кемасини айни бир вақтда турли давлатларда рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди. Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳар бир ҳаво кемасида доимо сақланиши керак Ҳаво кемаси миллий мансублигининг сиртқи белгиси уни танитувчи давлат рўйхатидан ўтказиш белгисидир. Бу белги халқаро ҳаво йўлларида фойдаланувчи ҳар бир ҳаво кемасида одатда аниқ кўринади. Халқаро ҳаво ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг бир қисмини ташкил этганидан кейин ҳозирги халқаро ҳуқуқнинг кенг эътироф этилган барча тамойиллари (масалан, суверенитет, давлат ҳудудининг дахлсизлиги, ички ишларга аралашмаслик, ҳамкорлик), умуман халқаро ҳаво алоқаларини ҳуқуқий тартибга солишнинг бузилмас асосини ташкил этади. Халқаро ҳуқуқий муносабатларда ҳаво кемаларининг ривожланиши, халқаро ҳаво ҳуқуқининг конкрет тамойиллари юзага келишига ҳам олиб келадики, уларга риоя қилмасдан ҳозирги кунда халқаро учишларни амалга оширишни тасаввур қилиб бўлмайди. Download 27.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling