Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти
Боғ ва ток кўчатларини экиш учун майдонларни
Download 2.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish
5. Боғ ва ток кўчатларини экиш учун майдонларни
тайёрлаш ва уларнинг схемаси Дарахтларни жойлаштириш. Мевали боғларда, айниқса ин- тенсив боғларда ҳосилдорликни миқдори фақат нав ва пайванд- таг уйғунлигини тўғри танлаш, агротехник тадбирларни самарали ўтказиш билангина эмас, балки қатор ораларини кенглиги ва уларда дарахтларни жойлаштириш масофасига ҳам боғлиқ. Дарахтларни жойлашти- ришда шуни эътиборга олиш лозимки, бир гектар майдон- да қанча кўп дарахт жойлаш- ган бўлса ҳосил ҳам шунча кўп бўлади. Лекин буни ҳам меёъри ва чегараси бор. Чегарани белги- лаб берувчи омиллар дарахтлар- ни ҳажмига, уларга шакл бериш усулига, қатор ораларига ишлов беришда, механизациялаш да- ражасига, турига ва бир қанча бошқа омилларга боғлиқ. Интенсив боғларни ташкил қилишда айниқса симбағазли боғларни, дарахтлар анча қалин (зич) экиляпти. Айниқса замона- вий интенсив боғлар ва уларни парваришлашда йўл қўйилган хато, айниқса шакл беришда, жуда нохуш ҳолатларга олиб келади. Дарахтлар жудаям зичлашиб кетиши оқибатида мевасини миқдорига ва айниқса сифатига салбий таъсир этади. Баъзи боғбонлар дарахтнинг бўйини кесиш билан чегаралаб тур- са бўлади деб ҳисобланашади, айниқса кучли пайвандтагда ўсувчи дарахтларни. Тажрибалардан кўриниб турибдики дарахтни қанча кучли кессангиз у шунча кучли ўсади, ҳосилдорликни анча пасайти- ради, ўсаётган новдалар танасини зичлаштириб юборади, танасини 75 75 маълум шаклда ушлаш учун доим танасини сийраклаштириб бўйини чегаралаб туриш лозим Шуни ҳисобга олиб, дарахтларни бўйини назорат қилиш мақсадида пакана, ярим пакана бўйли пайвандтаглар- га уланган дарахтлардан фойдаланиш, барча масалаларга ижобий жа- воб беради. Симбағазли боғларда ўстирилаётган мева дарахтини эни (тана- сини қалинлиги) пакана бўйли дарахтларда 100 см ва паст бўйли да- рахтларда 150 см ташкил қилиш лозим, шунда танасини қуёш нурла- ри яхши ёритади. Дарахтларни бўйи эса 3,5 м дан ошмаслиги керак. Қатор оралари 3,5-4,0 м бўлганда дарахтларни таналари қуёш нури билан яхши таъминланган бўлади. Пакана, ярим пакана бўйли дарахтларнинг қатор ораларини кен- глиги тупроқни унумдорлигига, сув билан таъминланганлигига ва айниқса навни ўсиш кучига узвий боғлиқ. Ўз вақтида Р.Р.Шредер номли ЎзБУваВ ИТИ бу соҳада кенг кўламли тажрибалар ўтказган ва пайвандтагни, навни ўсиш кучига ва уларни танасига бериладиган шамол йўналишига усулига қараб, дарахтларни боғда жойлаштириш схемасини ишлаб чиққан. Шу билан бир вақтда ҳозир республикамизга кенг қамровда ки- риб келган замонавий усулда дарахтларни зичлаштирилган усулда жойлаштириш технологиясини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги схема- да дарахтларни экишни тавсия этади (10-жадвал). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling